Иситиш қиздиргич бўлганда ёнғин хавфсизлигини кўтариш учун меъёрий ҳужжатларнинг талабларига қараб тўлишма ва четланишларнинг миқдори топилади. Бу шароитда қиздиргичнинг оловхонасида ёнилғининг ёниш вақти 3 соатдан кўп бўлиши мумкин эмас.
Қиздиргичлар ва бошқа иситиш асбобларнинг жойлашиши алоҳида бўлиш керак. Ҳайвонлар ва паррандаларнинг жойларини бу иситиш асбобларидан ёнғинга қарши тўсиқлар билан ёки деворлар ёрдамида тўсиш лозим.
Ёқилғи билан таъминловчи тизимлар ва ёқилғи ўтказишлар учун мўлжалланган ёқилғи сақлаш омборхоналар меъёрий ҳужжат талабларига жавоб бериши шарт.
Қозонхоналар билан ҳайвонлар ёки паррандалар хоналари орасидаги ёнғинга қарши тўсиқларнинг (деворларнинг) оловга бардошлик чегараси 1,0-1,5 соатдан кам бўлмаслиги керак.
Иссиқлик ишлаб чиқарувчи қурилмаларнинг кундалик иссиқлик ҳажми ва бир соат давомида ажралиб чиқадиган ўртача иссиқлик ҳажмининг миқдори ҚМҚ 2.04.05-97 талабларига ва кўрсаткичларига жавоб бериши керак.
Ҳар бир иссиқлик ишлаб чиқарувчи қурилмалари учун уларни таъмирлаш (тузатиш) режаси бўлиши керак.
Енгил ёнадиган суюқликларнинг сиғимлари асосий хоналардан 20 м масофада жойлаштириши шарт. Ёнадиган суюқликлар учун бу масофа 12 м тенг.
Иссиқлик ишлаб чиқарувчи қурилмаларнинг иссиқлик мувозанати ва иссиқлик узатишдаги иситиш шароитларига (молхона, парранда ва қўйхона) боғлиқ.
Ёнилғи ўтказиш тизимлари металлдан қилинган бўлиши шарт. Ёқилғи билан таъминловчи тизим алоҳида ўрнатилиши лозим. Бир ёки икки қувурли иссиқлик тармоқлари меъёрий ҳужжат талабларига жавоб бериши керак.
Иссиқлик тизими марказий бинода жойлаштирилган бўлса, бино асосий қурилиш конструкцияларининг оловга бардошлик чегараси 1,5-2,0 соатдан кам бўлмаслиги керак.
3. Чорвачилик масканларини иситишдаги иссиқлик-энергетик ускуналари ҳақида умумий маълумотлар. Общие сведения о теплогенерирующем оборудовании для отопления животноводческих объектов/13; 18; 22; 23/
Иссиқлик ишлаб чиқарувчи қурилмаларни режа бўйича таъмирлаш ва уларнинг вазифаси. Иссиқлик ишлаб чиқарувчи қурилмалардан фойдаланишда қўйиладиган ЁХҚ талаблари. Ускуналарни ишга тушириш, уларга хизмат кўрсатиш. Ёқилги сақланадиган жойларга ва биноларнинг конструкциясига ҳамда жойлашувига тааллуқли меъёрий ҳужжат талаблари. Лойиҳалаш вақтида чорвачилик, бўрдоқичилик ва паррандачилик хоналардаги тўсин, деворлар, беркитгичлар, томёпмаларнинг оловга бардошлик чегараси ҚМҚ ва ЁХҚ талабларига жавоб бериши шарт.
Қишлоқ хўжалик объектлар учун (ҳайвонлар ва паррандалар хоналари) марказий сув ёки буғлик иситиш системасини ишлатиш лозим.
Иситиш тизимида қиздиргич қўлланилганда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун меъёрий ҳужжатларнинг талабларига риоя этиш зарур. Қиздиргичнинг оловхонасидаги ёнилғининг ёниш давомийлиги 3 соатдан ошмаслиги керак.
Қиздиргичлар ва бошқа иситиш асбобларнинг жойлашиши алоҳида бўлиши керак. Ҳайвонлар ва паррандаларнинг жойларини бу иситиш асбобларидан ёнғинга қарши тўсиқлар билан ёки деворлар ёрдамида тўсиш лозим.
Ёқилғи билан таъминловчи тизимлар ва ёқилғи ўтказишлар учун мўлжалланган ёқилғи сақлаш омборхоналар меъёрий ҳужжат талабларига жавоб бериши шарт.
Қозонхоналар билан ҳайвонлар ёки паррандалар хоналари орасидаги ёнғинга қарши тўсиқларнинг (деворларнинг) оловга бардошлик чегараси 1,0-1,5 соатдан кам бўлмаслиги керак.
Иссиқлик ишлаб чиқарувчи қурилмаларнинг кундалик иссиқлик ҳажми ва бир соат давомида ажралиб чиқадиган ўртача иссиқлик миқдори ҚМҚ 2.04.05-97 талабларига жавоб бериши керак.
Ҳар бир иссиқлик ишлаб чиқарувчи қурилмалари учун уларни таъмирлаш (тузатиш) режаси бўлиши керак.
Енгил ёнадиган суюқликларни сақлаш учун мўлжалланган сиғимлар асосий хоналардан 20 м масофада жойлаштириши шарт. Ёнадиган суюқликлар учун бу масофа 12 м тенг.
Иссиқлик ишлаб чиқарувчи қурилмаларнинг иссиқлик мувозанати иссиқлик узатишдаги иситиш шароитига боғлиқ.
Ёнилғи ўтказиш тизимлари металлдан қилинган бўлиши шарт. Ёқилғи билан таъминловчи тизим алоҳида ўрнатилиши лозим. Бир ёки икки қувурли иссиқлик тармоқлари меъёрий ҳужжат талабларига жавоб бериши керак.
Иссиқлик тизими марказий бинода жойлаштирилган бўлса, бино асосий қурилиш конструкцияларининг оловга бардошлик чегараси 1,5-2,0 соатдан кам бўлмаслиги керак.
Парранда хоналардаги иссиқликни генерацияловчи қурилмалар: Чорвачилик хоналарини иситишда ишлатиладиган иссиқликни генерацияловчи қурилмалар (сувли, буғли, ҳаволи ва қиздиргич печлари) га табиий ва сунъий ёқилғиларни қўлланилади. Бу биноларда инфрақизил нурни берувчи қурилмалардаги горелкалар кенг кўламда қўлланилади. Горелкалар бириктирилган ёки қўзғаладиган қурилмаларга ўрнатилган бўлиб, хонанинг узунлиги бўйича бир неча қаторда периметр бўйича жойлаштирилади.
Горелка
Горелкаларни жойлаштириш баландлиги полдан камида 1,8 м бўлиши керак.
Кўп қаторда жойлаштирилган горелкаларнинг нурланиш марказлари орасидаги узунлик кўйидаги шарт <1,06 м бўйича олинади.
Горелкаларни коллекторга резинка материалдан ясалган узунлиги 30 м гача бўлган рукава билан улашга рухсат беради.
Рукава (ичак) деворларга мустаҳкам қаттиқ материаллар билан қотирилган бўлиши керак.
Горелка ва ёнувчи конструкцияларнинг орасидаги масофа 1 м дан кам бўлмаслиги керак.
Горелкаларнинг тепасидаги ёнувчи шифтлар майдони 1х0,7 м дан кам бўлмаган ёнмайдиган материал билан ҳимояланган бўлиши керак
Инкубатордаги паррандаларнинг жўжаларини иситиш учун брудер қизиткич қурилмаси ишлатилади. Унинг кўриниши зонтни эслатувчи қурилма бўлиб, унинг ички қисми электр спирал, лампа (накаливания) ёки инфрақизил нурини берувчи горелка ўрнатилган иситгич элементидан иборат бўлади. Битта брудер 500-600 жўжаларни иситади. Хонадаги ҳаво ҳарорати реле ёрдамида автоматик равишда 24-40 0С да ушлаб турилади.