Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги



Download 2,93 Mb.
bet170/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Б). Насосларни параллел улаш. Бу усул бир неча насослар ёрдамида баравар сув тортиб, битта қувурга қуйишдан иборат (2-расм). Бу ҳолда ҳар бир насосни ишлаши қарши босимнинг катталигига боғлиқ. Агар икки насос параллел ишласа-ю, улардан бирининг сарфи ҳам, босими ҳам катта бўлса, бу ҳолда иккинчи насоснинг босими қайтарилиб (бошқача айтганда иккинчи насос бўғилиб), умумий қувурга берадиган сарфи нол бўлади.


1 – расм. Насосларни кетма-кет улашга доир схема.


Шунинг учун насосларнинг параллел улашда, уларнинг умумий характеристикасини билишдан ташқари, ҳар бир насоснинг характеристикасини ва уни қаерга жойлаштиришни аниқлаш зарур бўлади. Барча ҳолларда ҳам насосларнинг босими бир хил бўлиб, умумий сарф хусусий сарфларнинг йиғиндисига тенг бўлади.

Агар параллел уланган икки насосдан бирининг беркитгичи ёпилган бўлса, система битта насосдек ишлайди. Беркитгичнинг очиб борилиши билан сарф ҳам ортиб бориб га тенглашади. Бунда албатта оптимал сарф икки насос оптимал сарфлари йиғиндисидан кичик, чунки у қувур характеристикасининг эгрилигига боғлиқ. Энди иккита бир хил характеристикали насос бир биридан узоқ жойлашган ҳолни кўрайлик. Бунда икки насос қувурларининг туташган жойидан биринчи насосгача узунлиги , диаметри d1 қувур, иккинчи насосгача узунлиги , диаметри d2 бўлган қувурлар бўлиб, уларнинг характеристикалари мос равишда Hқ1 ва Hқ2 бўлсин (2-расм). Бунда сарфларни қўшиб, насослар группасининг характеристикаси H1+2 ни ҳамда қувурлар характеристикаларини қўшиб умумий характеристикаси Hқ ни битта координата системасида қурамиз. Натижада икки бир хил насос бир - биридан узоқ масофада жойлашган ҳолдаги иш характеристикасини оламиз.


2 – расм. Икки насосни параллел улашга доир схема.




9
N
. Қўл дастаклари орқали ёнғинга сув узатиш схемалари ва уларда ечиладиган масалалар
/2; 4/
Амалда қўлланиладиган ёнғинга сув узатиш схемалари. Дастакдан чиқаётган сув сарфини, насосда талаб қилинган босимни ҳамда енг чизиғининг максимал узунлигини аниқлаш. Насос ва енг чизиғи характеристикалари.
Ёнғин жойига сув узатишда асосан қуйидаги насос-енг тизимлари қўлланилади:
- бир хил диаметрдаги енглар кетма-кет уланган (а-расм).
- ҳар хил диаметрдаги енглар кетма-кет уланган (б-расм).;
- енглар чизиғи параллел уланган (в-расм);
- енглар аралаш уланган (г-расм);
- гидроэлеватор орқали ёнғинга сув узатиш.
Шу ўринда шуни таъкидлаш жоизки, ёнғин ўчириш амалиётида ёнғинга сув узатишда кўпинча енгларнинг параллел ва аралаш уланиш схемалари қўлланилади. Юқорида санаб ўтилган насос-енг тизимларининг схемалари қуйидаги расмда кўрсатилган.



д


Насос-енг тизимлари схемалари


Қўл дастаклари орқали ёнғинга сув узатиш кўпинча аралаш схема бўйича амалга оширилади. Бунда асосан қуйидаги масалаларни ечишга тўғри келади;



  1. Берилган сув узатиш схемаси ва насос характеристикаси маълум бўлганда енг тизими орқали олиниши мумкин бўлган максимал сув сарфини аниқлаш, яъни двигателнинг максимал айланиш сонида насоснинг ишчи нуқтасини аниқлаш;

  2. Сув сарфи маълум бўлса, берилган схема асосида насоснинг талаб қилинган босимини аниқлаш;

  3. Талаб қилинган сув сарфини олиш имконини берувчи енг чизиғининг чегаравий узунлигини аниқлаш.

Сув манбаи ёнғин содир бўлган жойдан жуда узоқда бўлса, битта насос ҳосил қилаётган босим ёнғинга керакли сувни етказиб бериш учун етарли бўлмайди. Бундай ҳолларда насосларни кетма-кет улаш, яъни сувни насосдан насосга узатиш йўли билан ёнғинга берилади. Амалиётда асосан қуйидаги схемалар қўлланилади:
1) тўғридан тўғри насосдан-насосга;
2) оралиқ резервуарлар орқали;
3) автоцистерна баклари орқали.
Автонасослар биринчи схема бўйича ишлаганда насоснинг сўриш патрубкасидаги босим рухсат этилган қийматдан кам бўлмаслиги керак, акс ҳолда сув узатишда узилиш ҳосил бўлиши мумкин. Шунингдек насос олдида вакуум ҳосил бўлишига йўл қўймаслик лозим. Шунинг учун биринчи насос босим енги охирида, яъни иккинчи насосга уланиш жойида энг камида 1 атм. ортиқча босим бўлиши керак.



Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish