Оқимнинг шаклланишида насадканинг таъсири ва оқим сифатини яхшилаш /2; 3/
Оқим сифати ва уни яхшилаш йўллари. Насадка. Конуссимон тораювчи насадка ва унда оқим ҳаракати.
Ёнғин ўчириш амалиётида қўлланиладиган насадкада оқимнинг потенциал босим энергияси ҳаракат (кинетик) энергиясига айланади. Насадканинг чиқишга қараб диаметрининг камайиб бориши оқим тезлигининг ортишига сабаб бўлади. Қуйидаги расмда ёнғин амалиётида қўлланиладиган конуссимон тораювчи насадка кўрсатилган. 8° дан 15° атрофидаги конуслик насадка учига келиб цилиндр шаклига ўтади. Цилиндр бўлагининг узунлиги қўл дастаклари учун бир диаметрга лафет дастаклари учун эса чиқиш жойи диаметрининг 2/3-3/4 қисмига тенг бўлади.
Насадканинг конуссимон қисми потенциал энергиянинг кинетик энергияга айланишида энергия йўқолишини камайтиради, цилиндрсимон қисми эса чиқишда оқимнинг сиқилишини камайтиришга хизмат қилади. Аммо насадканинг бундай конструкцияси катта бир камчиликка эга. Босим 40-50 м га етганда цилиндрсимон қисмида вакуум ҳосил бўлади ва насадка ичида кавитация ҳодисаси кузатилиб оқим сифати пасаяди.
1-расм. Ёнғин ўчириш дастаги насадкаси (бурундуғи).
Оқимнинг сифатига шунингдек насадка олдига сувнинг келиш шароити ҳам катта таъсир этади. Оқимнинг ўз ўқи атрофида айланиши дастакдан чиқаётган оқим сифатига таъсир этади, ҳосил бўлаётган марказдан қочма куч таъсирида оқим сочила бошлайди. Бундай ҳолларда махсус тўғрилагичлар ўрнатилади. Улар оқимни бир неча алоҳида оқимларга бўлади.
Тинчлантирувчи мосламалар шундай ўрнатиладики унинг секциялари (бўлаклари) бир хил юзага эга бўлади ва узунлиги шундай бўлиши керакки, бу ораликда оқим параллел оқимга айлансин.
Насадка турлари ва уларнинг ёнғин ўчириш амалиётида қўлланилиши
/2; 3/
Ташқи ва ички цилиндрик, тораювчи ва кенгаювчи конуссимон, коноидал. Уларни ёнғин ўчириш амалиётида қўлланилиши.
Девордаги тешикка уланган ва узунлиги уч-тўрт диаметрга тенг бўлган трубкага бурундуқ (насадка) дейилади. Уларнинг қуйидаги асосий турлари мавжуд: цилиндрик (ташқи ва ички); конуссимон (тораювчи ва кенгаювчи) ва оқимнинг сиқилиш шакли бўйича ясалган коноидал.
Ташқи цилиндрик насадка. Насадкага кириш жойида суюқлик сиқилади ундан кейин яна кенгаяди ва насадкадан чиқишда тўлиқ кесимда ҳаракатланади. Девор билан сиқилган кесим орасида уюрма зона (вакуум) ҳосил бўлади.
Цилиндрик ташқи насадка учун қаршилик коэффициенти га тенг. У ҳолда насадка учун тезлик ва сарф коэффициентлари қуйидагига тенг бўлади.
Олинган коэффициентлар қийматини таққослаш шуни кўрсатдики, ташқи цилиндрик насадкадан чиқаётган суюқлик сарфи юпқа девордаги тешикдан чиқаётган суюқлик сарфидан тахминан 32% га катта, оқим тезлиги эса тахминан 15% га кичик.
Насадкада суюқлик сарфини ортишини сиқилган кесим билан девор орасидаги зонада вакуум ҳосил бўлиш қўшимча «сўришни» юзага келтириши билан тушунтириш мумкин.
Тораювчи конуссимон насадка. Бундай насадкаларда ички сиқилиш цилиндрик насадкалардагига нисбатан кам, аммо чиқишда суюқлик сиқилиш юзага келади. Бу нарса бир томонидан тезлик коэффициентини ортишига, иккинчи томондан сиқилиш коэффициентини камайишига олиб келади. Ўртача конус бурчаги 120 – 140 бўлганда бўлади.
Ё нғин (қўл ва лафет) ўчириш дастаклари учида ўрнатилган насадка (конуссимон тораювчи) конус бурчаги атрофида олинади.
тораювчи кенгаювчи
Конуссимон кенгаювчи насадка. Бундай насадкаларда оқимнинг кенгайиши цилиндрик насадкадагига нисбатан тез бўлади. Шунинг учун унинг гидравлик қаршилиги катта, а тезлик коэффициенти эса кичик. Бундай насадкаларнинг энг кўп суюқлик ўтказиш қобилияти конус бурчаги бўлганда кузатилади. Бундай насадкалар кинетик энергияни минимумга тушириш лозим бўлган жойларда кенг қўлланилади (насосларда, гидроэлеваторда, ГПС ларда).
Коноидал насадка. Бундай насадкалардан суюқлик энг кам қаршилик билан оқиб чиқади . Бу эса узоққа отилувчи оқим олиш имконини беради. Аммо уларни тайёрлаш технологияси қийин бўлганлиги туфайли ўт ўчириш амалиётида кенг қўлланилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |