Яшиндан ҳимояланиш қурилмаларига қўйиладиган асосий талаблар ва улар қайси ҳужжатда кўрсатилган
/1; 2; 3; 5; 6; 7; 8; 13/
Яшиндан ҳимояланиш қурилмаларига қўйиладиган талабларни санаб ўтиш, улар қайси ҳужжатда берилганлигини кўрсатиш, ушбу ҳужжат бўйича тушунча бериш.
Яшиндан ҳимоялаш қурилмаларига қўйиладиган асосий талаблар
РД 34.21.122-87 "Бино ва иншоотларнинг яшиндан ҳимоя қурилмалари учун йўриқнома" сида кўрсатилган ва улар қуйидагилардан иборат:
- яшиндан ҳимоялаш турининг ишлаб-чиқариш жараёни характерига мослиги;
- яшиндан ҳимоялаш қурилмаларини ҳамма элементларининг ишончли ишлаши;
- 10 йилгача ва ундан юқори бўлган узоқ хизмат муддати;
- қурилманинг монтажи, огоҳлантирувчи ва тақиқловчи белгиларнинг борлиги;
- ерга уловчи қурилмасининг тузилиши;
- қурилмаларни тиклашда ёки ремонтда, текширишда ҳамма элементларига осон ўтиш, уларни олиш;
- табиий ерга улаш элементларидан максимал фойдаланиш;
- яшиндан ҳимояланиш қурилма конструктив элементларини тўғри танлаш;
- яшиндан ҳимоялаш қурилмаларини қулай жойга ўрнатиш.
Яшиндан ҳимояланиш қурилмаларига қараб бино ва иншоотларнинг тоифалари /1; 2; 3; 5; 6; 7; 8; 13/
Бино ва иншоотларнинг тоифаларга бўлишга нима асос қилиб олинганлигини ва улар нечта тоифага бўлинганлигини тушунтириб бериш, ҳар бир тоифага таъриф бериб, мисоллар келтириш.
Яшин орқали ёнғин ёки бузилишлар ва етказиладиган зарар эҳтимоллиги туфайли, бундан ташқари яшиндан ҳимоялаш қурилмаларининг қийинлиги, мураккаблиги назаридан бино ва иншоотлар уч тоифага бўлинади:
I - тоифага бино ва иншоотлар (ёки уларнинг қисми) кирадики, бунда бино ва иншоотлар портлаш хавфи бўлган В-I ва В-II ҳудудларга эга. Бу биноларда ёки иншоотларда ҳар доим шундай моддалар сақланади ёки ишлатиладики (бир хил вазиятларда ишлаб чиқариш жараёни вақтида пайдо бўлади), бунда ушбу моддалар ҳаво ёки бошқа эритмалар билан газ аралашмалари, буғ ёки чанг аралашмалари ҳосил қилиб, бунда электр учқуни туфайли портлаш ҳолати содир қилиши мумкин;
II - тоифага бино ва иншоотлар (ёки уларнинг қисми) кирадики, бунда бино ва иншоотлар портлаш хавфи бўлган В-Iа В-Iб ва В-IIа ҳудуд синфларига эга, ПУЭга асосан. Бундай иншоотларда айтиб ўтилган хавфли аралашмалар фақат технологик жараёнда авария ёки носозликлар туфайли пайдо бўлиши мумкин. Бундан ташқари бу тоифага ташқарига ўрнатилган технологик ускуналар ва омборларни, портлаш хавфи бўлган газлар ва буғлар, ёнувчи ва енгил алангаланувчи суюқликлар сақланадиган (газгольдерлар, цистерналар ва резервуарлар, сиғимлар, темирйўл эстакадалари ва шунга ўхшашлар) ни, асосан ПУЭ бўйича портлаш хавфи бўлган В-Iг синфи ҳудудини киритиш мумкин.
III - тоифага бир неча хилли бино ва иншоотларни киритиш мумкин, шулардан:
- ПУЭга асосан ёнғин хавфи бўлган П-I, П-II, П-IIа синф ҳудудларини;
- ПУЭга асосан портлаш хавфи бўлган П-III синф ҳудудига кирувчи ва отилиб чиқиш ёки қайнаш иссиқлик даражаси 61 градус С юқори бўлган ёнувчи суюқликлар ишлатиладиган ёки сақланадиган ташқи технологик ускуналар, очиқ омборларни;
- ёнғинга чидамлилик даражаси III, IV ва V бўлган бино ва иншоотларни, бундан ташқари, ПУЭга асосан П-III синфига кирувчи қаттиқ ёнувчи моддалар сақланадиган очиқ омборларни;
Яна бу тоифага қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш бино ва иншоотларини, жамоат ва турар жой биноларини (болаларнинг дам олиш оромгоҳлари иншоотлари, санатория, касалхона, театр, санъат саройлари, архитектура ва тарихий ёдгорликлар, тутун чиқадиган трубаларни ва шунга ўхшашлар) киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |