Ii. Асосий қисм. III. Хулоса I. Кириш



Download 57,4 Kb.
bet15/16
Sana25.02.2022
Hajmi57,4 Kb.
#463292
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1 мавзу маруза

6. Суд ишларининг юритилиши
Қадимги Шарқ мамлакатларида суд ҳокимияти, суд ишларининг юритилиши бир-бирига ўхшаш бўлган.
Қадимги Мисрда фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш бир хил бўлган. Жиноят ишлари ҳам фуқаролик ишлари сингари жабрланувчининг шикояти билан қўзғатилган. Судда прокурорлик вазифаси, яъни айбловни қўллаш ҳуқуқи жабрланувчининг ўзига берилган. Жабрланувчи ўз шикоятида айбдорга қандай жазо берилиши кераклигини, унингча қанча миқдорда жарима ундирилиши лозимлигини кўрсатиши керак эди. Айбланувчи судда ўзини ўзи ҳимоя қилиши лозим бўлган.
Суд ишлари ёзма тартибда олиб борилган. Айбланувчи ёки жавобгар ёзма жавоб берган. Tомонлар ўз аризаларида иш бўйича фикр-эътирозларини баён қилганлар. Бироқ суд ишларни махфий равишда, мотивлар келтирмай, далилларсиз кўриб ҳал қилган ва қарор чиқарган. Судя кимнинг фойдасига ишни ҳал қилса, индамай туриб ҳақиқат тимсоли – худо Маатнинг тасвирини унинг лабига теккизган.
Судда гувоҳларнинг кўрсатмалари, қасам, кўздан кечириш (масалан, қабрларни таҳқирлаш ишлари бўйича), қийнаш (қўли ва оёқларига оғриқ етказиш) кабилар далил ҳисобланган. Жиноят ишларида ҳам, мулкий низолар бўйича фуқаролик ишларида ҳам томонлар ва гувоҳлар қасам ичганлар, шу йўл билан кўрсатмаларига ишонтиришган.
Бобилда ҳам суд жараёни жиноят ишлари ва фуқаролик ишлари бўйича бир хил бўлган. Иш жабрланувчи томонларнинг аризаси билан бошланган. Айблов хусусий шахслар томонидан қувватланган. Жамоат айблови ёки қандайдир прокурор айблови бўлмаган. Пул жарималари кўп ҳолларда айбланувчидан жабрланувчига келиб тушган ва жабрланувчи ташаббуси билан ундирилган.
Судда гувоҳларнинг кўрсатмалари, қасам, ёзма далолатномалар, шунингдек, ордалия исботлаш (гумон қилинувчини сув билан синаш) воситаси сифатида хизмат қилган. Судя ўз қарорини ўзгартириши мумкин эмас эди. Агар судя биринчи чиқарган ўз қарорини ўзгартирса, даъвонинг ўн икки баравар миқдорида жарима тўлаган ва мансабидан абадул-абад маҳрум бўлган.
Қадимги Ҳиндистонда суд ишлари давлат органларининг ташаббуси билан эмас, манфаатдор шахсларнинг даъво аризаси билан қўзғатилган. Суд тортишувчилик характерига эга бўлган. Низолашаётган томонлар судда ўзларининг ҳақ эканликларини ўзлари исботлашлари ва бунинг учун судга тегишли далилларни тақдим этишлари лозим бўлган. Қонунларда даъволарнинг судда кўриб чиқишга асос бўлган сабаблар аниқ санаб кўрсатилган. Булар: қарзни тўламаслик, гаров, бегона мулкни сотиб юбориш, уюшмаларда иштирок этиш, солиқ-ўлпонлар бермаслик, маош тўламаслик, битимни бузиш, олди-сотди шартномасининг бекор қилиниши, хўжайиннинг чўпон билан низоси, чегара ҳақидаги низо, туҳмат ва ҳақорат, ўғрилик, зўрлик, бевафолик, мерос тақсимлаш, ошиқ (қимор) ва гаров ўйнаш бўлиб, жаъми 18 та бўлган (Ману қонунлари VIII боб, 4-7-моддалар).
Ману қонунлари бўйича судда ҳақиқатни аниқлашнинг асосий воситалари гувоҳларнинг кўрсатмалари ва турли хилдаги синовлар бўлган. Қоида бўйича, тергов суд мажлисининг ўзида бошланган ва тугаган.
Судда кўрсатма беришдан бош тортиш ёки ёлғон кўрсатма бериш гуноҳ ҳисобланган (Ману қонунлари VIII боб, 13-модда).
Гувоҳларнинг кўрсатмаларига баҳо беришда гувоҳларнинг сифати, яъни қайси варнага мансублиги ҳисобга олинган. Умуман қуйи варнадаги кишилар юқори варнадаги кишиларга қарши гувоҳликка ўта олмаганлар. Бундан ташқари манфаатдор шахслар ва ожизалиги туфайли аёллар судда гувоҳлик қилолмаганлар. Фақат тегишли гувоҳлар бўлмагандагина болаларнинг, кексаларнинг, шогирдларнинг (устозларга нисбатан), қариндош-уруғларнинг, қулларнинг ва аёлларнинг гувоҳликка ўтишига рухсат этилган (Ману қонунлари, VIII боб, 70, 71 ва бошқа моддалар).
Гувоҳлар бўлмаса процессуал ҳуқуқда ордалия (синаш) усулидан фойдаланилган. Ҳинд процессуал ҳуқуқи беш хил синаш усулини билади: тарози билан, олов билан, сув билан, заҳар билан ҳамда қасам билан синаш. Tарози билан синашда айбланувчи ёки гумон қилинувчи икки марта тортиб кўрилган, иккинчисида енгил чиқса, у айбдор ҳисобланган. Олов билан синаш турли шаклларда амалга оширилган. Улардан энг кўп тарқалгани ёниб турган гулхандан ўтказиш бўлган. Бунда агар судланувчи танасининг ҳеч бир жойи куймаса, у айбсиз деб топилган. Сув билан синашда у сувга ташланган, агар сув уни ўз қаърига тортиб кетса, айбсиз ҳисобланган (Ману қонунлари, VIII боб, 115-модда). Ману қонунларига кўра, “брахманни – тўғрисўзлиги билан, кшатрийни – жанговар араваси ва қуроли билан, вайшийни – сигири, ғалласи ва олтини билан, шудрани – барча оғир жиноятлар билан қасам ичишга мажбур этиш лозим” бўлган (Ману қонунлари, VIII боб, 113-модда).
Шуни таъкидлаш керакки, ордалия фақат алоҳида ҳолларда, биринчидан, томонларнинг розилиги билан, иккинчидан, иш бўйича муҳим далиллар бўлмаганда ва ниҳоят, учинчидан, ошкора равишда қўлланилган.
Судда ашёвий далилларга ҳам эътибор берилган. Адолатли подшо – дейилади Ману қонунларида, ўғирланган нарсани топмай туриб ўғрини қатл этмайди (Ману қонунлари, IX боб, 270-модда.).

Download 57,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish