Ii. Асосий қисм. III. Хулоса I. Кириш



Download 57,4 Kb.
bet14/16
Sana25.02.2022
Hajmi57,4 Kb.
#463292
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1 мавзу маруза

Мулкка қарши жиноятлар учун қонунларда айниқса жуда оғир жазолар назарда тутилган. Масалан, Xаммурапи қонунларида жиноятчи деворни бузиб ўғирлик қилса, уни жиноят жойида қатл этиб, кўмиб ташлаш жазоси (21-модда) назарда тутилган. Ёнғин пайтида ўғирлик қилган жиноятчи ўтга ташланган (25-модда). Ўғирлик, босқинчилик учун ўлим жазоси белгиланган. Мисрда ҳам ўғирлик учун оғир жазо берилган. Чорвани ўғирлаганлик учун ва бошқа баъзи ҳоллардаги ўғирлик учун қўлни кесиш жазоси назарда тутилган. Ибодатхонага тегишли мулкни ўғирлаганларга – 100 қамчи урилган ва ўғирланган мулк қийматининг 100 баравар ҳажмида жарима солинган. Ибодатхонага тегишли чорвани ўғирлаган кишини тана аъзоларидан бирини майиб қилиб, сўнгра қулга айлантирилган.
Қадимги Ҳиндистонда ўғриликни мулкни яширинча ўғирлаш сифатида кўрилиб, жабрланувчи иштирокидаги ва зўрлик йўли билан содир этиладиган талончилик (босқинчилик)дан аниқ ажратилган. Ўғирлик жойида ва ўғирлик қуроллари билан тутиб олинган шахс дарҳол ўлимга маҳкум этилган. Кечаси ўғрилик қилган ўғриларнинг иккала қўли кесилиб, қозиққа ўтқазилган. Биринчи марта ўғрилик учун ўғрининг – иккита бармоғи, иккинчи мартасида – қўли ва оёғи кесилган, учинчи мартасида ўлимга маҳкум этилган. Ўғирликни кўриб туриб, бу ҳақда хабар бермаган шахс ҳам жавобгарликка тортилган. Ўғрини яширган шахс ўғри билан тенг жазоланган.
XҚнинг умумий мазмунига қараб, ундаги тўртта турдаги: шахсга қарши, мулкка қарши, оилага қарши ва судга қарши жиноятларни ажратиб кўрсатиш мумкин.
Xаммурапи қонунларида оилага қарши жиноятларга эр-хотинлик садоқатини бузишлик, яқин қариндошлар билан жинсий алоқада бўлишлик, шунингдек, бева хотиннинг суд рухсатисиз иккинчи никоҳга кириши кабилар кирган. Ману қонунларида ҳам эр-хотиннинг хиёнати учун, аёлларнинг номусига тажовуз учун қаттиқ жазолар ўрнатган. Ҳиндистонда эр-хотиннинг ҳар қандай кўринишдаги хиёнати: бировнинг хотини билан яширинча суҳбатлашиш, хизматини қилиш, у билан ўйнашиш, унинг кийимига тегиш ва бошқалар учун ўлим жазоси берилган.
Xаммурапи қонунларида судга қарши жиноятлар ҳам учраб туради. Масалан, агар судя ҳукм чиқариб ва уни ёзиб қўйган бўлса, кейин эса ўзгартирса, унда даъвонинг ўн икки баравар миқдорида жарима тўлаган ва ўз мансабидан маҳрум бўлган (5-модда). Шунингдек, бировни ёлғондан айблаш учун, судда ёлғон гувоҳлик берганлик учун ҳам жавобгарликлар мавжуд. Tайёрланаётган жиноят ҳақида хабар бермаган шахслар ҳам жиноий жавобгарликка тортилган (109-модда).
Қадимги Шарқ мамлакатларида жазолар жуда оғирлиги билан ажралиб турган. Унинг асосий мақсади қўрқитиш бўлган. Кўриб ўтганимиздек, давлатнинг ташкил топиши билан қонли ўч олиш одати бекор қилинган. Xун олиш одати аллақачон йўқ бўлиб кетган. Мисрда жазоларнинг энг кўп тарқалган тури ўлим жазоси ҳисобланган. У ёқиб юбориш ёки қозиққа ўтқазиш, бошини кесиш, осиш, тириклайин кўмиб юбориш, қўл-оёқларини бутга тортиб михлаш каби усулларда қўлланган. Ўлимга маҳкум қилинган юқори лавозимдаги кишига ўзини-ўзи ўлдиришга рухсат этилган. Бокхорис қонуни бўйича ўлим жазоси қулга айлантириш жазоси билан алмаштирилиши мумкин эди. Ўлим жазоси билан бирга тана аъзоларини майиб қилувчи жазолар: қўлларини, қулоқларини, бурнини, тилини кесиш, кастрация ва бошқалар; қамчи билан уриш кўринишидаги тан жазолари, мажбурий тартибда оғир ишларга жўнатиш (каторгага сургун) жазоси; ниҳоят, турмада сақлаш каби жазолар бўлган. Баъзи ҳолларда пул жарималари ҳам амалда бўлган. Обрўсизлантириш жазоси ҳам қўлланган. Масалан, жиноятчини шарманда қилувчи симёғоч олдига қўйиб қўйиш жазоси ҳам назарда тутилган эди. Булардан ташқари, эркин кишини қарам ишчига айлантириш жазоси ҳам бўлган
Xаммурапи қонунларида жазоларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: ўлим жазоси, тана аъзоларига жароҳат етказиш (майиб қилиш) жазолари, тан жазолари (дарра билан уриш), шармандалик белгисини қўйиш, яшаб турган жойидан ёки уйидан ҳайдаб юбориш, жарима, ва ниҳоят, келажакда муайян машғулот билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиб, мансабидан бўшатиш. Ўлим жазоси жуда кенг қўлланган. Қонунларда ўттиздан ортиқ ҳолатларда ўлим жазоси назарда тутилади. Бунинг устига ўлим жазоси турли кўринишларда: сувга чўктириш, ёқиб юбориш, қозиққа ўтқазиш, осиш каби кўринишларда амалга оширилган. Tана аъзоларига жароҳат етказиш жазолари аввало талион йўли билан берилган. Бундан ташқари, жиноят тананинг қайси аъзоси билан қилинса, ўша қисмини кесиб ташлаш – рамзий талион ҳам қўлланган. Масалан, фарзандликка олинган шахс отасига «сен менинг отам эмассан» деса тили кесилган, отасини урган ўғилнинг қўли кесилган ва ҳоказо.
Ману қонунларида ўлим жазосининг оддий ва мураккаб турлари ажратиб кўрсатилади. Оддий турдаги ўлим жазосига бошини кесиш жазоси кирса, мураккаб турдагисига – қозиққа ўтқазиш, сувга чўктириш, гулханда куйдириш, ёқиб юбориш, филнинг оёқлари остига ташлаш кабилар кирган. Tан жазоларининг бармоқларни, қўлларни, оёқларни, жинсий ва танадаги бошқа аъзоларни кесиш турлари қўлланилган. Юқоридагилардан ташқари, қонунларда жарима, ҳайдаб юбориш, қамоқ каби жазолар назарда тутилган. Ману қонунларида гарчи шарманда қилувчи жазолар: тамға босиш, сочини олиб ташлаш ва бошқалар ҳамда мамлакатдан, кастадан, оиладан ҳайдаб юбориш кабилар эслаб ўтилмаган бўлсада, бундай жазолар амалда бошқа ҳуқуқ манбаларига асосан қўлланилган. Tалион принципи ҳинд жиноят ҳуқуқига хос ҳодиса эмас. Қонли ўч олиш тўғрисида қонунларда эслаб ўтилмаган, бу вақтда энди у қўлланилмай қўйган эди.
Қадимги Хитойда жазо турлари турли даврларда бир-биридан жуда кам фарқ қилган. Ин давлатида таёқ билан уриш, бурнини кесиш, оловда куйдириш, майда бўлакларга бўлиш, бошини кесиш, тириклайин ерга кўмиш, оёқларини, қўлларини узиш, кўзини ўйиш жазолари қўлланилган.
Жиноят қонунлари жазоларнинг жуда оғирлиги билан характерланади. Цинь даврида қўрқитиш жазонинг энг асосий мақсади бўлган. Ўлим жазоси хилма-хил кўринишларда жуда кенг қўлланган. Қатл этилган шахснинг жасади кўпинча ҳаммага кўринадиган жойларга – бозорда ёки катта йўлда дарахтга осиб қўйилган. Маҳкумни белидан иккига бўлиб ташлаш тез-тез қўлланиб турган.
Шунингдек тан жазолари ҳам кўп ҳолларда берилган. Давлат қулига айлантириш одатда айбдор шахсларнинг уч авлодига нисбатан қўлланган.
Жазоларнинг сургун, каторга ишларига жўнатиш, мансабидан бўшатиш ва жарима каби турлари ҳам мавжуд эди.
Ўлим жазоси ҳукми дарҳол ёки маълум муддат ўтгач ижро этилган. Гап шундаки, баҳорда ва ёзда, яъни табиат уйғонаётган даврда тирик мавжудотни ўлдириш табиат ва жамиятдаги уйғунликнинг бузулишига олиб келиши ва бунинг оқибатида сув тошқинлари, қурғоқчилик ва бошқа табиий офатлар келиб чиқиши мумкин деб ҳисобланган (Конфуций таълимоти асосида). Шу сабабли ўлим жазоси ижроси кузда ёки қишда амалга оширилган.

Download 57,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish