Ii. Асосий қисм. III. Хулоса I. Кириш


Қадимги Шарқ мамлакатлари давлат тузуми



Download 57,4 Kb.
bet8/16
Sana25.02.2022
Hajmi57,4 Kb.
#463292
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
1 мавзу маруза

3. Қадимги Шарқ мамлакатлари давлат тузуми
Мисрда қадимги подшолик даврида бошқарув қаттиқ марказлаштирилиши билан характерланади. Подшо ҳокимияти кучая бориб мустабид тус олган. “Подшо” сўзининг ўзи шу қадар муқаддас номга айланганки, бу номни овоз чиқариб айтишга ҳеч кимга ҳуқуқ берилмаган, ҳукмдорни тилга олиш жуда зарур бўлиб қолган тақдирдагина мажозий “Фиръавн” (“Улуғ уй” дегани, шу уйда турадиган шахсни назарда тутиб айтилган) иборасини ишлатганлар. Ҳужжатларда эса фиръавнни расмий равишда “Раҳмдил худо”, Tоғ, “Ра фарзанди” (яъни Қуёш ўғли) ва бошқа шу каби номлар билан атаганлар.
Фуқаролар подшо олдида пайдо бўлганларида “қоринлари билан” йиқилишга ва ўз ҳукмдорининг оёғи тагидаги тупроқни ўпишга мажбур бўлганлар, аммо нуфузли баъзи шахсларгина подшонинг оёғини ўпишга ҳақли эди.
Фиръавннинг қўлида бутун қонун чиқариш, ижро этиш ва суд ҳокимияти тўпланган. Фиръавн ҳокимияти мерос тариқасида ўтган. Лекин сулолалар, маълумки, тез-тез ўзгариб турган, баъзи фиръавнлар, айниқса, нотинч йилларда 3-4 йил подшолик қилган. Фиръавннинг ваколатлари ниҳоятда катта бўлишига қарамай, унинг ҳокимияти шахсий, ўзбошимчаликка асосланган эмас эди. Унинг ҳокимияти диний-ахлоқий меъёрлар билан ҳам ушлаб турилган.
Давлатдаги энг муҳим мансабдор шахслар – олий амалдорлар, ҳарбий бошлиқлар, хазинани сақловчилар, иш бошқарувчилар, олий коҳинлар, одатда, подшо хонадони аъзолари бўлган.
Вазир – жати давлат бошқарувида подшодан кейинги олий амалдор ҳисобланган. Жати саройи бошлиғи ҳисобланиб, сарой маросимларини, фиръавннинг девонхонасини юритган. Жатининг ваколатлари аста-секин подшо саройини, подшо хўжалигини бошқариш доирасидан ташқари чиқиб, кенгайиб борган. У барча давлат муассасалари ва ибодатхоналарни назорат қилган, лашкар тўплашни бошқарган, суд органлари фаолиятини йўналтириб турган, маҳаллий бошқарувни юритган, турли давлат устахоналарини бошқарган, подшонинг барча ишларига раҳбарлик қилган, унинг қарамоғида турли давлат омборхоналари бўлган. Жати баъзан ўз вазифаларининг бир қисмини бошқа юқори амалдорларга ўтказган. Давлатдаги катта ва кичик амалдорларнинг ҳаммаси жатига бўйсунган.
Жати қуйидаги махсус ихтисослашган бошқармаларнинг бошлиқларини: ҳарбий маҳкамага раҳбарлик қилувчи, армияни қуроллантириш ва таъминлашга, қалъалар қуришга ва бошқаларга жавоб берувчи, “қуроллар уйининг бошлиғи” – давлат омборлари ва омборхоналарини қўриқловчи, “Осмон берадиган, ер ишлаб чиқарадиган ва Нил олиб келадиган ишларга бошчилик қилувчи”, йирик қурилиш ва бошқаларга жавоб берадиган “ишлар бошлиғи” кабиларни бевосита назорат қилиб турган.
Бу даврда ҳарбий ишлар анча ривожланган, бир қатор ҳарбий даража ва унвонлар мавжуд бўлган. Миср армияси 2 қисмдан:
1) махсус ўргатилган ва яхши тайёрланган солдатларнинг кичик отрядлари;
2) қўшинга бир неча ойга олинган ва вақтинча дала ишларидан озод қилинган деҳқонларнинг катта лашкаридан ташкил топган.
Бу даврда давлатнинг ҳарбий, ижтимоий ишлар, молия-солиқ, суд каби муҳим идоралари ташкил этилган.
Қадимги жамоа судлари борган сари подшо юрисдикцияси вакиллари томонидан сиқиб чиқарилган. Олий суд инстанцияси – “Олтита буюк уйлар” пойтахтда бўлган. Энг олий суд ҳокимияти фиръавнга тегишли эди. У кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда ишончли кишиларидан давлат аҳамиятига эга бўлган жиноятлар билан боғлиқ махфий ишларни ҳал этиш учун махсус судялар тайинлаган.

Download 57,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish