Ii. Асосий қисм. III. Хулоса I. Кириш


Қадимги Ҳиндистон давлатининг ташкил топиши



Download 57,4 Kb.
bet6/16
Sana25.02.2022
Hajmi57,4 Kb.
#463292
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1 мавзу маруза

Қадимги Ҳиндистон давлатининг ташкил топиши. Ҳиндистонда қадимги тош давридаёқ одамлар яшаган, неолит босқичида катта дарёларнинг водийлари ўзлаштирила бошланган, энеолит ва айниқса бронза даврига келиб эса ўзига хос илк ҳинд маданияти таркиб топган эди. Бундан тўрт минг йил илгари Ҳинд ҳавзасида вужудга келган Xараппа ва Моҳенжо-Даро қадимги цивилизациянинг катта шаҳарлари ҳисобланган.
Милоддан аввалги II минг йилликнинг ўрталаридан – I минг йилликнинг биринчи ярмигача бўлган давр тарихда веда[1] даври деган ном билан юритилади ва Ҳиндистон тарихининг айнан шу босқичида синфий жамият ва давлатнинг ташкил топиши юз берган.
Қабилавий бошқарув органлари аста-секин давлат органларига айлантирилган. Давлат бошқарувида юқори мансабларни эгаллаш ҳукмдор зодагонларнинг имтиёзи ҳисобланган. Подшолик коҳини – пурохита катта мавқега эга бўлиб, у айни вақтда астролог ва рожа маслаҳатчиси ҳам эди. Қабила дружинаси (кўнгилли қўшини) аста-секин ҳарбий бошлиқ (сенани, сенапати) бошчилигидаги доимий қўшинга ўсиб чиққан.
Шу тариқа уруғ-қабила тузуми ўз ўрнини тобора кўпроқ давлат ташкилотига бўшатиб берган.
Милоддан аввалги VI асргача шимолий Ҳиндистон жуда кўп подшоликларга бўлинган эди. Масалан, Ганг ҳавзасининг ўзида ўн олтита майда давлат бўлган. Уларнинг энг йириклари Магадха, Анга, Шахя, Кашала, Гандхар, Малла, Кашилар эди. Улардан бири Магадха ўша даврнинг энг йирик ва кучли давлати бўлган. Айниқса, милоддан аввалги IV-III асрларда Маурийлар сулоласи даврида бу давлат деярли бутун Ҳиндистон ҳудудини ўз ҳукми остига бирлаштириб, жуда қудратли давлатга айланган. Бу давлатнинг асосчиси грек-македон истилочиларига қарши курашда халқ оммаси ҳаракатига бошчилик қилган машҳур ҳинд арбоби Чандрагуптадир. У милоддан аввалги 321 йилдан 298 йилгача подшолик қилиб, қудратли Маурия давлатини барпо қилган. Чандрагупта бутун шимолий Ҳиндистонни бирлаштиришга, грек-македон гарнизонларини Ҳинд водийсидан ҳайдаб чиқаришга ва кучли марказлашган давлат тузишга муваффақ бўлган.
Магадха-Маурийлар даври қадимги Ҳиндистон давлатчилиги ривожланишида алоҳида босқич ҳисобланади. Бу даврда Ҳиндистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаёти ва хўжалиги анча ривожланган, йирик сиёсий воқеалар бўлиб ўтган. Бирлашган ҳинд давлатининг тузилиши турли халқларнинг яқинлашувига, уларнинг ўзаро маданий алоқаларига, тор қабилачилик доираларидан четга чиқишларига кўмаклашган. Айнан Маурийлар даврида кўпгина давлат институтларига асос солинган.
Шундай бўлса-да, Маурийлар империяси тараққиётнинг турли босқичларида турган қабилалар ва халқлар йиғиндисидан иборат эди. Кучли армия, мустаҳкам бошқарув аппарати бўлишига қарамай, Маурийлар давлатнинг бирлигини сақлаб қола олмаган. Милоддан аввалги II асрда Ҳиндистон бир қанча майда давлатларга бўлиниб кетган. Натижада уни милоддан аввалги 190 йилларда Юнон-Бақтрия подшоларидан Деметрий қўшинлари, 100 йилларда саклар (скифлар) босиб олади. Шимолий Ҳиндистонда Ҳинд-Скиф давлати вужудга келади. Янги эра арафасида Шимолий-ғарбий Ҳиндистонга Парфия қўшинлари бостириб кирган, кейинчалик бу ерни Кушонлар босиб олган. Кушонлар даврида Ҳиндистон кучли давлатга айланган. Кушонлар бу ерда милоднинг III асригача ҳукмронлик қилганлар. III асрдан бошлаб Ганг воҳасидаги Магадха давлати яна кучаяди. Унинг асосчиси Гупта бўлиб, сулола ҳам шу ном билан аталган. Магадха давлати Гуптанинг набираси Чандрагупта I даврида (320-335 йиллар) Ҳиндистон Осиёдаги энг кучли давлат эди. Лекин Чандрагупта I нинг вафотидан кейин давлат парчаланиб кетган. V аср охирида Ҳиндистонга шимоли-ғарбдан аввал кидарийлар, сўнг эфталитлар бостириб кирган. VI асрга келиб Ҳиндистондаги гупталар тузган давлат яна майда давлатларга бўлиниб кетади. Шу тариқа Ҳиндистоннинг қадимги тарихи ҳам ўз ниҳоясига етади.

Download 57,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish