Ii. Асосий қисм. III. Хулоса I. Кириш


Хитойда давлатнинг ташкил топиши



Download 57,4 Kb.
bet7/16
Sana25.02.2022
Hajmi57,4 Kb.
#463292
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
1 мавзу маруза

Хитойда давлатнинг ташкил топиши. Хитойда одамлар қадимги тош давридаёқ яшаганлар. Хитойга жануби-шарқдан, айниқса шимолдан хилма-хил уруғлар ва қабилалар кириб жойлашган.
Милоддан аввалги V–III минг йилликларга келиб Xуанхе дарёсининг ўрта оқимида деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқнинг ривожланиши аҳоли орасида мулкий тенгсизлик ва табақаланишга олиб келган. Бу ҳол Шарқий Хитойда дастлабки давлатларнинг вужудга келиши учун имконият яратган.
Энг қадимги Хитой қабилаларидан милоддан аввалги II минг йиллик бошларида Xуанхе қирғоқларига шимолдан кўчиб келган Шан қабиласи айниқса кучайиб кетган. Бу қабила бошқа қабилаларни (шу жумладан, Ся қабиласини ҳам) ўзига бўйсундириб, Xуанхе дарёси ҳавзасининг кўп қисмини эгаллаб олган.
Қадимги Хитой давлати тарихини қуйидагича тўрт даврларига бўлиб ўрганилади:
1) Қадимги Хитой давлатининг ташкил топиши – Шан (Ин) давлати (милоддан аввалги XVIII-XII асрлар);
2) Чжоу давлати (милоддан аввалги XI-III асрлар);
3) Цинь подшолиги (милоддан аввалги 221-207 йиллар);
4) Хань подшолиги (милоддан аввалги 206 йилдан милоднинг 220 йилигача).
Сўнгги давр қулдорлик давлатининг феодал давлатга ўсиб ўтиши билан характерланади.
Ўша вақтда шан қабиласи бошлиғи Чен Tан деган киши давлатга асос солиб, бу давлат ҳукмдор қабиланинг номи билан – Шан давлати деб аталган. Кейинчалик, Шан сулоласи қулагандан сўнг бу давлат Ин деган ном билан юритила бошланди. Шу сабабли қадимги Хитой тарихининг биринчи даври иккита: Шан ва Ин деган номга эга. Чен Tан биринчи хитой подшоси (вани) ҳисобланади. Шундай қилиб, Хитой давлатининг ташкил топиш хусусияти шунда эдики, бу ерда ибтидоий жамоа тузумидан синфий жамиятга ўтиш жараёни бир халқнинг бошқаси томонидан бўйсундирилиши натижасида тезлашган.
Шан (Ин) давлатининг ташкил топиши, аввало, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ерларни суғориш, дарё тошқинларининг ҳалокатли оқибатларини тугатиш, ҳудудларни ҳимоя қилиш заруриятидан келиб чиққан. Қолаверса, эндиликда ибтидоий жамоа тузуми органлари босиб олинган халқни бошқариш учун ярамай қолган эди. Шу мақсадда махсус давлат аппарати ташкил этилган. Бу, биринчидан, қабила бошлиғининг илоҳийлаштирилган ҳукмдор – ванга айланишида, иккинчидан, кўп сонли бошқарувчилардан, ҳарбий бошлиқлардан, коҳинлардан ва бутун жамоа оммасига қарама-қарши турувчи бошқа кишилардан иборат маъмурий аппаратининг ташкил этилишида намоён бўлган. Ин даврида подшо (ван)га бутун ерларнинг олий эгаси деб қараш батамом расмийлашди. Бу ваннинг ердаги худо сифатида тасаввур этилишидан келиб чиққан.
Шундай қилиб, Хитойда давлатнинг ташкил топиш хусусияти шунда эдики, бу ерда ибтидоий жамоа тузумидан синфий жамиятга ўтиш жараёни бир халқнинг бошқаси томонидан бўйсундирилиши натижасида тезлашган. Лекин бу давлатнинг ташкил топишида асосий сабаб бўлмаган. Хитойда давлат бошқа халқларда бўлгани сингари жамиятнинг ички тараққиёт маҳсули сифатида хўжаликнинг ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг ривожланиши оқибатида мулкий тенгсизлик ва табақаланишнинг пайдо бўлиши ва уруғдошлик тузумининг емирилиши натижасида ташкил топган.

Download 57,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish