Iaasb general Template (Portrait)


Муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаш ва баҳолаш



Download 2,1 Mb.
bet5/22
Sana21.06.2022
Hajmi2,1 Mb.
#687070
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
2 5190791577231956308

Муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаш ва баҳолаш


10. АХС 3155 талабларига мувофиқ муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаш ва баҳолашда аудитор ҳисоблаб чиқилган баҳоларга хос бўлган баҳолашнинг ноаниқлиги даражасини аниқлаши лозим. (А45-А46 бандларига қаранг)
11. Аудитор ўз мулоҳазаси асосида ўта ноаниқ деб ҳисобланадиган ҳисоблаб чиқилган баҳолар аҳамиятли рискларга олиб келиши ёки олиб келмаслигини аниқлаши лозим. (А47-А51 бандларига қаранг)

Муҳим бузиб кўрсатишларнинг баҳоланган рискларига нисбатан жавоб ҳаракатлари


12. Аудитор муҳим бузиб кўрсатишларнинг баҳоланган рисклари асосида қуйидагиларни аниқлаши лозим: (А52 бандга қаранг)
(a) Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоснинг ҳисоблаб чиқилган баҳоларга тааллуқли талабларини тегишли равишда қўллаганми; ва (А53-А56 бандларига қаранг)
(б) Ҳисоблаб чиқилган баҳоларни аниқлаш усуллари тегишли усуллар ҳисобланадими ва улар изчил қўлланганми, шунингдек ҳисоблаб чиқилган баҳолар ёки уларни аниқлаш усулларидаги ўзгаришлар (агар улар мавжуд бўлса) олдинги давр билан таққослаганда вазиятларга мос келадими. (А57-А58 бандларига қаранг)
13. АХС 3306 талабларига мувофиқ муҳим бузиб кўрсатишларнинг баҳоланган рискларига жавобан аудитор ҳисоблаб чиқилган баҳо хусусиятини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги ҳаракатлардан бири ёки бир нечтасини бажариши лозим: (А59-А61 бандларига қаранг)
(a) Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни чоп этиш санасига қадар содир бўлган ҳодисалар ҳисоблаб чиқилган баҳога нисбатан аудиторлик далилларини таъминлаши ёки таъминламаслигини аниқлаш. (А62-А67 бандларига қаранг)
(б) Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ҳисоблаб чиқилган баҳони қандай аниқлаганини ва ҳисоблаб чиқилган баҳо учун асос бўлган маълумотларни текшириш. Бунда аудитор қуйидагиларни баҳолаши лозим: (А68-А70 бандларига қаранг)
(i) ҳисоблаб чиқилган баҳони аниқлаш учун қўлланилган усул вазиятга мос келадими; ва (А71-А76 бандларига қаранг)
(ii) Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти қўллаган тахминлар молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосни баҳолаш мақсадлари нуқтаи назаридан асослими. (А77-А83 бандларига қаранг)
(в) Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ҳисоблаб чиқилган баҳони қандай аниқлаганига нисбатан назоратларнинг ишлаш самарадорлигини моҳияти бўйича текшириш тегишли тартиб-таомиллари билан бирга тестлашни амалга ошириш. (А84-А86 бандларига қаранг)
(г) Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан қатъий баҳолашни таҳлил қилиш учун қатъий баҳони ёки баҳолар диапазонини аниқлаш. Бунинг учун: (А87-А91 бандларига қаранг)
(i) Аудитор тадбиркорлик субъекти раҳбарияти қўллаган тахминлар ёки усуллардан фарқ қиладиган тахминлар ёки усулларни қўллаган ҳолларда, у тадбиркорлик субъекти раҳбарияти қўллаган тахминлар ёки усуллар ҳақида аудитор томонидан танланган қатъий баҳо ёки баҳолар диапазонида ўринли ўзгаришлар ҳисобга олинганлигини аниқлаш ва тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан танланган қатъий баҳо билан ҳар қандай аҳамиятли тафовутларни баҳолаш учун етарли бўлган тасаввур ҳосил қилиши лозим. (А92 бандга қаранг)
(ii) Агар аудитор баҳолар диапазонидан фойдаланиш зарур, деган хулосага келган бўлса, у диапазон доирасида барча натижаларнинг асослилигини таъминлаш учун мавжуд аудиторлик далиллари асосида мазкур диапазонни торайтириши лозим. (А93-А95 бандларига қаранг)
14. 12-бандда аниқланган жиҳатларни ёки 13-бандга мувофиқ муҳим бузиб кўрсатишларнинг баҳоланган рискларига жавобан бажарилган ҳаракатларни аниқлашда аудитор етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш учун ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг бир ёки бир нечта жиҳатларига нисбатан махсус билимлар ёки кўникмаларга эҳтиёж мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида ўйлаб кўриши лозим. (А96-А101 бандларига қаранг)

Download 2,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish