Рискларни баҳолаш тартиб-таомиллари ва йўлдош ҳаракатлар
8. Тадбиркорлик субъекти ва унинг муҳити, шу жумладан тадбиркорлик субъектининг ички назорат тизими ҳақида тасаввур ҳосил қилиш мақсадида рискларни баҳолаш тартиб-таомиллари ва йўлдош ҳаракатларни бажаришда, АХС 3154 талабларига мувофиқ, аудитор ҳисоблаб чиқилган баҳолар бўйича муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаш ва баҳолаш мақсадида асосни таъминлаш учун қуйидаги жиҳатлар ҳақида тушунча ҳосил қилиши лозим: (А12 бандга қаранг)
(a) Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоснинг ҳисоблаб чиқилган баҳолар, шу жумладан тегишли очиб бериладиган маълумотларга тааллуқли бўлган талаблари. (А13-А15 бандларга қаранг)
(б) Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ҳисоблаб чиқилган баҳоларни молиявий ҳисоботларда тан олиш ёки очиб беришни талаб этиши мумкин бўлган операциялар, ҳодисалар ва вазиятларни қандай қилиб аниқлаши. Бу ҳақда тушунча ҳосил қилиш жараёнида, аудитор тадбиркорлик субъекти раҳбариятига янги ҳисоблаб чиқилган баҳоларга олиб келиши ёки мавжуд ҳисоблаб чиқилган баҳоларни ўзгартиришни тақозо қилиши мумкин бўлган вазиятлардаги ўзгаришлар хусусида расмий сўровлар юборади. (А16-А21 бандларга қаранг)
(в) Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ҳисоблаб чиқилган баҳоларни аниқлаш ва уларга асос бўлган маълумотларни тушунишни қандай амалга оширади, шу жумладан: (А22-А23 бандларга қаранг)
Ҳисоблаб чиқилган баҳони аниқлаш усули, шу жумладан, зарур ҳолда, бунда қўлланиладиган модель; (А24-А26 бандларга қаранг)
Тегишли назоратлар; ( A27–A28 бандларга қаранг)
Тадбиркорлик субъекти томонидан экспертлар жалб қилинганми; (A29–A30 бандларга қаранг)
Ҳисоблаб чиқилган баҳолар замирида ётувчи тахминлар; (A31–A36 бандларга қаранг)
Ҳисоблаб чиқилган баҳоларни аниқлаш усулларида олдинги давр билан таққослаганда ўзгаришлар бўлганми ёки бўлиши лозимми, агар ўзгаришлар бўлган ёки бўлиши лозим бўлса, бунинг сабаблари; ва (A37 бандга қаранг)
Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти баҳолашнинг ноаниқлиги таъсирини баҳолаганми, агар баҳолаган бўлса, қандай баҳолаган. (A38 бандга қаранг)
9. Аудитор олдинги давр молиявий ҳисоботларига киритилган ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг натижаларини ёки, қўллаш мумкин бўлган жойда, жорий давр мақсадларида уларни қайта баҳолашни кўриб чиқиши лозим. Кўриб чиқиш хусусияти ва кўлами аудитор томонидан ҳисоблаб чиқилган баҳолар хусусиятини ва кўриб чиқиш натижасида олинган маълумотлар жорий давр молиявий ҳисоботларида акс эттирилган ҳисоблаб чиқилган баҳолар бўйича муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаш ва баҳолаш учун ўринли бўлиши ёки бўлмаслигини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Бироқ, кўриб чиқишнинг мақсади олдинги даврларда ўша пайтда мавжуд бўлган маълумотлар асосида чиқарилган мулоҳазаларни шубҳа остида қолдиришдан иборат эмас. (А39-А44 бандларга қаранг)
Do'stlaringiz bilan baham: |