Одамнинг инсонга
айланиб бориши жараёни.
дамзотдаги табиийлик ва ижтимоийлик ґртасидаги алоіадорликларда ижтимоийлик майлларининг етакчи бґла бориши одамнинг инсонга, яъни жамиятлашган индивидга айланиши учун шарт-шароитдир. Генетик жиµатдан чегараланган табиий омилларга ижтимоийлик катта таъсир кґрсатиб, ҳатто одам µаётининг давомийлиги µам узайиб боряпти. Тадіиіотчиларнинг фикрича, одам ґртача 90 йил (баъзи манбаъларда 120 йил) умр кґриши мумкин. Ижтимоийлик майлларининг устивор бґлиб бориши натижасида іадимда одамлар ґртача 22 ёш, XVIII асрларда 30 ёш, XX аср бошларида 56 ёш умр кґрган бґлсалар, µозир ґртача 70-75 ёш яшаяптилар.
«Одам» ва «инсон» тушунчаларида умумийлик билан бирга жиддий тафовутлар µам борлигини англаш таълим-тарбия тизимида муµим аµамиятга эга. Одамдаги биологик омил аµамиятини асло камситмаган µолда, унинг табиати ва руµий оламида ижтимоийликнинг муіимлашиб бориши натижасида одам зотининг инсонга айланиб бориши мумкинлигини тарихий ҳаіиіатлар тасдиілайди. Одамда биологик омил етакчи бґлса, инсонда ижтимоийлик (маънавий) омиллар биринчи ґринга чиіиб олади. Яшаш учун кураш жараёнида инсон ґзи мансуб бґлган жамият ва маданият іадриятларига асосланиб, хатти-ҳаракат ва фаолият йґналиши белгилайди, ижтимоий µаётда таркиб топган ва анъанага айланган одоб-ахлоі маромлари, іонун-іоидалар, тартиб-интизомларга іатьий риоя іилади, мабодо ташіи таъсирлар остида уларни ногаµон бузса, виждон азобида іолиб, ґзини-ґзи сира кечирмайди. Шу маънода µозирги физиологик тузилишга эга бґлган барча онгли мавжудод одам турига киради, аммо улар орасида инсонга айланмаган, яъни µайвонларга хос олІирлик, босіинчилик, ёввойилик іусурларидан µоли бґлмаганлари µам йґі эмас. Масалан, ґІри, таъмагир, юлІич, порахґр, іотил, фохиша в.б. нафс іурбонига айланганлар албатта одам, аммо уларни инсон іаторига іґшиб бґлмайди.
Одамнинг инсонга айланиб боришида имон тушунчасининг фалсафий идроки муµим аµамият касб этади. Инсонда имон диний йґл билан µам, илмий-маърифий йґл билан µам шаклланиши мумкин. Имон іайси йґналишда инсон аµволи руµиясида муқим бґлишидан іатъий назар, худо ёки олий ижтимоий маісад (олий Іоя) га іалбан, рухан ишонч ва бу ишончга µар іандай шароитда µам содиі іолиш учун ички онт ичишдан иборат онгнинг нодир µодисасидир. Имонлиликнинг яна бир шарти сґз (тил) билан амал (иш) бирлигидир. Мана шу шартлар асосида имонли инсонларга виждонлилик, халол-поклик, ростгґйлик, инсоф-диёнат, саµоватпешалик, мурувватлилик, халі, Ватан ишіи билан яшаш каби фазилатлар шаклланади, зеро, имонли инсон учун улар муіаддас іадриятлар бґлиб, µаёт маъносини белгилайди. Имонли инсон яіинлари, дґстлари, Ватани, µаліига µар іандай шароитда µам содиі іолади, ґлишга рози бґладию, аммо у имонига хиёнат іилмайди.
Одам табиатидаги табиийлик ва ижтимоийликнинг ґзаро нисбати µаіида гап борганда, улардан бирини идеаллаштириш ёмон салбий оіибатларга олиб келишини эътиборга олиш керак. Социал дарвинистлар одам наслини ґзгартириш оріали одамни инсонга айланиш жараёнини тезлаштириш мумкин десалар, марксистлар ижтимоийликни биринчи ґринга іґйиб, ундаги биологик омиллар ролини пасайтиришга уринадилар. ¥ар икки қараш µам ижтимоий тараііиёт ва инсон камолоти учун завол бґлишини тарихий жараёнлар тасдиілайди. Демак, одамзот биологик ва ижтимоий моµиятлар бирлигида мавжуд бґлади, аммо ижтимоий майлларнинг устивор бґлиб бориши унинг табиатидаги биологик имкониятларнинг воіеликка айланишини таъминлайди.
Хулоса: а) одам табиий ва ижтимоий муµит таъсирида муайян социал іиёфага эга бґлади; б) жамият ґз ички іонуниятлари билан шаклланадиган ва ривожланадиган система; в) одам биосоциал мавжудод бґлиб, муайян тарихий даврда мавжуд іонун-коидалар, одоб-аµлоі маромларига ихтиёрий равишда риоя этишга одатланиш оріали инсонга айланади.
Калит сўзлар: табиийлик, ижтимоийлик, ДНК молекулалари, генетик дастур, ижтимоий меҳнат, нутқ тили, тафаккур тарзи, эндогамия, агамия, экзогамия, инстинкт, одам, инсон, имонли инсон.
Do'stlaringiz bilan baham: |