132
бўлишига олиб келганлар, унда коммуникациянинг
электрон воситаларидан
фойдаланиш ҳисобига масофалар анча қисқарган.
Барча географик тарқоқ йўналишлар бўйича товарлар ва хизматларни
жойини ўзгартириш қиймати кескин тушиб кетди.
Глобал коммуникацион тизимларни яратилиши маълум даражада янги
турдаги жамиятни пайдо бўлишига олиб келди. Ҳозирги вақтда телевидение ва
бошқа ахборот воситалари томонидан яратилган «жаҳон» ѐки
глобал маданият
пайдо бўлган, улар ўзларида дунѐдаги энг турли-туман одамларни
бирлаштирадилар
ва уларнинг нима тўғри ва нотўғри, «яхши» ва «ѐмонлиги»
ва ҳ.к. ҳақидаги тасаввурларини шакллантирадилари.
Глобал маълумотлар базаси ҳисобга олиш зарур бўлган сўнгги омилдир.
Иккинчи жаҳон урушининг охирида билимлар, таълим, фан ва ишлаб чиқариш
кўпроқ
Шимолий Америка, Европа ва Японияда жамланган эди, қолган
давлатлар эса «учунчи дунѐ мамлакатлари» деб аталганлар. Бизнинг вақтимизда
вазият кескин ўзгарди. Лотин Америкаси, Хитой, Жанубий Осиѐ ва Шарқий
Европа қудратли таълим, саноат ва илмий марказларга айланганлар, бу
демократлашиш ва умумий билимлар базаларини кенгроқ тарқалишига олиб
келган.
Бу умумий маданий омиллар саноатнинг кўпгина соҳаларин
глобаллашуви жараѐнига таъсир қиладилар. Қудратли коммуникацион техноло-
гиялар ва жаҳон маданиятини ривожланиши глобал жаҳон бозорларини пайдо
бўлиши учун шароитлар яратади – «Cока-Cола» ѐки кроссовкалар (улар Лос-
Анджелосда ўйлаб
топилган, аммо Кореяда ишлаб чиқарилади) каби машҳур
товарлар энди Латин Америкаси, Африка ва Осиѐда сотилмоқда.
Бу эҳтиѐжларга мувофиқ, жаҳон ишлаб чиқариши ва операциялари
тақсимланган ишлаб чиқариш қувватлари ва минглаб километрлар узоқликда
жойлашган марказий штаб-квартира ўртасидаги онлайн билан аниқ
мувофиқлаштирилганлар. Мисол учун, Нью Джерсида жойлашган йирик жаҳон
кемачилик компанияси, Роттердамдаги кемаларга юк ортиш, юкланганликни
текшириш ва унга тузатишлар киритиши,
балластни камайтириши, пакетларни
кемаларнинг махсус хоналига юклашни ва бошқа тадбирларни онлайн
режимида кузатиши мумкин. Буларни барчаси халқаро спутник алоқаси
ѐрдамида амалга оширилади.
Янги жаҳон бозорлари ва корхоналарни глобал ишлаб чиқариш ва
операцияларга
ўтиши
ишлаб
чиқаришнинг
барча
омилларини
мувофиқлаштириш учун янги ахборот тизимларини яратишни тақозо
қилганлар. Нафақат ишлаб чиқариш, балки бухгалтерия ҳисоби, маркетинг и
сотиш ҳам глобал мувофиқлаштиришга муҳтождир. Масалан,
Frito Lay
компанияси Қўшма Штатларда ишлатиш
учун компьютерли маркетинг
тизимини ишлаб чиқишлари, кейин эса уни Испанияда қўллашлари мумкин.
Микромаркетинг – маркетинг технологияларидан кичик ҳудудлар ва социал
гуруҳларга нисбатан фойдаланиш – энди бундай гуруҳлар билан Қўшма
Штатлар дорасида фойдаланишни билдирмайди. Ҳозирги вақтда бутун
дунѐдаги истеъмолчиларнинг бутун бир гуруҳини бирданига ўрганиш мумкин!
133
Глобал мувофиқлаштиришнинг бундай янги даражаси товарлар ва
хизматларнинг қиѐсий афзалликларини белгилаш
учун янги имкониятлар
очадилар. Янги товарлар биринчи навбатда уларни энг катта талаб кутадиган
жойларда тарқатилишлари мумкин.
Ниҳоят, глобал бозорлар, ишлаб чиқариш ва бошқариш ишлаб чиқариш
кўламини ўсиши билан асослаган ресурсларни тежаш имконияти (кўламнинг
ижобий самараси деб аталувчи)ни яратади. Жаҳон талабини тартибга солувчи
ишлаб чиқариш ҳар қандай қулай жойда жойлашиши мумкин, хомашѐни харид
қилиш ва тайѐр маҳсулотларни ортиб жўнатиш эса самаралироқ бўлиб
бормоқда. Ишлаб чиқаришнинг қийматларини
пасайтириш оомилларидан энг
катта қайтарилиш билан фойдаланиш мумкин. Натижада глобал кўламда
ҳаракат қилувчи фирма катта стратегик афзалликларни олади. Шундай қилиб,
кўламнинг ижобий самараси жаҳон савдосининг ҳажмларини кўпайишига олиб
келади.
Аммо саноатнинг барча тармоқларига юқорида санаб ўтиоган омиллар
бир хил таъсир кўрсатмайдилар. Шуниси аниқки, улар ишлаб чиқариш
жараѐнларига ҳалиям «ички» шароитларга боғлиқ бўлган хизматлар соҳасига
қараганда кучлироқ таъсир кўрсатадилар. Аммо телекоммуникацион, реклама,
транспорт, молия ва юридик хизматлар энди «маҳаллий» бўлмай қолдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: