135
Ҳисоботнинг бундай тизимлари маҳаллий қонунчилик, иш тамойиллари
ва солиқ кодекси билан яқиндан боғланганлар. Британия, Америка ва
голланд
фирмалари кўпроқ англосаксон ѐндашишидан фойдаланадилар, у акциядорлар
даромадларини аниқ таҳлил қилишга имкон берган ҳолда, солиқлар ва
фойдаларни алоҳида ҳисоблашни кўзда тутади. Молиявий ҳисобнинг Европа
методикаси сармоядорларга камроқ қаратилиб, асосий эътиборни тегишли
равишда қонунлар ва солиқларни пасайтиришга қаратади. Бундай фарқлар
туфайли йирик трансмиллий корпорацияларга ўзларининг хорижий бўлимлари
ишининг самарадорлигини баҳолаш қийин бўлади. Маданий фарқлар ҳам
ташкилотлар томонидан ахборот тизимларидан фойдаланишга таъсир
кщрсатадилар. Масалан, япон фирмалари факсимилли
хабарлар билан фаол
алмашадилар, аммо электрон почта томонидан тақдим этилган барча
афзалликлардан фойдаланмайдилар.
Тил тўсиғи ҳали ҳам жиддий муаммо туғдиради. Инглиз тили ишга доир
мулоқатнинг ўзига хос стандарти сифатида қабул қилинган бўлишига
қарамасдан, ундан ўрта ва пастки даражага қараганда, компаниялар
раҳбарияти томонидан кўпроқ фойдаланилади. Кўпинча ахборот тизимларини
муваффақиятли татбиқ этиш учун маҳаллий тиллардаги интерфейсларни
яратишга тўғри келади.
Валюта курсларини ўзгариб туриши айрим лойиҳаларни инқирозга
учрашига олиб келиши мумкин. Мексика ѐки
Японияда фойда келтирадиган
товар уни бошқа бозорларда сотишда зиѐн келтириши мумкин. Бундай
муаммоларнинг бир қисми ягона Европа валютасини киритиш билан ҳал
қилинган.
Глобал ахборот тизимларини яратишда ушбу салбий омилларни ҳисобга
олиш керак. Мисол учун, камфойдали тизимларни татбиқ этишга ҳаракат
қилаѐтган компаниялар одатда бўлғуси вақтинчали ва молиявий харажатларни
ҳамда давлатлар ўртасида товарлар ва ахборотларни кўчиришга қўшимча
харажатларни охиригача баҳолай олмайдилар.
Глобаллашувнинг юқорида санаб ўтилан афзалликларини ҳисобга олган
ҳолда шундай тасаввур туғиладики, трансмиллий корпорацияларнинг
кўпчилиги глобал ахборот тизимларини яратиб бўлганлар ѐки
уни ишлаб
чиқиш билан бандлар. Аслида бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Кўпчилик
фирмалар ўз фалоиятларида 1960 йиллардаѐқ яратилган ахборотларни ишлаб
чиқиш концепциясидан фойдаланишни афзал биладилар ва хорижий
филиаллардан келиб тушган ҳисоботларни даврий ишлаб чиқиш билан
чекланадилар. Бунда компаниялар ўз ахборот жараѐнларини рационалроқ
тарзда
ташкил
қилган
корпорациялар
билан
қийинчилик
билан
рақобатлашадилар. Бугун кўпгина компаниялар ўзларининг глобал ахборот
тизимлари
учун
шошилинчлик
билан
технологик
платформаларни
яратмоқдалар, аммо бундан ҳеч қандай
фойда олмайдилар, чунки улар
стратегия масаллаларига керакли эътиборни қаратмайдилар.
Маълум бўлдики, глобал тизимлар учун тўғри келадиган архитектурани
қуришда кўпгина қийинчиликлар мавжуд. Бунга тизимни лойиҳалаштириш,
136
ташкилотни қайта қуриш, тўғри техник платформани танлаш ва татбиқ этиш
киради. Келинг ушбу муаммоларни синчиклаб кўриб чиқамиз.
Корхонани глобаллаштириш билан боғлиқ асосий ташкилий жиҳатлар,
ҳаммаси бўлиб учта: стратегияни танлаш, бизнесни қайта ташкил қилиш ва
бошқарувнинг керакли тизимини ишлаб чиқиш. Биринчи иккитаси бир
биролари билан яқиндан боғланганлар, шунинг
учун биз уларни битта бобда
кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: