И. М. Абдуллаева, Д. T. Азимов. “Ахборот тизимлари


Технологик платформа ва унинг глобал



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/125
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#160255
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   125
Bog'liq
Ахборот менежменти

 
13.6.Технологик платформа ва унинг глобал
занжирчасидаги имкониятлари 
Фирма глобал бизнес-модель ва тизимий стратегиясини белгилаб 
олгандан кейин унга асосий тизимий иловалар билан биргаликда глобал бизнес-
жараѐнларни қўллаб-қувватлаш учун техник воситалар, дастурий таъминлаш ва 
тармоқли стандартларни танлаб олиш зарур. 
Глобал муҳитда техник воситалар, дастурий таъминлаш ва тармоқни 
танлаш алоҳидаги техник вазифадан иборат бўлади. Бунда асосий 
муаммолардан бири ҳар хил мамлакатларда ишга туширилган техник 
воситаларнинг кўпгина вариантлари мавжуд бўлган вақтда глобал ҳисоблаш 
платформасини стандартлаштиришни қидириш усулидан иборат бўлади.
Дастурий таъминлашни танлашда интерфейснинг дўстоналиги ва ҳар хил 
мамлакатларда жойлашган ходимлар ишининг самарадорлигини ошиши 
даражаси асосий мезон бўлади. Интернетни бутун дунѐда умумий тан олиниши 
тармоқли муаммоларни анча қисқартирган. Аммо фақат битта интернетни 
мавжудлиги ахборотлар бутун глобал ташкилот бўйича узлуксиз узатилишини 
кафолатлай олмайди. Гап шундаки, барча бизнес-бирликлар ҳам биттагина 
иловадан фойдаланмайдилар ва интернет хизматларнинг сифати ғоятда 
ўзгарувчан бўлиши мумкин (телефон хизмати билан бўладиган ҳолатлар каби). 
Бу муаммоларни бартараф қилиш учун интеграциялашуви ва асосдаги ўзаро 
алоқалар зарур. 


145 
Ҳисоблаш платформаси ва интеграциялаш тизимлари. Асосий 
элементлар концепциясига асосланган глобал тизимларни ишлаб чиқиш 
уларнинг бутун ер шари бўйича компанияларнинг ҳар хил бўлимларида 
фойдаланиладиган мавжуд иловалар компьютер ускуналари билан бирга бўла 
олишлиги ҳақидаги масалани кўтаради. Мақсад глобал, тақсимланган ва 
интеграциялаштирилган тизимларни яратишдан иборат бўлади. Қисқача 
айтганда, бу ердаги муаммолар ҳар қандай йирик кўламли «маҳаллий» 
тизимларни ишлаб чиқишда вужудга келадиганларга ўхшашдир. Аммо уларни 
ҳал қилиш анча қийин, чунки глобал миҳитни ҳисобга олишга тўғри келади. 
Мисол учун, Қўшма Штатарда йирик ташкилотлар учун асосий тизимларни 
яратишда IBM компаниясининг операцион тизимлари асосий ролни 
ўйнайдилар, Европада эса кўпроқ UNIXдан фойдаланилади. Уларни умумий 
трансмиллий тизимга қандай қилиб интеграциялаш мумкин? 
Тўғри ечим кўпинча компания томонидан узоқ вақт давомида 
фойдаланиладиган тизимлар ва ихтисослаштирилган, «патентлаштирилган» 
тизимлардан фойдаланиш ҳажмига боғлиқ. Масалан, молия ва суғурта 
компаниялари, одатда, IBM-бирга бўла оладиган ихтисослаштирилган дастурий 
таъминлашдан фойдаланадилар, уни алмаштириш муаммоли бўлади. 
Замонавийроқ фирмалар ва ишлаб чиқариш корхоналарини бошқа плат-
формалар (мисол учун, ўша, UNIX)га ўтишга тайѐрлаш қийин эмас. 
Бунинг устимга, ҳатто бир хилдаги ускуналар ва операцион тизимлардан 
фойдаланувчи сайтларни мавжудлиги ҳам интеграциялашишни кафолатмайди. 
Фирмада марказлаштирилган тартибда маълумотлар учун стандартларни ҳамда
сайтлар бир-бирларига мос келишлари учун бошқа техник стандартдарни
ўрнатиш зарур. Масалан, молиявий йилнинг бошланиши ва охири каби техник 
ҳисоб атамалари стандартлаштирилишлари керак (глобал бизнесни маданий 
қуриш муаммоларининг муҳокамасига қаранг). Бундан ташқари, тизимлар, 
алоқанинг тезлиги ва архитектура, ҳамда тармоқларнинг дастурий таъминлаш 
ўртасидаги мақбул интерфейсни ҳам стандартлаштирилиши керак. 
Ҳақиқий интеграциялашган глобал тизимлар, глобал фирмаларнинг 
одамларини товушлар, маълумотлар ва тасвирларни узатиш имкониятига эга 
телефон тизимига ўхшаш ягона интеграциялашган тармоқдаги алоқа қилиш 
имкониятига эга бўлиши керак. Интернет глобал компанияларнинг 
тақсимланган бўлинмалари ўртасидаги алоқани таъминлаш учун ғоятда 
қудратли пойдеворни тақдим қилади. 
Аммо, кўпгина масалалар ечилмай қоладилар. Интернет сервиснинг 
қандайдир даражасини кафолатламайди (ҳатто, АҚШда ҳам). Глобал 
корпорациялардан баъзи бирлари интернетдаги хавфсизликка ишонмайдилар 
ва, қоидага кўра, махфий маълумотларни узатиш учун ва камроқ хавфсизликни 
талаб қилувчи коммуникациялар учун хусусий тармоқлар – интернетнинг – 
виртуал хусусий тармоғи (ВПН) дан фойдаланадилар. 30.6-жадвалда глобал 
тармоқлардан фойдаланиш билан боғлиқ асосий муаммолар санаб ўтилганлар. 
Хусусий тармоқлар Интернетга нисбатан кафолатланган хизмат кўрсатиш 
ва катта хавфсизликнинг юқорироқ даражаси эга бўлсалар ҳам, барибир 


146 
Интернет, хавфсизлик ва ҳизмат кўрсатишнинг пастроқ даражасига эга 
бўлишига қарамасдан, глобал корпоратив тармоқлар учун асосий пойдевор 
бўлиб қолади. Компаниялар ички алоқалар учун глобал Интранетни ѐки 
етказиб беришлар занжирида бизнес-шериклар билан ахборотларни тезроқ 
алмаштириш учун экстратармоқларни яратишлари мумкин. Улар Интернетдан 
интернет провайдерларидан ВПНдан фойдаланишга эга глобал тармоқларни 
яратиш учун фойдаланишлари мумкин. Аммо, ВПН айниқса интернет-
трафикдан кўпроқ фойдаланилганда хусусий тармоқлар каби тез жавоб 
қайтариш 
даражасни 
таъминлай 
олмайдилар 
ва 
узоқлардаги 
фойдаланувчиларнинг катта сонини қўллаб-қувватланишини таъминлашга 
қодир эмаслар

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish