I. Курс ишини тайёрлаш ва бажариш


Эмпирик тадқиқотлар ўтказиш



Download 57,93 Kb.
bet4/14
Sana24.02.2022
Hajmi57,93 Kb.
#239098
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2 5273879557819075620

1.6. Эмпирик тадқиқотлар ўтказиш

Умумий қоидалар.

Талаба эмпирик хусусиятга эга бўлган курс ишини танлаган бўлса, у қонунни қўллаш амалиётини ўрганиш бўйича тадқиқот ўтказиши лозим.


Эмпирик хусусиятга эга бўлган курс иши талабанинг лозим даражадаги назарий билимларига асосланиши, бу билимлар унга курс иши мавзусига доир ҳозирги илмий муаммоларни аниқлаш ва тадқиқот предмети билан боғлиқ бўлган долзарб ва баҳсли масалалар доирасини белгилаш имкониятини бериши зарур.

1.6.1. Эмпирик тадқиқот олиб бориш методлари
Бошланғич ахборот йиғишнинг асосий методлари (кузатиш, ҳужжатларни таҳлил қилиш, сўров ўтказиш, эксперимент) орасида қонунни қўллаш амалиётини ўрганишга бағишланган эмпирик тадқиқот ўтказиш учун энг мақбули ҳужжатларни таҳлил қилиш ва сўров ўтказишдир. Курс ишини бажаришда кўрсатилган методларнинг биридан фойдаланиш тавсия этилади.
Ҳужжатларни таҳлил қилиш ахборотни узатиш ва сақлаш учун мўлжалланган моддий манбаларни уларнинг айрим белгилари бўйича ўрганиш сифатида тавсифланади. Курс ишини ёзишда ушбу методдан фойдаланиш амалиётни дастурлаштирилган усулда ўрганишдан иборатдир.
Айни ҳолда тадқиқотнинг асосий объекти расмий ҳужжатлар (масалан, статистик маълумотлар) ҳисобланади.
Сўров ўтказиш уни ўтказаётган шахснинг сўровда иштирок этаётган (респондент)ларга саволлар билан мурожаат этиши сифатида тавсифланади. Аксарият ҳолларда курс иши сифатида эмпирик тадқиқотларни ўтказиш жараёнида респондентлар сифатида қонунни қўллаш амалиётида фаолият юритаётган мутахассислар (судьялар, прокурорлар, терговчилар, адвокатлар) танланади. Шу сабабли мазкур методнинг талабалар томонидан қўлланиши экспертлар сўрови ёки экспертиза усулида баҳолаш методи кўринишида бўлади. Мазкур методдан фойдаланишда респондентларнинг бир ёки икки хил тоифасини танлаш тавсия этилади.
Сўров: юзма-юз – интервью (бевосита сўров) ва сиртқи сўров – ан­кета сўрови (билвосита сўров) бўлиши мумкин.
Интервью – сўров ўтказувчи (интервьюер) ва респон­дентнинг олдиндан тайёрланган саволларга жавоблар олиш мақсадидаги суҳбати. Бевосита сўров бир қанча ижобий жиҳатларга эга, чунки “сўров варақаси”даги саволларига аниқлик киритиш имконияти бўлади, барча саволларга жавоблар берилиши кафолатланади ва ҳ.к. Интервью олиш жараёнида, зарурият бўлса, қўшимча саволлар ҳам берилиши мумкин. Сўровнинг мазкур тури интервью олаётган шахсда сўров иштирокчисининг шахси ҳақида тасаввур ҳосил қилиш, унинг субъектив мулоҳазалари, нуқтаи назари, хулқ-атвор мотивлари ва мўлжалларига баҳо бериш имкониятини яратади. Аммо интервью олиш кўп вақтни талаб этиши, сўровнинг анонимлигини таъминлай олмаслиги туфайли жавобларнинг ишончлилигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Анкета сўрови – сўров ўтказувчи ва сўров иштирокчисининг билвосита ўзаро алоқасига асосланган сўров тури бўлиб, бунда сўровда иштирок этаётган шахс саволлар берилган бланка (сўровнома)ни мустақил равишда тўлдиради. Талабалар эмпирик тадқиқотларни ўтказишда анкеталаш усулидан кўпроқ фойдаланишлари лозим. Мазкур сўров методи муайян устунликларга эга: биринчидан, қисқа вақт ичида кўп сонли респондентларни қамраб олиш имкониятини беради; иккинчидан, сўровнинг ано­нимлигига эришилади; учинчидан, анкета сўрови натижаларига ишлов бериш нисбатан осондир.
Аммо респондент сўровномада қўйилган саволнинг моҳиятини тушунмаслиги анкеталаш натижаларига путур етишига сабаб бўлишини ҳам ҳисобга олиш лозим. Шу сабабли талаба сўровнома саволларини аниқ ва пухта тузиши лозим. Зарур ҳолда саволлар тушунарли ва аниқлигини билиш мақсадида сўровнома 10-15 кишидан иборат микрогуруҳда синовдан ўтказилиши тавсия этилади.
Сўровномадаги саволларга жавобларнинг барча эҳтимол тутилган вариантлари назарда тутилади. Саволлар “ҳа” ва “йўқ” принципига кўра жавоб бўлиши ҳам мумкин. “Очиқ” саволлар, яъни респондентга ўз жавобини бўш сатрга мустақил киритиб қўйиш таклиф қилинадиган саволларнинг қўйилиши ман этилмайди. Аммо иложи борича бу турдаги саволлардан камроқ фойдаланиш тавсия этилади.
Тадқиқотнинг вазифаларига қараб, сўровнома саволлари респондентни у ёки бу тоифадаги касбий гуруҳ вакилларига муайян формал белги (ёш, меҳнат стажи ва ш.к.)га кўра киритиш имкониятини берадиган позицияларни ўз ичига олиши мумкин. Бунда анкета усулидаги сўровнинг анонимлигини таъминлаш талаб этилишини ёдда тутиш керак.


Download 57,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish