ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР:
1. Таълим муассасаларида синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларни назарий жиҳатдан таҳлил қилинг?
2. Синфдан ташқари тарбиявий ишларни асосий мезонларини айтинг?
3. Синфдан ташқари тарбиявий ишларга нималар киради?
4. Мактабдан ташқари тарбиявий ишларга қайси муассислар киради?
5. Синфдан ва мактабдан ташқари ишларни ташкил қилишда асосий ролни ким ўйнайди, уни изоҳланг?
13. Мавзу: Умумий ўрта-маҳсус таълим муассасаларида маънавий-маърифий тарбия ишларини ташкил этиш тизими
РЕЖА:
1. Ўқувчиларнинг ўз-ўзини бошқариш тизими
2. Таълим муассасаларида маънавий – маърифий масаларини бошқариш тизими.
3. Таълим муассасаларида ташкил этиладиган ўқувчи-ёшлар ташкилотлари.
4. Ўқувчи-ёшлар ўртасида тарбиявий ишларни ташкил қилиш йўллари.
ТАЯНЧ СЎЗЛАР:
Маънавий – маърифий ишлар, тарбия ишлари, жамоа ташкилотлари, ўз-ўзини бошқариш, орган, клублар, тўгараклар, сиёсий ахборот, баҳс, фидокорлар, секциялар, йўналтириш код, марказ, оммавий тадбир, камолот жамғармаси, ўсмирлар етакчиси.
АДАБИЁТЛАР:
1. Б.З. Вульфов. «Организация внекласной и внешкольной воспитательной работи» Москва 1978 г.
2. М.М. Паташник. «Педагогические ситуации» Москва 1983 г.
3. И,И. Иванов. «Воспитивать коллективистов» Москва. Педагогика 1982 г.
4. В.А. Малькова. «Школа и педагогика зарубежи.» М. Просвеҳение 1983 г.
5. М. Мирқосимов. «Таълим муассасаларини бошқаришнинг назарий ва педагогик асослари» Тошкент 1995 йил.
(Ҳаёт тажрибасидан., Мактабшунослик.)
1. Ўқувчиларнинг ўз-ўзини бошқариш тизими
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маънавият ва маърифат жамоатчилик маркази фаолятини янада такомиллаштириш ва самародорлигини ошириш туғрисида»ги фармонида кўрсатилганидек, жамиятда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, миллий мафкурани шакллантириш, ёшларни бой маданий меросимиз, тарихий анъаналаримизга, умумий инсоний қадриятларга хурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш мамлакатимизда амалга оширилмаётган барча ислоҳотларнинг ҳал қилувчи омилидир.
Синфдан ва мактадан ташқари тарбиявий ишларнинг самарадорлигини ошириш аввало комил инсоний шакллантиришнинг энг замонавий ва қулай йўналишларини топиб жорий этишга боғлиқ.
Тарбиявий ишларни давр талабига жавоб берадиган ҳолга келтириш учун тарбиянинг асоси бўлган барча ғоялар қайтадан кўрилиб чиқилиши, йиллар давомида тўпланган ижобий тажрибадан унумли фойдаланиш зарурлигини тақазо этади.
Талабанинг ўзини-ўзи тарбиялаши унинг дунёқарашини, маънавий-ахлоқий ва бошқасифатларини шкллантиришга ёрдам беради. Талабани ўзини-ўзи тарбиялаш жараёни шахс сифатидаги ижобий томоларини бартраф этишга, олдида турган вазифаларни ҳал этишда асос бўла олади.
Ўзини-ўзи тарбиялашнинг таъсири остида доимий равишда ўзининг маънавий-руҳий сифатларини тан олиш лозимдир.
Талабани ўзини-ўзи тарбиялашнинг асосий имкониятларини кўрсаткичларига қўйидагилар киради:
ҳаётий мақсади ва режаси, юқорий даражаси, шаҳсий намунаси;
ўзига ишончи, ўзини-ўзи объектив баҳолай билиш қобилияти, онгини ривожлантириши;
иродасини маълум даражасида мустаҳкамлаш, ўзини назорат қилиш одати ва иродалигини бошқара билиш кўрсаткичи;
ўзини-ўзи тарбиялаш назариясини билиши, ўз устида маълум даражада тажриба ишини олиб бориш;
ўзини-ўзи тарбиялаш ҳартамонлама виждонан ва онгли равишда ташкил этилганлиги.
Таълим муассасаларида талабаларни тарбиявий ишлар потенцияси ҳам ҳудди шу мазмунга қаратилган бўлиб, қўйидаги жадваллар асосида шахс камолоти босқичларини шундай тасвирлаб берилган.
Жумладан таълим муассасаларидан маънавий-маърифий тарбиявий ишларни қўйидаги таркиблар орқали аниқлаб олишимиз мумкин:
Таълим муассасаларида маънавий-маърифий тарбия ишларини ташки этиш тизими;
Синфдан ва мактабдан ташқари ташкилотларнинг иш тизими;
Синфдан ва мактабдан ташқари ташкилотларни услубий тавсиялари;
Тарбиявий сотларниЎтказш юзасидан услубий тавсиялар;
Синф раҳбарларнинг вазифалари
Ота-оналар кенгашинингиш услуби;
Тарбия ишлари бўйича директор Ўринбосарининг асосий вазифалари;
Таълим муассасаларида маънавий-маърифий масалаларни бошқариш тизими;
Мактаб либоси – маънавият белгиси.
Do'stlaringiz bilan baham: |