I кириш мавзу: Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг мазмун – моҳияти ва аҳамияти


Мавзу: Педагог кадрлар малакасини ошириш ва ривожлантириш



Download 0,99 Mb.
bet57/58
Sana11.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#776061
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58
Bog'liq
Педагогик менежмент

15. Мавзу: Педагог кадрлар малакасини ошириш ва ривожлантириш


РЕЖА:
1. Педагог кадрлар малакасини ошириш шакллари.
2. Педагог кадрлар малакасини ошириш тизимининг ривожланиши.
ТАЯНЧ СЎЗЛАР:
Педагог кадрлар, малака ошириш, тизим, узлуксиз тизим, узлуксиз таълим, адоптация, анъанавий, функция, инновацион, реквалификация, кенгайтириш, шаклланиш, ривожланиш, маҳорат, коммуникация.

АДАБИЁТЛАР:


1. И. А. Каримов. «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли». Тошкент. Ўзбекистон.1992 й.
2. М. Мирқосимов. «Мактаб бошқаришнинг назарий ва педагогик асослари». Тошкент 1995 й.
3. Ж.Ғ. Йўлдошев. «Малака оширишнинг назарий ва амалий асослари». Т.1998 й.
4. Ф. Т. Фролов. «Ёш директор мактаби». Т.1991 й.
5. Ж.Ғ. Йўлдошев. «Ўқувчи маънавиятини шакллантириш». Т. 2002 й.
6. А. Каримжонов. «Ўқитувчилар малакасини ошириш масалалари». Л. 1989
7. А. Каримжонов. «Метод объеденения и педмастерство». Л. 1995 й.


1. Педагог кадрлар малакасини оширишнинг шакллари.
Ўқитувчиларга янги ахборот ва педагогик технологиялар асосида янги шакл ва мазмундаги касбий малака бериш иши кўп қиррали, катта қўлланмаларга эга бўлган жараёндир. Шу боисдан малака ошириш жараёни ўзига хос педагогикасига эга бўлиши керак.
Ўқитувчилик ва тарбиячилик жамият эъзозлаган касб эканлиги, назарий-методик жиҳатдан етук, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, ҳар томонлама ибратли шахс эканлигини ифодаладик, ўқитувчи умр бўйи мустақил мутоала қилиши зарурлигини биламиз.
Рус мутафаккири-педагог К. Д. Ушинский ўқитувчи касби ҳақида шундай деган эди. «...ўқитувчи ўқувчилар учун билим беради ҳамда куч (энергия) сарфлайди. Агар у берган билим ва энергия жойини тез-тез тўлдириб бормаса жамиятдан тез чиқиб қолади. Ўқитувчи мачалкага ўхшаб билимини, энергияни-ҳаётдан, табиатдан ва жамиятдан ўзига жалб қилиши зарур.»
Шу боисдан, «Ўқитувчи бўлиш осонми? » деган ҳақли саволга жавоб беришга ҳаракат қилишимиз лозим.
Кадрларни узлуксиз таълими муаммоларига азалдан катта диққат-эътибор бериб келинган.
Малака ошириш институтлари тизимидаги амалиёт ва таълимнинг ўзига ҳослиги, ўқитувчилар билан ишлашнинг шакл ва услубларини тадқиқ қилишни талаб қилади. Таълимнинг бу шакллари анъанавий ва олий ўқув юртларида талабаларни ўқитишнинг барқарор шаклларига ўхшаган эмас. Чунки, «иш ўйинлари», «муаммоли вазиятларни таҳлил этиш», «маъруза-мунозаралар», «давра суҳбати», «ақлий ҳужум», «ижтимоий психологик тренинг» ва шу каби усуллар МОН тизимида ходимларнинг амалий фаолиятлари жараёнида беихтиёр, ўз-ўзидан қўлланилади.
Педагогик кадрлар малакасини ошириш тизими узлуксиз таълимнинг алоҳида бўғини сифатида ўзининг назарий-методологик асосига таянган ҳолда ривожланмоғи даркор.
Малакани оширишда шаклланган тизимнинг ва умуман, педагог ходимларнинг узлуксиз таълимининг асосий вазифаси педагогика олий ўқув юртларида олинган расмий янги билимларни енгишдан, яъни уларни тўлақонли қилишдан иборат.
Малака ошириш тизимининг педагог кадрлар узлуксиз таълими бўғини сифатида мавжуд бўлиши мактаб олдига ижтимоий аҳамиятга молик мақсадларни қўйишдан бошланади: бу мақсадлар ўз навбатида педагог кадрлар малака даражасини ошириш борасида янги талабларни келтириб чиқаради.
Узлуксиз таълим тизимида педагог кадрлар малакасини ошириш бўйича кейинги йилларда муайян тарзда бўғинлар, яъни усуллар, йўллар турлари шаклланди:
-курсларда ўқитиш–бунинг вазифаси ўқитувчиларнинг назарий билимларини, амалий кўникмаларини мунтазам янгилаб мустақил таълимга тайёрлашдан иборат;
-туман (шаҳар), мактаблар даражасидаги методик ишлардан иборатдир. Бунинг вазифаси эгалланган билимларни қайта ишлаш ва методик ёрдам кўрсатишдан иборатдир;
-мустақил таълим олиш – бунда ўқитувчи жамоа шаклларида қатнашиб, ўзлаштириб олинган қоидалар аниқлаштирилиб, шу асосда ўз фаолиятини қайта кўришдан, такомиллаштиришдан иборатдир.
Яна асосий бир муаммо бу-ўқитувчиларнинг ўзига-ўзи таълим бериш шакли ҳисобланади.
Малака ошириш институтларининг ушбу муаммони ечишдаги вазифаси қуйидагича:
-ўқитувчиларда тафаккурни такомиллаштириш мақсадида ўқитиш мазмунининг методик даражасини ошириш ва назарий томонини кучайтириш.
Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишдан мақсад ўқитувчиларнинг ижодий имкониятларини шакллантириш, унинг шахсий сифатларини ва умумий савиясини такомиллаштириш ҳамда шахсиятини кескин оширишдан иборатдир.
Педагог кадрлар малакасини ошириш тизими қуйидаги шартлар бажарилганда такомиллашиши мумкин:
малака ошириш тизимининг халқчиллигини таъминлаш, инсонпарварлаштириш;
асосий ва қўшимча таълим ўртасида ўзаро ворисликни, уларнинг хусусиятларини ҳисобга олиш;
уюштирилган ва мустақил таълим ўзаро боғланишининг узвийлиги;
педагогларнинг реал эҳтиёжларини ўрганиш ва уларни оқилона қондириш;
турли боскичларда касб фаолиятини табақалаштириш ва шахсийлаштиришни таъминлаш;
малака ва аттестацияни моддий ва маънавий рағбатлантириш билан боғлиқлиги;
малака оширишни ташкил этишнинг давлат ва жамият шаклларини бирга қўшиб олиб бориш;
малака оширишда босқичма-босқичлик тамойилига амал қилиш.
Педагог олим И.Н.Назимовнинг фикрича, узлуксиз таълим ва касбга йўналтирилганлик тизимининг шаклланишида икки омил марказий мавқега эгадир:
таълимнинг барча шаклларидан, жумладан «ўзига-ўзи таълим» дан кенг фойдаланиш орқали билимларни ўзлаштириш ва қўллаш эҳтиёжининг шаклланиши;
миллий хусусиятларни ҳисобга олиб, мураккаб масалага ёндашувда мавжуд қолиплардан воз кечиш.
Педагог кадрларни малакасини ошириш ва қайтадан тайёрлашни такомиллаштириш мақсадида ўқитувчиларнинг тайёргарлик даражасини ўрганиб, гуруҳларга деференциал ёндашув, яъни яхши ўқитувчиларни тажрибасини алмаштириш, туман ва мактаблараро метод бирлашмаларининг ишини кЎриб чиқиш зарурдир. Ўзбекистонда педагог кадрларни малакасини оширишда энг муҳим муаммолардан бири уларни:
ғоявий-сиёсий ва дунёвий билимларини шакллантириш;
касбий билимларини шакллантириш;
методик савиясини шакллантириш;
педагогик-психологик билимларини шакллантиришдан иборат.
Ўзбекистонда педагог кадрлар малакасини ошириш тизимида турли шакллари ишлаб чиқилди: кундузги қисқа муддатли; стажировка; зонал курслар;
Шу билан биргаликда малакани оширишда ўқитувчиларнинг оиласидан, ҳаётий ҳолатларидан ажратиб қўймайдиган шаклларини қўллаш тақозо этилади. Бу ўзбек ҳалкининг узига ҳослиги ва минтақавий-миллий хислатларига кўп жиҳатдан мос келади.
Юқорида баён қилинган таълим тизимига назарий-методологик ёндашишларни асос қилиб олган ҳолда қуйидагиларни таъкидлаш мумкин:
1. Педагог кадрлар малакасини ошириш тизимида илмий тадқиқотлар, биринчи навбатда унинг (тизимнинг) ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилади.
Педагогик маданиятни қайта тиклаш. Таълимнинг бундай тушунишда муаллимнинг шахс ва фуқарони шакллантирилган энг қийин жараён мутахассиси эканлиги назарда тутилади.
Муҳокама этилаётган тизим, оқибат натижасида бирор танланган соҳа бўйича унумдор меҳнатга лаёқатли кишиларни касбга тайёрлаш имконини беради.
Ҳаётий шароитдан келиб чиқиб, Республикада малака ошириш моделларининг илмий-тадқиқотларини аниқ мактаб ва ҳар бир ўқитувчи эҳтиёжларига қаратиш мақсадга мувофиқдир. Ҳаётий фаолиятда бозор муносабатларини ҳисобга олган ҳолда ўқитувчилар малакасини ошириш мақсадга мувофиқдир.
Бу моделлар амалда турли кўринишларда учрайди:
Ташкилан йўналтирилган моделлар. Бундай моделларда ташаббусни ўқув-тарбия юртлари ёки турли босқичларда халқ таълими бошқаруви ўз зиммасига олади.
Ўқитувчилар эҳтиёжларидан ва уларнинг ташаббусларидан (ўз-ўзига таълим) келиб чиқувчи моделлар. Бу моделлар ўқув-тарбия юртлари ёки мос равишда халқ таълимининг бошқариш муассасалари ўқитувчининг ўзига-ўзи таълим учун шароитларни таъминлайди деган мақсадни назарда тутади. Бундай ўқитувчилар мавжуд шароитлардан самарали фойдаланадилар.
Узлуксиз таълим тизимининг минтақавий муаммоларини ечиш. Бу тизимга хос анъанавий функцияларнинг илмий натижалари билан чамбарчарс боғлиқдир.
Мазкур функцияларнинг энг муҳимлари:
Адоптация, яъни мослаштириш – ўқув-тарбия жараёни давомида вужудга келадиган аниқ вазиятларни ечиш;
Реквалификациявий – дастлабки малакалар билан янги талаблар ўртасидаги бўшлиқни бартараф этиш;
Кенгайтирувчи – бошқа ўқув фани бўйича малака олиш;
Ихтисослаштирувчи – қўшимча малака олиш. Масалан, психолог, директор, техник восита мутахассиси, ЭҲМ ва бошқалар.



Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish