FANIDAN MA`RUZALAR MATNI
Jizzах – 2017
I КИРИШ
1. Мавзу: Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг
мазмун – моҳияти ва аҳамияти
РЕЖА:
1.Таълим тизими ва унинг иш мазмуни.
2.Таълим тизимини бошқариш асослари курсининг моҳияти ва аҳамияти.
ТАЯНЧ СЎЗЛАР:
Таълим тизими, бошқариш, асос, моҳият, тушунча, даража, таркиб, объект, субъект, шакл, усуллар, услуб қўлланиш, абстракт, бирикма ва бошқалар.
АДАБИЁТЛАР:
1. И.А.Каримов. Ўзбекистон ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. Т. – Ўзбекистон. 1992 й.
2. И.А.Каримов. Ўзбекистон миллий истиқлол, сиёсат, мафкураси. Т. – Ўзбекистон. 1993 й.
3. И.А.Каримов. Ижобий ишларимизни охирига етказайлик. Т. – Ўзбекистон. 1994 й.
4. И.А.Каримов. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг асосий пойдевори. Т. – Ўқитувчи. 1997 й.
5. М.Мирқосимов. Мактаб бошқаришнинг назарий ва педагогик асослари. Т. – Ўқитувчи. 1997 й.
6. Ф.Т.Фролов. Ёш директор мактаби. Т. – Ўқитувчи. 1998 й.
7. Р.Мавлонова. Педагогика. Т. – Ўқитувчи. 2001 й.
8. Ж.Ғ.Йўлдошев. Ўқувчилар маънавиятини шакллантириш (мактаб раҳбари кутубхонаси). Тошкент. 2000 й.
Таянч тушунчалар:
1. Таълим тизими – инсон боласини баркамол шахс, бирор шахс эгаси сифатида шакллантирувчи яхлит-ижтимоий — педагогик ходиса бўлиб, унинг таркиби педагогик жараённиннг объектлари ва субъектлари, шакл – усуллари, улар ўртасидаги муносабатлар, ўзаро таъсирлар, уларни бошқаришдан иборат.
2. Мақсад — методик адабиётларда ҳам ноаниқ ифодаланиб, унга эришиш даражаси ҳам субъектив баҳоланади. Таълим тизимини бошқариш курсида педагогик мақсадни аниқлаш асосий муаммо бўлиб, мақсадни диагностик ифодалаш, билим ўзлаштириш сифатини объектив баҳолаш назарда тутилади.
3. Тушунча — бу табиий тилдаги сўз ёки сўз бирикмилари (реал ёки абстракт нарсаларини ифодаловчи). Тушунчанинг у ёки бу контекстдаги маъноси тўғрисидаги масала доим муҳокама қилинади, чунки одатдаги тил кўп маъноли. Шу сабабли тушунчанинг ҳар бир ҳолатдаги қўлланилиши маъноси муҳокама қилиб борилади.
1. Таълим тизими ва унинг мазмуни
Халқ таълим бўлими иш фаолияти педагогика фанининг таркибий қисми сифатида мактабшинослик таълим системасини ташкил қилиш, бошқариш ва таълим муассасаларни бошқариш, ундаги ўқув жараёнига раҳбарлик қилишнинг шакллари ва методларини, муассасадаги масъул шахсларнинг фаолиятини тадқиқ қилади, ҳамда раҳбарлик қилиш тизимини баён қилади.
Ўзбекистон мустақилликнн қўлга киритиши, шунингдек иқтисодиётда бошқарув тизими ва ижтимоий ривожланишда кенг миқёсли ислоҳотлар ўтказилиши натижасида республикада, энг аввало, таълим соҳасида зарур шарт-шароитларни яратишни кўзда тутади. Республикада таркиб топган халқ таълимининг янги тизими янгича ёндашувчи тақозо этмоқда. Бу эса бошқа мамлакатлар тажрибасини ўрганишни республика эҳтиёжи ва уни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олишни талаб қилади.
Халқ таълими тизими ва умумий таълим мактабини бошқаришнинг ижтимоий бошқарувининг ажралмас қисми бўлиб, унга раҳбарлик қилиш ва уни бошқаришни такомиллаштириш ҳозирги даврнинг долзарб муаммоси бўлиб ҳисобланади. Шунга кўра бу масала халқ таълими бўғинларининг, таълим — тарбия масалалари раҳбарларининг ҳамда педагогика фани соҳасида хизмат қилаётган барча олимлар ва илмий ходимларнинг доимий диққат эътиборидаги бош масаладир.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳақиқатдан ҳам иқтисодиётимиз, маданият, ижтимоий ва маънавий ҳаётимиз мустақилликни ҳозирги шароитида умумий таълимга эга бўлган инсонни тарбиялаб етиштириш даражаси ва сифатига янада юксакроқ талаблар қўйилаётир.
Ҳар бир мамлакат халқ таълими тизимининг тараққиёти шу мамлакатда ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожига ва жамият тараққиётига таъсир этадиган ижтимоий, иқтисодий масалаларга ва миллий хусусиятларга боглиқ бўлади.
Мамлакатиз истиқлолига эришгандан кейин халқ маорифини ривожлантириш масалаларига, етук мутахассис кадрлар тайёрлашга катта эътибор берилмоқда.
Туб ўзгаришлар даври ҳаётимизга янада чуқур кириб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов Республика истиқболи борасида сўз юритар экан, « ... ислоҳ қилиш жараёнларининг аниқ мавқега йўналтирилганлиги, олға босиш ҳамда натижадорлиги муайян одамларга бутунлай боглиқдир. Ислоҳотларимиз мувафақияти, мамлакатимизнинг яқин келажакдаги истиқболи шу шахслар қандай бўлишига, қанақа маьнавий — маданий ва ахлоқий қадриятларни шиор қилиб олишига боғлиқ бўлади», деб таъкидлайди, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»да таълим-тарбия жараёнини илғор педагогик технологиялар билан таъминлаш асосий вазифалардан бири сифатида кўрсатилган. Бу вазифани амалга оширишда замонавий ахборот технологиялари муҳим аҳамият касб этади.
Давлат бошқарувидаги таълим жараёнини технологиялаштириш ва компьютерлаштириш ғояси «янги педагогик технология» концепциясида ўз аксини топган. Янги педагогик технологиянинг мазмуни қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси таълим тизими мураккаб ташкилий тизим эканлиги ва шу сабабли тизимли таҳлил объекти бўлиши зарурлигини англаш;
тизимли ёндашув зарурати билан боғлиқ бўлган муаммоларни бартараф қилиш асосида таълим жараёнини жиддий лойиҳалаштириш;
Ўқитишни ишлаб чиқилган лойиха асосида амалга ошириш.
Бутун таьлим муассасаларининг ҳаётини самарали, оқилона ташкил қилиш, таьлим муассасаларининг ҳар бир раҳбари ва ўқитувчилари томонидан ўз бурчларининг сифатли бажарилиши; Ўқув тарбия ишларининг муваффақияти келажакда қилинадиган ишларнинг аниқ – равшанлигига, ҳал қилинаётган масалаларининг аниқлигига, вазифаларнинг тўғри тақсимланишига ва ишни моҳирлик билан оператив бир-бирига мувофиқлаштириб олиб борилишига боғлиқ. Бунга фақат кўп қиррали таьлим муассасалари ҳаётининг ҳар бир участкасида қилинадиган ишларнинг пухта ўйлаб тузилган режаси бўлсагина эришиш мумкин. Ўқувчилар билими, кўникма ва малакаларининг сифати, уларнинг тарбияланганлик даражаси, интизом пировард натижада режага боғлиқ. қоида бўйича йиллик режани шахсан директорнинг ўзи тузиши керак. Бироқ режани ўз ўринбосарлари ва касаба уюшмалари билан биргаликда тузган директорлар тўғри қилишади. Баьзи таьлим муассасаларида махсус комиссия ташкил қилинади.
Директор режанинг ҳар бир бЎлимини тузиб чиқиш учун масьул шахсларни белгилайди, режа лойиҳасини топшириш муддатини кўрсатади, режалаштириш олдидан ўқиб чиқиш керак бўлган адабиётни тавсия қилади. Режа лойиҳаси бутун комиссия иштирокида муҳокама қилинади. Режа тузишга шундай ёндашилганда ҳам директорнинг ўқув тарбия ишлари бўйича ўринбосари зиммасига барибир жуда катта масъулият тушади: директор билан биргаликда у йиллик режанинг энг оптимал ва ишлаш учун қулай структурасини ёки схемасини танлаши керак. Режанинг структураси таҳминан қуйидагича бўлиши мумкин (маълум бўлимни тузишга маъсул одамлар кўрсатилади):
Ўтган ўқув йилидаги таълим муассасалари иши натижаларининг қисқача мазмуни
Бу бўлимда ўтган давр ичида мактаб ишининг энг муҳим аспектларини танлаб анализ қилинади, янги ўқув йилига вазифалар қўйилади, таълим муассасалари ишламоқчи бўлган ёки ишлашда давом этаётган методик мавзулар номлари айтилади. Танлаб анализ қилиш ўқувчиларнинг билимлари сифати ва тарбияланганлик даражалари, дарс бериш ва тарбиявий тадбирларнинг, ўқувчиларнинг меҳнат тарбияси ва ўқитилиши, ташкил қилиниши даражаси, ўқитувчилар малакасини ошириш, таълим муассасаларидаги методик ишлар, ота – оналар умумий таълим каби масалаларни албатта ўз ичига олади.
Ёшларга таълим бериш ҳақидаги қонунни бажариш
Бу бўлимда таълим муассасалари микрорайони чегаралари аниқланади: таълим муассасалари ёшидаги болаларни оператив равишда ҳисобга олиш учун формалари, муддатлари, масъул кишилар белгиланади. Умум таълим фондидан фойдаланиш нормалари, ваъсийлик остидаги болалар билан ишлаш, медицина назорати, бемор болалар билан ишлаш, болаларни овқатлантириш, уларни олиб келиш, куни узайтирилган группалар тузиш ҳам шу ерда режалаштирилади. Ота- оналар қўмитасини, жамоа ташкилотларини жалб этиб, тарбияси қийин болалар билан қилинадиган ишлар белгиланади, қолоқ ўқувчиларга ёрдам қилиш йўллари ўйлаб чиқилади. Халқ таълими бўйича жамоалар билан алоқада бўлиш формалари кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |