I кириш мавзу: Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг мазмун – моҳияти ва аҳамияти



Download 0,99 Mb.
bet4/58
Sana11.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#776061
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
Педагогик менежмент

ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР:
1. Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг мазмун ва моҳияти ҳақида маълумот беринг.
2. Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг аҳамияти нимада?
3. Таълим тизими асослари ва таркибий қисмларига нималар киради?
4.Бошқариш фаолияти ҳақидаги тушунчаларингиз.
II. ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ БОШҚАРИШ АСОСЛАРИ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ, МАЗМУНИ ВА МЕТОДЛАРИ


2. Мавзу: Таълим тизимини бошқариш фанининг мақсад ва вазифалари, методлари
РЕЖА:
1.Таълим тизимини бошқариш фанининг мақсад ва вазифалари.
2. Таълим тизимини бошқариш методлари.

ТАЯНЧ СЎЗЛАР:


Тизим, бошқариш, асос, вазифа, ривожлантириш, маданият, маълумот, йўналиш, ишлаб чиқириш, методбирлашма, педагоглар жамоаси, директор, кенгаш ва бошқалар.

АДАБИЁТЛАР:


1. И.А.Каримов. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг асосий пойдевори. Т. – Ўқитувчи. 1997 й.
2. Ж.Ғ.Йўлдашев. Ўқувчи маънавиятини шакллантириш (мактаб раҳбари кутубхонаси). Т. – Ўқитувчи. 2000 й.
3. М.Мирқосимов. Педагогик тизимни бошқаришнинг назарий ва амалий асослари. Т. – Ўқитувчи. 1995 й.
4. М.Очилов. Муаллим – қалб меъмори. Т. – Ўқитувчи. 2001 й.
5. Н.Алметов. Педагогика (саволлар ва жавоблар). Алмата. 2001 й.
6. Таълим тараққиёти (халқ маориф журнали. № 2. 2002 й.).
7. Мактабшунослик. Тошкент. 1986 й.


1. Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг мақсад ва вазифалари
Мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари мамлакат ҳаёти билан мустақиллик қуришдаги амалий ишлар билан чамбарчас боғланган бўлиб, мустақиллик давлатнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий вазифаларига хизмат қилади.
Бу эса муассасалар зиммасига маданиятли, маълумотли, ҳар томонлама етук, юксак сифатлар эгаси бўлган баркамол авлод етиштириш вазифасини юклайди.
Ўзбекистонда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг мақсади таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш, миллий тизимни яратишдир.
Ушбу мақсадни рўёбга чиқариш учун қуйидаги вазифаларни ҳал этиш назарда тутилади: «Таълим тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ таълим тизимини ислоҳ қилиш, давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда кадрлар тайёрлаш соҳасида рақобат муҳитни шакллантириш негизида таълим тизимини ягона ўқув илмий ишлари бўйича– ишлаб чиқариш мажмуи сифатида изчил ривожлантиришни таъминлаш:
 таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини жамиятда амалга оширилаётган янгиланиш, ривожланган демократик ҳуқуқий давлат қурилиш жараёнларига мослаш;
 кадрлар тайёрлаш тизими муассасаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, педагогик фаолиятнинг нуфузи ва ижтимоий мақомини кўтариш;
 кадрлар тайёрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда қайта қуриш;
 таълим олувчиларни маънавий – ахлоқий тарбиялашнинг ва маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
 таълим ва кадрлар тайёрлаш, таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш сифатига баҳо беришнинг холис тизимни жорий қилиш;
 янги ижтимоий – иқтисодий шароитларда таълимнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини устуворлигини таъминловчи норматив, моддий техника ва ахборот базасини яратиш;
 таълим, фан, ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциялашувини таъминлаш, тайёрланган кадрларнинг миқдори ва сифатига нисбатан давлатнинг талабларини механизмларини ишлаб чиқариш;
 узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимига бюджетдан ташқари маблағларнинг реал механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
 кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Педагогик таълимнинг мақсади кенгроқ маънода олганда, барча типдаги мактаблар, олий ва Ўрта махсус, касб – ҳунар ўқув юртлари, мактабгача тарбия ва мактабдан ташқари тарбия муассасаларида ишлайдиган ўқитувчилар, педагогик ходимларни, ота – оналарни, барча касб эгаларини педагогик билимлар билан, яъни баркамол инсонни шакллантириш қонуниятлари, тарбия ва таълимнинг тамоиллари мазмуни, шакл ва усуллари билан қуроллантиришдан иборат.



Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish