Ижрочилар: директор (ректор) ва унинг ўринбосарлари, деканат, мураббийлар ва тўгарак раҳбарлари.
Ўқув — тарбия жараёнини текширишни ташкил этиш
Текшириш таълим муассалари таълим ҳақидаги қонуннинг бажарилиши устидан, дарс бериш ва тарбиянинг аҳволи, ўқувчилар билимларининг сифати ва тарбияланганлик даражаси, программаларнинг бажарилиши, меҳнат таълимининг қандай қўйилганлиги ва ҳоказолар устидан олиб борилади.
Ижрочилар: директор (ректор) ва унинг ўринбосарлари, ички комиссия аьзолари ва жамоа активлари, касаба уюшмаси активи, халқ назорат группаси.
Ота-оналар, оталикка олган ташкилотлар ва жамоатчилик билан ишлаш
Ота — оналар мажлиси, оталикка олган корхона қошида оила ва таълим муассаларига ёрдамлашиш комиссиясининг биргаликдаги иши ҳамда яшаш жойи бўйича ишлар режалаштирилади.
Ижрочилар: директор (ректор) ва унинг ўринбосарлари.
Моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ташкилий хўжалик ишлари
Бу бЎлим ишини режалаштириш келгусида таьлим муассасалари устахоналари, лабораториялари ва кабинетлари, тўгараклар учун бинолар, дам олиш уйлари, спорт зали, кутубхоналар, комьпютер хоналари, слайд хоналари ташкил қилиш ва жиҳозлаш кабилар билан боғлиқдир.
Хўжалик ишлари режалаштириладиган махсус бўлимда бинолар, дераза, мебель, электр жиҳозлари, иситиш сисмавзуси, ўқув қўлланмалари ва шу кабиларни жорий ва капитал ремонт қилиш режаси тузиш кўзда тутилади. Ёнгинга қарши тадбирлар ҳам шу ерда режалаштирилади.
Ижрочилар: директор (ректор), хўжалик ишлари бўйича ўринбосар, деканлар, ўқув кабинетлари, устахоналар ва лабаратория мудирлари, кафедра мудирлари.
Гуруҳ раҳбарлари билан ишлаш
Таълим муассасалари ўқув тарбиявий жараёнга раҳбарлик қилишда rypyҳ раҳбарларининг фаолияти алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг сабаби шундаки гуруҳ раҳбари, бир томондан синфга умумий педагогик раҳбарликни амалга оширади, бошқа ўқитувчилар билан биргаликда гуруҳ ўқувчилари орасида тарбиявий ишни олиб боради, иккинчи томондан ўқувчилар фаоллигини ошириш, мустақилликни, уларнинг индивидуал хусусиятлари ва қизиқишлари асосида ўқишга масъулият билан қараш, меҳнатсеварликни шакиллантириш, шунингдек ўқувчиларнинг ўқув ва ижтимоий — фойдали, унумли меҳнатини оқилона ташкил қилишда ёрдам кўрсатиш унинг вазифасидир.
Биринчи холда синф раҳбарларининг фаолиятини таълим муассасалари директори ҳамда гуруҳдан ва ўқишдан ташқари тарбиявий ишлар ташкилотчиси уюштирадилар, йўналтирадилар ва назорат қиладилар. Гуруҳ раҳбарлари фаолиятининг иккинчи томонини гарчи гуруҳ раҳбари фаолиятининг бу томонига раҳбарлик қилишда таълим муассасалари ҳамда ўқишдан ва гуруҳдан ташқари тарбиявий ишлар ташкилотчиси ҳам қатнашсада, кўпроқ ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари ташкил этади, йўналтиради ва назорат қилади.
Гуруҳ раҳбарларининг самарали ўқув тарбиявий фаолиятини таъминлаш учун таълим муассасалари директори ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлаб беради.
Гуруҳ раҳбарларининг фаолиятига ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосарларининг раҳбарлик қилиши яхши натижа беради. Ишни гуруҳ раҳбарлари ва бошқа ўқитувчиларнинг тарбиявий ишларни режалаштириши юзасидан йўл — йўриқлар беришдан бошлаш лозим. Одатда ўқув йили бошланишдан олдин таълим муассаси директори, унинг ўринбосарлари билан ўтказиладиган биринчи инструктив семинарда қоида бўйича, ялпи ўқув йили учун вазифалар белгиланади, тарбиявий ишдаги, ва ҳоказолардаги асосий йўналишлар муҳокама қилинади.
Гуруҳ раҳбарларининг иш режаси билан танишиб, унга баъзи тузатишлар киритиб, директор ўринбосари, шунингдек rypyҳ раҳбарларининг режасида айрим ўқувчиларнинг ўзлаштирмаслик сабаблари таҳлили, бўш ва қолоқ ўқувчиларга ёрдам беришнинг аниқ формалари ўқувчи консулътантлар билан ишлаш ва ўқишда ўзаро ёрдамни ташкил қилиш каби масалалар ўз ифодасини топишини ҳам кузатиб боради.
2. Таълдим тизимини бошқариш асослари курсининг моҳияти ва аҳамияти
Халқ таълими муассасаси ички тузилишга эга бўлган механизм бўлиб, унинг ҳар бир бугини фақат тартибли ва самарали ишлаганида ҳамда ўқув – тарбия жараёни самарали бошқарилганида муваффақиятли фаолият кўрсатиши мумкин.
Халқ маорифини бошқаришнинг асослари таҳлил қилинар экан, таълим муассасаларининг барча жамоат, давлат ва нодавлат ташкилотларнинг раҳбар ҳимояси бўлган хукуматимизнинг ролини ҳис этишимиз зарур. Халқ маорифининг барча соҳаларини ва ўқитувчилар армиясини бошқариш ишлари кенгашлар орқали амалга оширилади.
Мустақиллик жамиятимизнинг энг муҳим ақидаси бу демократик принципидир. Бу принцип социализмдан мустақилликка ўтиш даврида катта аҳамиятга эга бўлган. Таълим муассасаларида раҳбарлик қилишда якка бошчилик принципига таяниш зарурлигини бир неча марта таъкидлаб ўтган. Муассасаларимизни бошқаришдаги якка бошчилик принципи масалаларни муҳокама қилиш ва уларни тайёрлашда жамоа бўлиб ишлаш принципи билан бирга қўйиб олиб борилади.
Буюк мутафаккир, педагог А.С.Макаренко айтганидек: «Жамоада aҳл- иттифоқлик ташкил қилинган бўлса, бу жамоада ҳар қандай қийинчиликни бартараф қилиши осон бўлади».
Ташкилий раҳбарликнинг жуда ҳам муҳим масала эканлигини барча қонун ва директива (дастур) ларда таъкидлаб ўтилган.
Таълим муассасалари педагогиканинг бир қисми бўлиб, халқ маориф тизимини бошқариш вазифаларини, унинг мазмун ва методларини белгилаб методологик нуқтаи назардан асосланиб беради, раҳбарлик қилиш тартибини аниқлаб беради.
Ҳар қандай ижтимоий фан ижтимоий муносабатларнинг маълум соҳасини, яъни жамият тараққиёти қонуниятларини ифодалайди. Халқ маориф тизимини бошқариш ва уларга раҳбарлик қилиш ишларидан баҳс этувчи шахс жамиятнинг хЎжалик ташкилотчилик ва маданий-тарбиявий ишларини аниқлаб ва белгилаб беради.
Таълим муассасалар ишларини бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш масалалари хукумат томонидан кўрсатилган «Таълим тўғрисида» ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастур» ни директивалари муносабатлари билан янада катта аҳамиятга эга бўлди ва кескин қилиб қўйилди.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларининг методологик асоси,
биринчидан — миллий тарбиянинг мақсад ва вазифалари тўғрисидаги таълимотга;
иккинчидан — Ўзбекистон халқ маориф тизимини бошқариш ҳақидаги миллий истиқлол ва ғоя таълимотига асосланиш масалаларидир.
Халқ маорифи системасидаги муассасаларни бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш мустақиллик давлати сиёсатининг тўғридан – тўғри ва бевосита ифодасидир.
Мустақиллик жамиятимизда бошқарувчилар олдига хукумат томонидан қўйилган вазифалар қуйидагича: «Ўқитувчилар жамоаси бу жамиятимизнинг армияси бўлиб, биринчи навбатда халқ маорифнинг асосий армияси бўлмоғи лозим. Бошқарувчиларни вазифалари — ўқитувчилик фаолиятини жамиятни демократик асосда ташкил этиш вазифаси билан боғлашдан иборатдир».
Президентимиз айтганидек: «ўз-ўзини эл ишига бағишлаган инсон тарбиясига жон тиккан олижаноб ўқитувчиларни, мўътабар муаллимларни бундан буён ҳам бошимизга кўтарамиз».
Орзу қуши у дарахтдан бу дарахтга сакраётган ўсмир эътирофи ҳам тўғри — муаллимнинг иши оғир, у фидоий инсон. Бу масалаларни жой-жойига қўйиб иш фаолиятни юритиш бошқарувчидан катта масъулият талаб этади.
Ўқув-тарбия ишини яхши йўлга қўйиш учун қуйидаги шароитлар мухайё бўлиши керак:
ўқув хоналарни яхши жиҳозлаш;
техника воситалар билан таъминлан;
ўқувчи методик адабиётлар билан таъминлаш;
дидактик материаллар билан таъминлаш;
қулай ва соф психологик иқлим таьминлаш;
ўқитувчи коллективини аҳил — иноқ ташкил қилиш.
Таълим муассасаси раҳбарлари ўқув — тарбия ишларини бошқариш ва раҳбарлик қилиш ҳамда назоратни амалга ошириш бобида ўқувчиларнинг ўз — ўзини бошқариш бЎгинлари, ўқувчилар комитетини яхши ташкил қилиш яхши натижалар беради. Таълим муассасасида агар ўқувчилар комитетини яхши йўлга қўйсак, таълим муассасасида ҳар қанча ишларни ташкил қилиш осон бўлади.
Тарбиянинг мақсади — унинг кўзланган натижасидир.
Таълим муассасасига таълим — тарбия жараёнига раҳбарлик қилиш масаласи мактаб ва ўқув муассасаси ички бошқарув тизимида муҳим ўринни эгаллайди. Унинг мақсади таълим — тарбия ишларини ҳозирги давр талаблари асосида ташкил қилиш ва бу борадаги илғор педагогик тажрибаларга асосланиш, самарали йўллар билан уни янада такомиллаштиришдир.
Таълим — тарбия ишларига раҳбарлик қилиш асоси бу биринчи навбатда таълим муассасасида соф психологик иқлимни вужудга келтириш, ўқитувчилар жамоасининг бир ёқадан бош чиқариб, ўқув — тарбия ишларини ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган холда ташкил қилишдан иборатдир. Шуни алоҳида қайд қилиш керакки, республикамизда юз бераётган ўзгаришлар ва фан — техника тараққиёти, таълим муассасасининг таълим — тарбия ишини қайта кўришнинг асосий йўналишлари маорифнинг юқори бўғинлари томонидан белгилаб берилган.
Бинобарин, таълим жараёнининг такомиллашуви таълим — тарбия назариясидаги барча масалаларни: таълим муассасадаги таълимнинг мазмуни (ўқув режа, ўқув дастури, дарсликлар), таълим принциплари, ўқитишнинг шакли, услуби ва воситалари, таълимни ташкил қилиш шаклларини қайта кўриб чиқишни талаб этади.
Муассаса раҳбарлари агар таълим — тарбия ишларига раҳбарлик қилишда ўқув қўлланмалари, илмий, назарий, методик ва умумпедагогик адабиётлардан фойдаланса, бу ишда яхши натижага эришиши мумкин.
Таълим ишини қайта кўpиш шарофати билан таълимнинг ўқув режаларига янги фикрлар киритилди.
Лойиҳалаштириш — таълимнинг мазмуний қисмини ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, таълимнинг умумий ва конкрет мақсадлари, ўқитиладиган фанлар мажмуасини аниқлаш, ҳар бир фаннинг мазмуни, соатлар ҳажми ва бошқаларни таҳмин қилади.
Я.П.Т. таълимни амалга ошириш қисмида ўқитувчи ишининг услуб ва шаклларини чегараламайди, бироқ давлат стандартлари орқали ўқитувчининг таълим жараёнини ташҳис қилишга ва умуман ўқитиш жараёнини бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган фаолиятини жадаллаштиради. Шундай қилиб, таълимнинг мазмуний қисмида маълум маънода регламентация мавжуд бўлса да, процессуал қисмни жорий этишда бир мунча эркинлиги борлигида Я.П.Т нинг ўзига хослиги намоён бўлади. Ҳозирги кунда таълим муассасаларида бошқарув (ахборот технологиялари) қуйидагилардан иборат:
ўқув жараёни жорий ҳолатини кузатиш, муаммоларини таҳлил қилиш, режалаштириш ва назорат қилиш;
ўқув — услубий ва меъёрий хужжатлар билан таъминлаши ҳамда уларга бўлган заруратни аниқлаш;
ўқитувчи, талаба ва бошқа ходимлар контингентини кузатиш;
ўқув — услубий ва илмий — техник адабиётлар билан таъминлашини автоматлаштириш;
илмий — тадқиқот ишларини кузатиш ва натижаларини таҳлил қилиш;
ишлаб чиқариш ва молиявий — иқтисодий фаолиятини таҳлил қилиш, режалаштириш, бошқариш ва назорат қилиш масалалари бўйича бошқарув тавсияларини ишлаб чиқади. Бу тизимларнинг яна бир муҳим вазифаси — ҳap бир бошқарув йўналиши бўйича тегишли маълумотлар базасини яратишдан иборатдир.
Янги иқтисодий сиёсатга ўтиш шароитида таълим-тарбиядан кўзланган мақсадга эришиш вазифаси асосан мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаси ходимларига юкланади.
Бу ўз навбатида ишини мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалар бошқарадиган раҳбарнинг фаолияти билан боғлиқдир. қайси мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларда ички ва ташқи назорат ишлари яхши йўлга қЎйилган бўлса, ўша мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалардаги таълим- тарбия ишлари ҳам яхши бўлади.
Педагогик тизим ҳар қандай жамиятга, ҳаётнинг барча соҳаларига хос бўлган нарсадир. Ҳозирги шароитдаги бошқариш ижтимоий ва хусусий мулкка асосланган. Педагогик тизим олдига қўйилган асосий мақсад шахснинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини тобора тўла қондириш ва ривожлантиришдан иборат.
Жамиятни ишчилар, дехқонлар ва зиёлилар бошқарадилар. Бошқариш уларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда амалга оширилади.
Жамиятимизнинг ривожланиши аъзоларнинг онги, маънавий маданияти қанчалик юқори бўлса, шунчалик муваффаққиятли амалга оширилади.
Жамиятни маънавий ҳаётини бошқаришнинг асосий мақсади — илм- маърифатли, маданиятли, ҳар томонлама камол топган шахс, юксак даражадаги пок ва ахлоқли кишиларни тарбиялашдан иборат. Бирон уюшқоқлик тартиб, меҳнат тақсимоти бўлмаса, меҳнат жамоаси бўлиши мумкин эмас. Табиийки, бошқарувсиз, муайян тартибни ўрнатмасдан туриб, меҳнат фаолиятини кенг миқёсларда амалга ошириб бўлмайди.
Идора қилувчи кишиларни бир-бирига мувофиқлаштириш учун организм ҳаракатидан келиб чиқадиган умумий вазифаларни бажарилиши лозим.
Масалан: якка скрипкачи скрипка чалганда ўзини идора қила олади. Лекин оркестр эса дирижёрга муҳтождир. Демак, бошқарувнинг муҳим шарти бошқарувчи раҳбарнинг ишидир.
Мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларни ички назоратининг бир қанча йўл-йўриқлари мавжуддир. Уларнинг асосчиси мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалар директори ва илмий бЎлим мудирларининг дарсларга кириб, машғулотларнинг ҳар хил турларини таҳлил қилишдан иборат.
Раҳбарлик қилишда учрайдиган ҳар қандай масалани тўғри ҳал қилмоқ учун бошқариш асослари, педагогика фанини методологиясини ва янги педагогик технология асосларини яхши билиб олиш зарур. Яъни таълим муассаса соҳасида юз берган ҳар қандай муаммоларни яхши англай олиш зарур: бусиз раҳбарлик қилишда учрайдиган масалаларни тўғри ечиш йўлини топиб бўлмайди.
Муассасалар ҳақидаги қонунлар, директивалар ва қарорлар мустақиллик системасини ифодалайди, бу система таълим муассасаларини бошқариш асосидир.
Таълим муассасалари бошқариш ва унга раҳбарлик қилишнинг энг муҳим қоидаларини белгилашда «Таълим тўғрисида» ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастур» ни қабул қилинган қарорларининг тарихий ролини алоҳида кўрсатиб ўтиш керак.
Ҳукуматимизнинг демократик давлатни бошқариш тўғрисидаги таълимоти мустақиллик жамиятимизнинг маъмурий ҳуқуқининг негизидир.
Таълим муассасаларини бошқариш Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ги қонуннинг 28 моддасига асосан кўрсатилган талаб асосида бўлиши лозим.
Жумладан: таълим муассасаларида қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатадиган жамоат бошқаруви органлари ташкил этилиши мумкин. (қўшимча материаллардан фойдаланиш мумкин).
Do'stlaringiz bilan baham: |