I кириш мавзу: Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг мазмун – моҳияти ва аҳамияти


VIII. МАКТАБНИ ПЕДАГОГИК ХОДИМЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИШЛАРИГА РАҲБАРЛИК



Download 0,99 Mb.
bet53/58
Sana11.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#776061
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58
Bog'liq
Педагогик менежмент

VIII. МАКТАБНИ ПЕДАГОГИК ХОДИМЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИШЛАРИГА РАҲБАРЛИК


14. Мавзу: Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларини педагогик ходимлар билан таъминлаш ва уларнинг маҳоратини ошириш


РЕЖА:
1. Педагогик ходимларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш.
2. Ўқитувчи ва тарбиячилар маҳоратини ошириш
3. Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларидаги методика ишларини ташкил қилиш

  1. Мустақил таълим олиш воситалари

ТАЯНЧ СЎЗЛАР:


Ходимлар, малака ошириш, мустақил таълим, мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалари, кенгаш, конференция, методика, педагогик қобилият.
АДАБИЁТЛАР:
1. И.А. Каримов “Баркамол авлод орзуси». Т. Шарқ, 1998
2. Н. Ражабов Мутахассисликка кириш. Т. Ўқитувчи. 1991
3. Д.Н. Гоноболин Ўқитувчи. Ҳақида қисса. Т. Ўқитувчи, 1975
4. Ж.Ғ. ЙЎлдошев Хорижда таълим. Т. 1996
5. Т. Юнусов. Ёш Ўқитувчилар билан ишлашни такомиллаштириш йўллари. Т. Ўқитувчи 1990
6. А Каримжонов Ўқитувчилар малакасини ошириш йўл-йўриқлари. Хўжанд 1991
7. А. Каримжонов Метод–бирлашма ишини ташкил қилиш методлари. Хўжанд 1993
1. Педагогик ходимларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш.
Бизга маълумки, мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалар – таълим – тарбия ишининг асосий маскани ҳисобланади. Улар раҳбарлик қилишда ҳар қандай масалани тўғри хал қилиш учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қатор фармойишларига мувофиқ таълим тизимига, кадрлар тайёрлаш жараёнига катта эътибор бериш хар бир ходимнинг асосий бурчи ҳисобланади.
Ўқув муассасалар тўғрисидаги қонунларимиз демократик ақида асосида тузилган бўлиб, баркамол шахсни тарбияси ва ҳартомонлама юқори малакали кадрларни вояга етказишга қаратилган.
Юртимизда ҳуқуқий – демократик жамиятни қуриш, мамлакатимизни ривожланган давлатлар даражасига кўтариш мақсадида ҳукуматимиз ташаббуси билан бир қанча ислоҳатлар амалга ошрилмоқда. Айниқса, “Таълим тўғрисида”ги қонун ҳамда “Кадрлар тайерлаш миллий дастур”ни қабул қилиниши, маърифатчилар олдига улкан ва маъсулиятли вазифаларни қўйди.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларини бошқариш тизимида ходимларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйиб ишлатиш мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари раҳбарининг асосий бурчи ҳисобланади. Агарда ходимларни яхши танлаб ва уларни жой-жойига қўйиб ишласак, мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёни ва ташкилий ишларнинг самарадорлиги янада оша боради.
Ходимларни танлашда кишиларнинг ишчанлик ва сиёсий фазилатларини ҳисобга олиш шарт ва зарурдир. Керакли кишиларни ўз вақтида топиш, уларни жой-жойига қўйиш ҳамда уларга нисбатан раҳбарликда бўлиш ва ишларида йўл-йўриқлар бериб туриш учун мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалар раҳбарларидан катта масъулиятни талаб қилади.
Ходимларни тўғри танлаш, омма билан алоқада бўлиш, ишда омманинг бой тажрибаларига таяниш, тўғри бошқарувнинг янада бир муҳим шартидир.
Педагог ходимларни, айниқса, раҳбарни танлашда қуйидаги шартларга риоя қилиш зарур:
а) ходимни танлашда ҳалоллиги нуқтаи назарига эътибор бериш;
б) сиёсий, илмий-методик, умумий педагогик ва психологик билимини назарга олиш;
с) ишни билишини (ишбилармонлигини) назарга олиш;
г) маъмурий қобилиятини назарга олиш шарт.
Мадомики шундай экан, мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларининг ҳар бир раҳбари ўзининг ўқитувчи ва тарбиячи ходимлар танлаш ишини ана шу асосида ташкил қилиши ва уни амалга ошириши лозим.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларини педагог ходимлар билан таъминлаш тизимида директорнинг муҳим вазифаларидан бири педагог ходимларни танлаш ва ҳар бирини билим ва малакасига қараб ишга тўғри таъминлашдир.
Айрим директорлар ходимлар танлашда хатоликка йўл қўядилар. Улар ходимларни йил стажи, билимини, иш қобилиятини назарга олади. Лекин ёш мутахассислар иш фаолиятида катта тажрибага эга бўлишини назарда тутмайдилар. Директор шуни ҳам назардан унутмасиги керакки, у маъмур эмас, балки ўз ходимининг раҳбар, маслаҳатчисидир, у ўзига берилган ҳуқуқларни суиистеъмол қилмаслиги, шахсга намуна кўрсатиш йўли билан таъсир кўрсатишига ҳаракат қилиши лозим.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалари маъмурияти иш процессида талабчан бўлиши билан бирга, ўз итоатидаги кишиларга ҳар тарафлама ёрдам бериши ҳам зарур. Педагоглар олдида қонуний равишда муносабатда бўлиб, уларни уй-жой, турмуш шароитини яхшилаш тўғрисида ҳама ғамхўрлик қилиши керак.
Мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари директори мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларини ходимлар билан таъминлашда беш йиллик режа тузиб, шу режа асосида иш олиб бориши керак.



Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish