I кириш мавзу: Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг мазмун – моҳияти ва аҳамияти


Мактаб ва ўрта маҳсус таълим муассасаларни тартиб қоидаси



Download 0,99 Mb.
bet27/58
Sana11.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#776061
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   58
Bog'liq
Педагогик менежмент

2. Мактаб ва ўрта маҳсус таълим муассасаларни тартиб қоидаси
Бутун муассаса ҳаётини самарали, оқилона ташкил қилиш, ҳар бир раҳбар ва ўқитувчилар томонидан ўз бурчларини сифатли бажарилиши: ўқув - тарбия ишларининг муваффақияти келажакда қилинадиган ишларнинг аниқ равшанлигига, ҳал қилинаётган масалаларнинг аниқлигига, вазифаларнинг тўғри тақсимланишига ва ишни моҳирлик билан олиб борилишига боғлик.
Талабалар билимлари, кўникма ва малакаларининг сифати, уларнинг тарбияланганлик даражаси, мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларининг иш тақсимотига, режасига ва иш фаолиятига боғлиқ. Ишларни режалаштиришнинг ўзини оқлаган системаси таркиб топган. У ўз ичига қўйидагиларни олади:
Мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари ривожланишининг перспектив яъни беш йиллик режаси (5 йиллик режа нусхаси кўрсатилади);
- мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқув - тарбия ишининг йиллик режаси: (намунаси келтирилади);
- чорак учун тузилган ташкилий, методик ва синфдан ташқари ишларнинг график календар режаси (йиллик режадан кўчирма);
- мактаб ва Ўрта - махсус таълим муассасалари — ички назорат режа графиги (чорак учун аниқ режа — йиллик режадан кўчирма);
- бошқарувчи ва ўринбосарларнинг хафталик иш режаси; уларнинг ҳар бир ўқув куни учун иш режаси;
- фан ўқитувчиларнинг тематик режаси;
- ўқитувчиларнинг ҳар бир дарс учун тузадиган режалари;
- синф раҳбарларининг ярим йилга, чоракка мўлжалланган тарбиявий иш режаси;
- методик бирлашмалар иш режалари;
- касаба уюшмаси ва ёшлар «Камолот» иш режаси;
Ўқув муассасаларда иш фаолиятини тартибли олиб боришнинг асосий шартларидан бири педагоглар ва бошка ходимлар ҳамда ўқувчилар ўртасида қатъий меҳнат интизомини ўрнатишдир. Шунинг учун раҳбар мустаҳкам интизом ва қатъий ички тартиб қоидалари жорий қилиши керак. Ҳамма хизматчилар ва ўқувчилар бу қоидаларни яхши билишлари, унга қатъий риоя қилишлари лозим.
Юқори ташкилотлардан тавсияланган ўқитувчилар ва талабалар тартиби таълим муассасада қонуний амалда ошира бориши зарур.
Бошқарувчи бу қоидалар асосида меҳнат ҳақидаги қонунга асосан ўз мактаб ва Ўрта - махсус таълим муассасаларии учун ички тартиб қоидалар тузиб чиқади. У бу қоидаларда маҳаллий шароитни, ўқитувчиларни ижтимоий ҳолатини назарга олиб, маъмурий - техник хизматчиларнинг вазифаларини белгилайди.
Ўқув - тарбия ишларини тартибга солиб турувчи муҳим ҳужжатлардан бири дарс жадвалидир. Дарс жадвали тузганда, ўқитиладиган фанларнинг ҳар бир ўқув ҳафтаси ва ҳар бир ўқиш куни давомида тўғри навбатланиб туришига алоҳида эътибор беришимиз лозим. Бошқарувчи дарс жадвалига алоҳида аҳамият бериши зарур.
Илмий бўлим ўринбосари дарс жадвали тузаётганда директор дарс жадвалини тузишдаги барча талабларга риоя этилишини назорат қилиб туриши керак.
Директор ҳамма ишларни ўқув йилининг дастлабки кунларидан бошлабоқ маълум мақсадга қаратилиб, режа билан олиб борилишини узлуксиз кузатиб туриши керак. У барча соҳалардаги ишларни тартибга солиб туриши ва тузилган ҳамма режаларни вактида аниқ бажарилишини пухта назорат қилиб бориши лозим.
Мактаб ва Ўрта - махсус таълим муассасаси доирасида умумий таълим ҳақидаги қонуннинг бажарилишида мактаб ва Ўрта - махсус таълим муассасалари раҳбарларининг роли ғоят катта. Бу вазифани муваффақият билан бажариш, яъни мактаб ёшидаги болаларни рўйхатга олиш ва битиришларини кафолатга олиши раҳбарларнинг катта маъсулиятига боғлик.
Талабаларнинг дарсларга муттасил қатнаб туришини директор шахсан ўзи назорат қилиб бориши керак. Бошқарувчи мактаб ва Ўрта - махсус таълим муассасаларидаги ўқувчиларнинг турмуш шароитини яхши билиб олиши керак. Ундан ташқари мактаб ва Ўрта - махсус таълим муассасаларидаги барча таълим тарбияга доир ишларни тартибга солиб туриши керак. Жумладан:
- янги ўқувчилар билан ишлаш;
- навбатдаги ўқитувчилар тартиби;
- синф раҳбарлар билан ҳамкорлик;
- кун тартибига риоя қилиш;
- таътиллар муддатини таркиби;
- методик ишлар тартибига;
- синфдан ташқари ишлар тартибига;
- ота - оналар қатнашишини тартибига;
- техник ходимлар тартибига;
- мактаб ва Ўрта - махсус таълим муассасалари сменалар тартибига;
- тўгараклар ўтказиш тартибига;
- Ўз вақтида назорат қилиб туриши зарур.
Олдинги қабул қилинган қонунлардан фарқли ўлароқ, халқ таълими тизими тузилишининг бир қанча янги қоидалари жорий этилади.
1. Таълим ва тарбиянинг инсонпарварлиги ҳамда демократиклиги.
2. Таълим тизимининг узлуксизлиги ва изчиллиги.
3. Давлат таълими тизимининг илмийлиги ва дунёвийлиги.
4. Таълимда умуминсоний ва миллий-маънавий қадриятларнинг устуворлиги.
5. Давлат таълим стандартлари қоидасида ҳамманинг таълим олиш учун имконият яратилганлиги.
6. Таянч таълимнинг мажбурийлиги.
7. Таълим маънавий ва жисмоний тарбия дастурларини танлашга ягона ва табақалиштирилган ўқув режа ва дастурларини тасдиқлайди.
8. Билимдонлик ва истеъдодни рағбатлантириш.
9. Таълим муассасаларида чет тилларни ўрганиш, дин тарихи ва жаҳон маданияти соҳасида билим олиш учун шароитлар яратиш.
10. Таълим маънавий ва жисмоний тарбия дастурлари.
11. Тарбияланувчилар ва таълим олувчиларни ҳурматлаш.
12. Педагог шахсини, унинг ижтимоий мавқеини ҳурматлаш.
13. Амалдаги қонунлар доирасида мулкчилигининг тенг ҳуқуқлиги, уларнинг мустақиллиги таълим муассаси мустақил юридик шахс булиб қонунларда белгиланган тартибда барпо этилади.
Ўқув - тарбия ишларини ўқувчиларнинг баркамол қилиб вояга етишида педагогик ва психологик жиҳатдан ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда режим (кун тартиби) катта аҳамиятга эга. Режим тузишда гуманистик руҳида тарбиялаш мақсад вазифалар, мактаб ва Ўрта - махсус таълим муассасаларининг ўқув - тарбия вазифалари ва болаларнинг руҳий тетиклигини назарда тутиш лозим. Бошқарувчи муассасани режимига тўғри амал қилиниши ва муассасанинг бутун ҳаёти тўғри йўлга қўйилиши учун жавобгардир.
Ички тартиб қоидалари, бир томондан ўқитувчиларнинг ва бошқа ходимларнинг ишини тартибга солса, иккинчи томондан, ўқувчиларнинг мактаб ва Ўрта - махсус таълим муассасаларида бўлган вақтларидаги ҳатти - ҳаракатларини тартибга солади. «Қоидалар»нинг тўла тексти ўқитувчилар хонасига, унинг техник ходимларига оид қисми эса мактаб ва Ўрта - махсус таълим муассасалари биносининг кираверишига осиб қуйилади. «Қоидалар» меҳнат интизомини мустаҳкамлашга, ўқув - тарбия ишларига вақтинча тўғри фойдаланишга имкон беради.
ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР:
1. Бошқариш усуллари ҳакида маълумот беринг?
2. Таълим муассасаларини тартиби тўғрисида фикрингизни баёнланг?
3. Муассасаларининг қонун - қоидалари ҳақида нимани биласиз?
4. Муассасаларнинг Низоми ва унинг тартиби асосида маълумот беринг?



Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish