I кириш мавзу: Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг мазмун – моҳияти ва аҳамияти


Ўқув – билиш фаолиятининг бошқариш



Download 0,99 Mb.
bet35/58
Sana11.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#776061
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   58
Bog'liq
Педагогик менежмент

Ўқув – билиш фаолиятининг бошқариш.
Талабада таълим мақсадига мос келадиган ўқитиш мотивлари мавжудлиги ва ўқув – билиш фаолиятининг шакллари тўғри танлаганлигининг ўзи билим олишнинг мўлжалланган (лойихалаштирилган) натижаларини эгаллашни кафолатлай олмайди. Таълим жараёнини бошқариш усули ҳам тўғри танланган тақдирдагина ўқув жараёни тугалланган ҳисобланади.
Ўқув жараёнини бошқариш зарурлиги инсоннинг тажриба билан ўзлаштиришнинг хусусиятидан келиб чиқади.. Гап шундаки, кўпгина ўқувчилар ўзлаштиришнинг 1---даражасида 0,5 (К 1-0,5) коэффицентда ўзлаштирганларида ( чала –чулпа ўзлаштирилган ) ёқ – билиб олдим деб ҳисоблайдилар - “алданиш” содир бўлади, яъни бунда талабанинг кейинги ўқув – билув фаолияти самараси бўлади.
Шунинг учун ҳам ўқувчи мулжалланган барча иш харакатлари тўлиқ бажарганини ўзлаштириш сифатини назорат қилиб бориш, амаллардаги хатоларни тузатиб бориш зарур .
2. Тарбиявий йўналишлари
Инсон шахсининг камол топиши жуда мураккаб ва узликсиз жараён давомида шаклланади: Унинг тарбиясига ота-онаси, мактаб, маҳалла, дўстлари, жамоат ташкилотлари, атроф муҳит, оммавий ахборот воситалари, санъат, адабиёт, табиат ва ҳоказолар бевосита таъсир кўрсатади.
Юқоридаги барча ҳаётий эҳтиёжларни вужудга келтириш ўзаро ҳамкорликнинг таъсир доираси орқали шахсни тарбиялаш ва тарбиянинг бирлигини таъминлашган ҳолда, уни шахс сифатида шаклланишига салбий таъсир кўрсатадиган муҳитдан ҳимоя қилиш.
Тарбиянинг бош мақсади – ёки авлодни маънавий – ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий, маънавий, тарихий анъаналарга, урф – одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган самараси ташкилий, педагогик шакл ва воситаларни ишлаб чиқиб амалга жорий этишдир,
Тарбиянинг асосий вазифаси – шахснинг ақлий, ахлоқий, эркин фикрловчи ва жисмоний ривожланиши, унинг қобилиятларини ҳар тамонлама очиш учун имконият яратишдир. Бунинг учун: - ёшларни эркин фикрлашга тайёрлаш, ҳаёт мазмунини тушуниб олишига кўмаклашиш, ўз-ўзини назорат ва идора қила билишни шакллантириш, уларда режа ва амал бирлиги ҳиссини уйғотиш учун муассасаларда қуйидаги йўналишларга эътибор бериши зарур:
-Ўқувчиларни миллий, умумий инсоний қадриятлар, ватанимизнинг бой маънавий мероси билан таништириш, маданий ва дунёвий билимларга эгаллаш ва эстетик тушунчаларни шакллантириш:
- бир ўсмирнинг билимдонлигини ва ижодий имкониятларини аниқлаб уларни ривожлантириш. Инсон фаолиятининг турли сохаларида жорий қилиб кўриш иқтидорини юзага чиқариш учун шарт - шароит яратиш:
- инсонпарварлик одоби мейёрларини шакллантириш, муомала одоби каби тарбия воситалари (ёлғончилик, туҳмат, чақимчиликка тоқатсизлик) кенг қўлланилиши лозим.
- ватанпарварлик, дунёвий фикрлаш, жамиятимизда яшаётган одамлар билан ўзаро муносабат-мулоқотни ўрганиш, ўз халқига, давлатига, унинг ҳимояси учун ҳамиша шай бўлиб туриш, Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг рамзларига ҳурмат билан қараш, ёш авлодни Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига, Байроғига, Гербига, Мадҳиясига, Президентига садоқатли қилиб тарбиялаш :
- фуқаролик ва ижтимоий масъулият ҳисларини ривожлантиришга қаратилган таълим – тарбия:
- мустақил давлатимиз – Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсатига тўғри ва холисона баҳо бериш:
- турмушда энг олий қадрият ҳисобланган меҳнатга ижодий ёндошиш фазилатларини шакллантириш :
- соғлом турмуш тарзига интилишни тарбиялаш ва ривожлантириш, муносиб оила соҳиби бўлиш истагини шакллантириш:
- ёшларимизни эркин мустақил фикрлашга ўргатиш.
Тарбиявий йўналишларнинг асосий тизими қуйидагича бўлиши лозим:
- тарбия – тарбияланувчи шахсини олий ижтимоий қадрият деб тан олиш:
- ёшларда ижод ва имконият мувофиқлиги туйғусини қарор топтириш:
- миллийликнинг ўзига хос анъаналари ва воситаларига таяниш:
- шахслараро муносабатларда инсонпарварлик, педагоглар ва ўқитувчилар ўртасидаги бир-бирига ҳурмат муносабатлари, уларга меҳрибонларча муносабатда бўлиш.
Амалда тарбиявий жараён яхлит ва узлуксиз ишига ва турли ёшдаги болаларни қамраб олишга алоҳида аҳамият бериш лозим.
Ўсмирлар нафақат бўлғуси катта ҳаётга тайёргарлик кўрадилар, балки ана шу ҳақиқий ҳаёт билан яшайдилар.
Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар ўқувчиларнинг қизиқиши, истаклари, хоҳиш ва эҳтиётларига суянган ҳолда уларнинг дарсдан бўш вақтларида ўқув тарбия жараёнини тўлдиради.
(Бу соҳада кейинги мавзуларда муфассал тўхталиб ўтамиз... )
Ҳозирги замон таълим ривожланишининг энг муҳим йўналишини тарбиялаш ва таълим беришнинг барча бўғинларини қамраб олувчи, яхлит узлуксиз таълим тизимини яратиш, яъни узлуксиз таълимга ўтишдан иборат. Узлуксиз таълимни вужудга келиши чуқур ижтимоий белгиланган. Замонавий ишлаб чиқаришнинг жадал ривожланиши, фан-техника тараққиёти шароитида меҳнатнинг мазмуни ва харакатерининг тез ўзгариб бориши, фаннинг, техниканинг ва маданиятнинг барча соҳаларидаги билимларнинг юқори жадалликда ортиши ва ривожланиши узлуксиз таълимни йўлга қўйиш эҳтиёжини бегилайди.
Ҳозирги даврда фан-техника тараққиёти талабаларни (ёшларни) бир тарафдан дунёқарашлигини шаклланиб, ривожланиб борсада, иккинчи тарафда уларнинг миллий ғоялари ва тарбия мезонларини паст даражага туширишда асос бўлмоқда. Бошқарув ва таълим тизимини асосий иш фаолияти ана шу йўналишини тўғри асосланиш ва тўғри йўл-йўриқ кўрсатишдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси ”Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати - Ўзбекистон ёшларининг ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, ўзини-ўзи бошқарадиган нодавлат нотижорат ташкилотлардир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001-йил 24-январ куни ёшлар масалаларига бағишланган йиғилишда “Камолот” ёшларимизнинг чинакам суянчи ва таянчи бЎлсин мавзусидаги сўзлаган нутқи ёшлар ҳаракатини ташкил қилиш, ташкилотнинг мақсад вазифаларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Шу учрашувдан сўнг бир гуруҳ ташаббускор ёшлардан иборат ҳаракатни ташкил қилиш бўйича ташаббус гуруҳи ташкил топди ва ушбу гуруҳ ўз фаолиятини ҳаракатнинг таъсис қурилтойи бўлиб ўтгунга қадар давом эттирди.
Бу ҳаракат гуруҳ 2001 йил 25 апрел куни бўлиб ўтган таъсис қурилтойи қарори билан ташкил топган.
Таъсис қурилтойида ҳаракатнинг дастури ва низоми қабул қилинди. ҳаракат дастурида ташкилотнинг ўз олдига қўйган мақсад-вазифалари батафсил ёритилган бўлиб, у ташкилотнинг ёшлар тарбияси борасида сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий, спорт ва жисмоний тарбия, халқаро фаолият соҳаларида амалга оширадиган асосий йўналишлари белгиланган бешта бобдан иборат. Ҳаракат низоми ташкилот фаолиятини йўлга қўйиш бўйича асосий қоидалар белгиланган ўн битта боб, ўттиз саккизта банддан иборат.
Ҳаракат фаолиятининг асосий мақсади-ёшларни бирлаштириш, соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ёш йигит-қизларнинг ўз ақл-заковати, куч-ғайратини тўла намоён этиш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун шарт-шароит яратиб беришдан иборат.
Ҳаракатга унинг дастурий вазифа ва мақсадларини ҳамда Низом талабларини тан оладиган, уларни амалга ошириш йўлида фаол ҳаракат қиладиган, ватан тараққиёти, юрт тинчлиги, ҳалқ фаровонлиги йўлида меҳнат қилиш ва курашиш ўзи учун ҳаётий эътиқод деб биладиган, ўқишда меҳнатда, ҳарбий ҳизматда, жамоатчилик ишларида бошқаларга ўрнак бўладиган жинси, ирки миллати, тили, дини, шаҳсий ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар қоида тариқасида, 14 ёшдан 28 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари аъзо бўлиши мумкун.
Ҳаракатнинг олий органи камида беш йилда бир мартта чақириладиган қурилтой, раҳбар органи олти йилда камида бир марта чақириладиган Марказий кенгаш, ижроя органи ҳар икки ойда камида бир марта чақириладиган ижроия қўмита ҳисобланади.
Ҳаракатнинг юридик шахс мақомига эга бўлган 14 та (қорақалпоқистон Республикаси, вилоятлар ва тошкент шаҳри) вилоят ва 209 та туман, шаҳар бўлимлари мавжуд бўлиб, уларнинг юқори органи икки ярим йилда камида бир марта чақириладиган тегишли Конференциялардир.
Ҳаракат таркибида унинг ҳомийлиги асосида ишлайдиган, 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчиларни бирлаштирадиган Болалар ташкилоти тузилган. Болалар ташкилоти ҳаракат Марказий кенгаш томонидан тасдиқланган Низом асосида фаолият кўрсатиб, ўз фаолиятини тарбиянинг ўзига ҳос ёндашуви ва усулларидан фойдаланган ҳолда, болаларнинг қалби ва онгига ҳаракатнинг асосий мақсад - муддаоларини сингдиришга қаратган.
Ҳаракатнинг негизи-бошлангич ташкилотлар бўлиб, улар мамлакатдаги барча ўқув муассасалари, меҳнат жамоалари, шунингдек, қуролли кучлар, хуқуқ-тартибот органлари тизимларида ёшларнинг ҳоҳиш иродасига асосан тузилади. Ҳар бир бошлангич ташкилотнинг бир йилда камида бир марта ўтказиладиган умумий ҳисоб йиғилишида кўпчилик овоз билан сайланадиган етакчи бўлади.
Бугунги кунда ҳаракатнинг 20000 га яқин бошлангич ташкилотлари ва уларда 4,5 миллиондан ортиқ аъзолари мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати таъсисчилари баён қилиши қарори билан (33 та давлат ва жамоат ташкилотлари таъсисчиси) ҳаракатнинг жамоатчилик асосидаги маслаҳат кенгаши институти (органи) жорий этилган. Маслаҳат кенгаши таркибига ёшлар тарбияси билан боғлиқ давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, сиёсий партия, ҳомий ташкилотлар ва етакчи олий ўқув юртлари вакиллари киритилган. Ҳаракат тизимларининг барча йўналишдаги фаолиятини йўлга қўйишда, жойларда вужудга келаётган муаммо ва йўл қўйилаётган камчиликларни тезлик билан ечиш, бартараф қилишда кўмаклашиш масалалари Маслаҳат кенгашининг унинг аъзолари орасидан сайланган Раис рахбарлик қилади.
Ҳаракатнинг молиявий манбалари қуйидагилардан иборат:
Мамлакатимиздаги ва ҳорижий ҳомийлардан тушадиган маблағлар:
Ҳаракат ва унинг жойлардаги бўлимлари билан шартнома асосида ишлайдиган корҳоналарнинг тадбиркорлик фаолиятидан тушадиган маблағлар.
Ёшлар лойиҳаларини амалга ошириш учун бериладиган мақсадли кредитлар;
Ҳаракатнинг матбуот нашрларидан тушадиган маблағлар;

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish