I кириш мавзу: Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг мазмун – моҳияти ва аҳамияти



Download 0,99 Mb.
bet36/58
Sana11.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#776061
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   58
Bog'liq
Педагогик менежмент

ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР:

  1. Таълим йўналишларини кенгроқ маънода маънидод қилинг?

  2. Педагогик таълимот тушунчасининг қайси босқичлари мавжуд?

  3. Педагогик таълимни бошқариш деганда нимани тушинасиз?

  4. Фаолиятни асосий шакллари ҳақида маълумот беринг?

  5. Тарбиявий йўналишларни мақсад ва вазифаларини нимада биламиз?

6. Таълим ва тирбиявий йўналишларнинг бир-бирига боғлиқлиги.


V. МАКТАБ ДИРЕКТОРИ ВА ПЕДАГОГИК ЖАМОА


9. Мавзу: Ички бошқарувининг ташкилий масалалари


РЕЖА:

  1. Ички бошқарув ва педагогик жамоанинг ташкилий масалалари ва ўзаро муносабатлари.

2. Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалар маъмурияти ва ҳодимлари ўртасидаги иш тақсимоти.

ТАЯНЧ СЎЗЛАР:


Ички бошқарув, бошқарув тизими, Ўрта махсус таълим, муассаса, иш тақсимоти, ташкилий масалалар, ҳодим, кенгаш, шахсият, обру-эътибор, ўқув тарбия ишлари, жамоа, ҳамкорлик, вазифалар.

АДАБИЁТЛАР:


1. И. А. Каримов «Ўзбекистон ўз истиклол ва тараққиёт йўли» Тошкент «Ўзбекистон»- 1992.
2. Ф. Г. Фролов. Ёш директор мактаби. Т Ўқитувчи-1991.
3. И.Т. Огородникова. Педагогика школ. М. Просвешение-1998.
4. М.И. Кандаков. Теоретические основ школоведения М. Педагогика-1982.
5. М.Миркосимов. Мактабни бошқаришнинг назарий ва педагогик асослари. Т. Ўқитувчи-1995.


1. Ички бошқаруви ва педагогик жамоанинг ташкилий масалалари ва ўзаро муносабатлари
Бизга маълумки мактаб ичидаги педагогик меҳнатни ташкил қилиш бу коллективнинг меҳнат натижасига боғлик бўлиб, ҳар бир бошлиқ уни яхши йўлга қуйишда катта маъсулиятни ҳис қилиши керак. Жамоа меҳнатига раҳбарлик қилишдаги энг мухим шартлардан бири меҳнат ҳодимларининг олдида турган вазифаларни яхши бажаришга имкон берадиган қилиб ташкил этишни таъминлашдир. Ҳозирги ёш авлодга ҳар бир фан асослардан чуқур ва хар томонлама билим бериш, уларни юкори малакали қилиб тарбиялаш вазифалари кўплаб ўқитувчи, тарбиячи ва техник ҳодимларнинг умумий меҳнатига боғлик.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассаса директори педагоглар жамоаси аъзоси бўлиб, у ўз жамоаси томонидан чиқарилган барча қарорларни бажаришга мажбурдир. Қарорларнинг қабул қилинишида директор жамоа билан кенгашиб иш кўради, қарорларни бажарилишини ташкил этишда эса, директор яккабошчилик принципи асосида иш тутади. Агар мактаб ва Ўрта махсус таълим муассаса директори жамоани фикр-мулоҳазасини олиб, уларни коллектив орқали муҳокама қилиб қарор сифатида қайд қилиниб қуйилса иш процессида ҳеч кандай хатоликка йўл қўймагандай бўлади.
Ҳодимлар томонидан меҳнат интизомниига риоя қилиш «меҳнат низоми» талаби асосида иш юритиш, муассасадаги иш фаолиятига тўғри ёндашиш бошқарувчи ва педагогик жамоанинг ҳамкорлигини оширади.
Меҳнат интизоми меҳнатга нисбатан онгли муносабатда бўлишига асосланади. Чунки бизда меҳнат- виждон, шон-шуҳрат, шавқат ва каҳрамонлик ишидир.
Педагоглар жамоасининг меҳнат бурчи, уларнинг бу бурчни бажаришдаги жавобгарлиги ва меҳнат интизоми таълим муассасанинг меҳнат ички тартиб қоидалари билан белгиланади.
Жамоанинг ички тартиб қоидаларидан кузатилган максад жамоа меҳнат интизомини мустахкамлаш, ишни тўғри ташкил этиш, иш вақтидан тўғри ва унумли фойдаланиш, таълим-тарбия ишида энг яхши натижаларга эришишни таъминлашдир.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалар ишини хар томонлама тўғри ташкил қилиш, унинг самарадорлик натижаси гаровидир. Бу эса жамоа меҳнати жараёнларини оқилона йулга қўйишни тақозо этади.
Максадларни тушиниш бирлигини юзага чикариш, сўнгра бу мақсадларга эришиш жараёнида таъминлаш муасасаларни бошқаришнинг мухим вазифаси бўлиб- бу бошқарувчининг иш фаолиятига боғлиқ.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларга раҳбарлик қилишда педагоглар жамоасини тўлароқ таъминлаш учун қуйидаги шартларга риоя қилиш максадга мувофиқ бўлади:
- ҳар қандай фикрларни, муҳокама қилинаётган масалани ҳал қилишнинг ҳар қандай усулларни бемалол баён этиш;
- жамоа бўлиб изланиш руҳи ўртага куйилган вазифани куплашиб ҳал қилиш, ҳар бир масалани ҳал қилиш вариантларини ишчанлик билан мухокамма этиш;
- жамоанинг ўз кучини хис қилишига имкон берадиган ҳуқуқларини кенгайтириш, қабул қилинадиган қарорлар учун маъсулиятни ошириш;
- жамоа фикрини ҳурмат қилиш.
Ана шу нуқтаи назарда ташкил қилинган ички бошқарув - сўзсиз ўзининг яхши натижаларини беради. Лекин, шуни алоҳида таъкидлаш керакки, педагог жамоа ишининг даражасини факат иш-ҳаракат бирлиги кўрсата олади. Иш- ҳаракат тарбиявий вазифаларни ҳал қилишида катта аҳамиятга эга.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассаса жамоаси деганда, иш билармон, тажрибаси баланд, маълумоти турли хилда бўлган кишиларни билишимиз керак. Ҳар бир ўқитувчи қанча куч сарфламасада айрим ҳодимлар кучли бўлмаса мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасада хеч қандай муваффақият қўлга киритилмайди.
Шу нуқтаи назарда – ички бошқаруви тизимида жамоа бирлигини таъминлашнинг баъзи йўлларини кўрсатиш лозим:
А) Раҳбарнинг муайян максадни кўзлаб иш тутиши, жамоа олдиди турган вазифаларни аниқ билиши;
Б) Раҳбарнинг бу вазифаларни бутун ҳодимлар онггига етказа билиши, жамоанинг бу вазифаларни бир хилда тушинишини таъминлай олиш кобиляти;
В) Жамоа томонидан талабаларнинг бир хил тизимининг ишлаб чиқилиши;
Г)Талабаларнинг бир хиллигини таъминлашга жамоат ташкилотларини жалб қилиш;
Д) Бир хил тамойилларнинг бажарилишини мунтазам ўрганиш ва уни педагогик тахлил қилиш йўли билан зарур масалаларни киритиш.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалар ички бошқарувини ана шундай тартиб қоидалари асосида ташкил этиш ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган бошқарув бўлиши мумкин.
Ўрта махсус таълим муассасалар ички тузилишига эга бўлган механизм бўлиб, унинг ҳар бир бугини факат тартибли ва самарали ишлаганида ҳамда Ўқув- тарбия жараёни самарали бошқарилганда муваффақиятли фаолият кўрсатиши мумкин.
Бошқариш давлат – жамоатчилик хусусиятига эга бўлиб, қуйидаги принципларга асосланади:
- барча бошқарув органларининг ишларини ривожлантиришдаги ва уларни бажаришдаги хатти-характаларнинг мувафиклаштирилганлиги;
- бошқариш ва унга раҳбарлик қилишда демократизм ва ошкоралик, ўқитувчиларнинг ижтимоий фикрига таянган ҳолда иш кўриш;
- раҳбар органларининг сайлов йўли билан тайинланиши;
- маъсул ҳодимларнинг ўз хизмат вазифаларини муваффақиятли бажаришига шаҳсан жавобгарлиги;
- таълим-тарбия ишида асосий муаммоларни белгилай олиш ва жамоани уларни хал этишга йўналтириш;
- педагогик ва ўқитувчилар жамоада ижобий руҳий муҳитни қарор топтириш.
- юқори ташкилотларнинг кўрсатмалари ва мактаб жамоаси қарорларини бажаришни мунтазам назорат қилиб бориш;
- педагогик ижодиёт ва илғор педагогик тажрибани оммалаштириш.
Таълим муассасаларининг ўз-ўзини бошқариш органлари маъмурият ва жамоат ташкилотлар, ҳомийлар билан мустаҳкам ҳамкорликда ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ иш олиб борадилар.

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish