I кириш мавзу: Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг мазмун – моҳияти ва аҳамияти


Мавзу: Таълим – тарбия ишларни бошқариш



Download 0,99 Mb.
bet34/58
Sana11.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#776061
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   58
Bog'liq
Педагогик менежмент

8. Мавзу: Таълим – тарбия ишларни бошқариш.




РЕЖА:

  1. Таълимнинг йўналишлари

  2. Тарбиявий йўналишлари.

ТАЯНЧ СЎЗЛАР:


Педагогик таълим, таълим жараён, эҳтиёт, билим, фаолият, лойиҳалаштириш, ахборот, манба, элементлар, цикл, мулоқот тарбия, мундарижа, тараққиёт.

АДАБИЁТЛАР:


1. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараккиётининг пойдевори. Т. “Шарк” 1997 й.
2. Г.Юлдошев Янги педагогик технология Тошкент 2004 й.
3. Очилов М. Янги педагогик технологиялар Қарши Насаф 2000 й.
4. Толипов У. Янги педагогик технология Маърифат газетаси. № - 4 2000 й.
5. Саидаҳмедов Н. Педагогик технология “Халқ таълими” жур 1998 йил №4.
6. Ж.Ғ. Йўлдошев ўқувчи маънавиятини шакллантириш. Т. 2000й
7. М. Очилов. Муаллим қалб меъмори. Т. 2001. 220 бег.
1. Таълимнинг йўналишлари.
Илмий адабиётларда қадим замонлардан бошлаб, педагогик таълимнинг вазифаси турли типдаги мақтовлар, тарбия муассасалари учун ўқитувчилар, тарбиячилар тайёрлашдан иборат, деган маънони англатиб келди.
Ҳозирги пайтда илмий адабиётларда, дарсларда педагогика инсониятининг шакилланиши қонуниятлари ҳақидаги фан сифатида талқин этилади. Инсон шахси ёлғизлик йилларида жадал шаклланиши билан бирга, бу жараён бутун умр бўйи давом этади. Яъни онанинг қорнидан бошлаб то умрининг охиригача таълим тарбия топиб боради.
Педагогика фани соҳасидаги илмий – тадқиқотлар кўп йиллардан бери давом этиб келмоқда. Натижада педагогик фанларнинг бутун бир тизими вужудга келди. Шу нуқтаи назардан педагогик таълимнинг йуналишлардан кенгроқ маънода куйидагиларни ўз ичига олади:
Барча типдаги мактаблар, ўқув юртлари, мактабгача ва мактабдан ташқари тарбия муассасалари учун юқори малакали педагогик ходимлар тайёрлаш.
Халқ хўжалигининг бошқа соҳалари учун ўрта махсус, касб – ҳунар ва олий ўқув юртларида тайёрланаётган мутахассисларга педагогик (айниқса, ижтимоий педагогикага доир) билимлар бериш. Чунки, улар ишлаб чиқаришда одамлар билан мулоқотда бўлади, уларга тарбиявий таъсир ўтказади.
Ўқитувчилар, педагогик ходимлар ва турли соҳаларда ишлаётган барча мутахассисларнинг малакасини ошириш жараёнида уларнинг педогогик методик янгиликлардан хабардор қилиш педагогик билимларни мунтазам ошириб бориш.
4. Ота-оналар, маҳалла ва бошқа жамоат ташкилотлари ходимларини педагогик билимлар билан қуроллантириш (педагогик билимлар «универсаллиги» педагогик лекторилар, таълим – тарбия мавзуларидаги маърузалар, суҳбатлар анжуманлар ўтказиш каби йўллар билан).

Педагогик таълимотнинг боскичлари


Жамиятни инсонпарварлаштиришга йўналтирилган педагогик тизим уч босқичда амалга оширилади:
1. Ўқитувчилик, педагогик ва бошка касбларни танлашга тайёргарлик даврида педагогик билимларни эгаллаш.
2. Ўкитувчилик педогогик касбига мутахассис сифатида тайёрланиш жараёнида педагогик билимларни ўзлаштириш
3. Малака ошириш тизимида, меҳнат фаолияти ва турмуш жараёнида педагогик билимларни эгаллаш.
Биринчи босқичда педогогик таълим оилада, мактабгача таълим муассасаларида ва ўрта махсус таълим муассасаларида тарбиявий ишлар доирасида амалга оширилади.
Иккинчи босқич педагогик касбни ва педагогик билимларни профессионал тайёргарликнинг таркибий қисми сифатида эгаллашдир.
Учинчи босқич педагогик тизим қуидаги йуналишларда ўқитувчилар ва бошқа педагогик ходимларнинг малакасини ошириш тизимида: махсус дастурлар асосида; аспирантура, докторантура, илмий педагогик амалиётларда (стажировкаларда); ота-оналар унверситетлари, мактаблар, корхоналар ва муассасаларда педагогик лекторийлар, мавзувий (тематик) маърузалар, педагагик клубларда, илмий-амалий анжуманлар конференциялар, музокаралар каби шаклларда педагогик билимларни мустақил эгаллаш йўли билан амалга оширилади.
Педагогик таълимни бошқариш

Педагогика Ўқув юртларида Ўзбекистон Республикасининг конститутсяси “Таълим тўғрисидаги” ва бошқа қонунларга биноан демократик, инсонпарварлик тамойиллари асосида бошқарилади. Вазирлар маҳкамаси, ваколатли давлат органлари, маҳалий ҳокимиятлар педагогик таълим, педагогик кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида давлат сиёсати олиб боришни таъминлайди.
Педагогик тизимнинг йўналишларини, педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжни белгилайди. Илмий методик раҳбарлик, дарслик ва ўқув қўлланмаларини чиқариш, педагогик кадрлар таёрлаш сифати устидан назорат кабиларни амалга оширади.
Педагогик тизимни йўналишлари жуда кўп аммо ҳозирги бошқарув тизимини технологик асосда ташкил қилишимиз муддатли базаларни кўриб чиқишимиз мумкин.
Педагогик жараённи такомиллаштириш, уни ўқувчи онгига йўналтириш: бу ҳамкорлик педагогикаси, таълимнинг инсонпарварликка асослантириш ҳисобланади.
Ўқувчи фаолиятини фаоллантириш ва асосланган педагогик йўналиш – бу таълим, ўйинлар, таянч сигналлар конспектларидир.
Ўқув материалини дидактик жиҳатдан такомиллаштириш ва қайта ишлаб чиқишга асосланган – бу ўргатилаётган билимларнинг дидактик тизими чуқур мазмунга эга бўлиши, билимларга тизимли нуқтаи назарда ёндашиш.
Ўқув жараёнини самарали бошқариш ва ташкил қилишга асосланган йўналиш бу табақалаштирилган, индивидуаллаштирилган, дастурлаштирилган таълим яъни таълимнинг жамоа усули, гуруҳли, компютерли таълим кабилар киради.
Табиатга мувофиқлаштирилган педагогик жараён – бу ўқувчиларнинг табиий имкониятлари ва табиатга мувофиқ имкониятлардан тўлиқ фойдаланишни амалга оширилади.
Ривожлантириш таълим жараён бу ўқувчи шахсининг ижобий сифатларини, ижодий қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган.
Шунингдек, хозирги педагогик таълимнинг турли йўналишлари мавжуд. Булар: инверсион, интегратив, адаптив ва инклюзив. Буларни алоҳида таҳлил қиламиз...
Таълим муассасалардаги ўқитиш жараёни қандайдир тасодифий ва айниқса, педагогнинг хусусий фикридан келиб чиқадиган нарса эмас. Ўқитиш жараёни билиш назарияси асосида таркиб топади ва жамиятнинг ривожланиш қонуниятларидан келиб чиқадиган талабларини акс эттиради. Ҳозирги илғор педагогика инсон шахсини мақсадга мувофиқ шакллантиришга тарбия, ўзини-ўзи тарбиялаш ва ижтимоий тажрибадан иборат тизим сифатида қарайди. Тарбия ва ўзини-ўзи тарбиялаш кичик тизимлар ўртасидаги боғланиш асосида тарбияланувчиларнинг ижтимоий тажрибани ўзлаштириши ташкил топади ва шу билан инсоннинг шахси шакилланди.



Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish