I кириш мавзу: Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг мазмун – моҳияти ва аҳамияти



Download 0,99 Mb.
bet30/58
Sana11.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#776061
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   58
Bog'liq
Педагогик менежмент

Бошқарув услублари


Жамоани бошқариш самарадорлигини белгилаб берувчи муҳим омиллардан бири – бошқарув услубларидир. Раҳбар қандай услубда иш кўришига боғлиқ равишда жамоадаги шаҳслараро муносабатлар, психологик муҳит характери ўзгариб боради. Бошқарув услублари муаммосини ўрганишга К.Левин мактабига асос солинган. Бошқарув, раҳбарлик муаммоси билан шуғулланадиган аксарият кўпчилик олимларнинг эътироф этишларича раҳбарликнинг қуйидаги турлари фарқланади.
Бошқарувнинг авторитар (ёки директив ёки диктаторлик) услуби: бу услуб учун раҳбар тамонидан барча қарорларни қаттиқ якка ҳокимлик асосида қабул қилиш (“демократик минимум даражада”), қарорларни бажариш устидан доимий қаттиқ, жазолаш пўписаси билан, назорат (“назорат максимум даражада”) ходимга нисбатан шахс сифатида қарашнинг йўқлиги. Доимий назорат ҳисобига бу услуб ишда бутунлай маъқул натижаларга эришишни таминлайди: (психологик бўлмаган критерийлар бўйича: фойда, унумдорлик, маҳсулот сифати яхши бўлиши мумкин), лекин устунликларга қараганда камчиликлар кўп: хато қарорлар қабул қилиш эҳтимолининг юқорилиги, ходимлар ташаббусини, ижодкорлигини буғиш, янгиликларни сусайтириш, турғунлик, ходимларнинг пассивлиги; Одамларнинг ўз ишидан, ўзларининг жамоадаги ҳолатидан қониқмаслиги; нохуш психологик иқлим (“лаганбардорлар”, фитналар) психологик –стресс холатининг юқорилигини таъминлаб беради, психик ва жисмоний соғломлик учун зарарлидир. Бошқарувчининг бу услуби фақат фавқулодда холатларда ( авария харбий жанг харакатлари ва б.) мақсадга мувофиқ ва ўзини оқлаган.
Бошқарувнинг демакратик (ёки коллегиал) услуби: бошқарув қарори муаммони муҳокама қилиш, ходимлар фикирларини ва ташаббусларини инобатга олган ҳолда қабул қилинади (“демократик максимум даражада ”); қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши ҳам раҳбар томонидан, ҳам ходимларнинг ўзлари томонидан назорат килинади (“назорат максимум даражада ”); раҳбар ходимларнинг шахсига қизиқиш ва яхши эътибор билан қарайди, унинг қизиқишларини,эхтиёжларини, хусусиятларини хисобга олади.
Демократик услуб энг самарали услуб ҳисобланади, чунки у тўғри ўлчанган қарорлар қабул қилишнинг юқори эҳтимолини, меҳнатда юқори ишлаб чиқариш натижаларига эришишни, ташшабускорликни, ходимларнинг фаоллигини, одамларнинг ўз ишидан жамоанинг аъзоси эканлигидан қониқишни, жамоада яхши психологик иқлимни ва жипслашувни таъминлаб беради. Аммо демократик усулни амалга ошириш раҳбар юқори интеллектуал, ташкилотчилик, психологик-комуникатив қобилятларга эга бўлгандагина мумкин.
Либерал-анархистик (ёки ишга бепарволик, ёки нейтрал) бошқарув услуби, бир томондан, “максимум демократия” билан (ҳамма ўз позициясини айтиши мумкин, лекин позицияларни реал ҳисобга олишга, келишишга ҳеч ким интилмайди), иккинчи томондан, “назоратнинг минимум” билан (ҳатто қабул қилинган қарорлар бажарилмайди, уларни амалга ошириш устидан назорат йўқ, ҳамма нарса “ўз ҳолига” ташлаб қўйилган) характерланади. Бунинг оқибатида: меҳнат унумдорлиги одатда паст, одамлар ўз ишидан, раҳбаридан қониқмайди, жамоадаги психологик муҳит ёмон, ҳеч қандай ҳамкорлик йўқ, сидқидилдан ишлаш учун стимул йўқ, ишнинг бЎлимлари гуруҳчалар лидерларининг айрим қизиқишларининг натижасидан ташкил топади, яширин ёки яққол конфликтлар мавжуд, можароларга киришувчи гуруҳчалар қатламлари юзага келади.
Раҳбарликнинг изчил бўлмаган (номантиқий) услуби раҳбарнинг олдиндан билиб бўлмаган ҳолда бир услубдан иккинчи услубга ўтиб туришидан намоён бўлади (гоҳ авторитар, гоҳ бепарволик, гоҳ демократик, яна авторитар ва ҳ.к.). Бу меҳнат самарадорлигининг ўта паст бўлишига олиб келади.
Раҳбар ҳатти-ҳаракатининг шакли ва мазмуни мос келмаслиги ҳам мумкин, масалан, ташқи жиҳатдан демократик услуб шакли қўлланилади (ходимларга нисбатан ташқи хуш кўриш, эътиборликни намоён килиш, муаммолар муҳокама қилинади), лекин ҳақиқатда қарор раҳбар томонидан аллақачон якка ҳолда қабул қилинган бўлади (авторитар услубни “демократик” услуб билан маскировка қилиш).

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish