Бошқариш ақидаларининг олти асослари яъни, тамойиллари мавжуддир.
1. Демократик ақида.
2. Илмийлик ақида.
3. Жамоатчилик ва шахсан масъуллик.
4. Ижрони текшириш.
5. Режалик ақидаси.
6. Самарадорлик ва тежамкорлик.
Демократик ақида. Биз яшаб турган жамият халқ хўжалиги, халқ таълими тизими ва мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларни бошқаришнинг энг муҳим ақидасидир. Бу ақида жамиятни янада демократлаштириш, халқнинг ўз - ўзини бошқаришини чуқурлаштириш бобида муҳим аҳамиятга эга.
Демократияни такомиллаштиришнинг энг самарали йулларини қидириб топиш бошқарув иши билан шуғулланувчи барча раҳбар ходимлар олдидаги муҳим вазифасидир.
Масалан: демократиямиз асосий равишда мустаҳкамлаштириш оддий ходимлар ташаббусининг чекланишига, субъектни олиб бориш мумкин. Демократик ақида вазифаларни ҳал этишдаги андозачиликка ҳам, шунингдек купчиликнинг хоҳиш иродасини менсимасликка ҳам, меҳнат жамоаларини манфаатларини қарама - қарши қўйишга ҳам тоқат қила олмайди.
Демократик ақиданинг муҳимлиги уюштириш билан бирга, марказлаштиришнинг демократик характери яккабошчиликни жамоа билан қўшиб олиб боришни эсдан чиқармаслик лозим.
Илмийлик ақидаси - ҳозирги шароитда тобора кўпроқ аҳамиятга эга. Бу ақидани амалга ошириш ижтимоий тараққиёт қонунларини тўлароқ билиш, бу қонунлардан ҳар бири хўжалик тармоғи, халқ маорифини бошқариш тажрибасида янада кенг ва тўлароқ фойдаланишни назарда тутади.
Илмийлик ақидасини бошқаришни амалга оширишнинг 3 та асосий шарти мавжуд:
а) Ишлаб чиқаришни бошқаришнинг илмий негизларини барпо этиш ва уни ривожлантириб бориш.
б) Бошқарув меҳнати ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ташкил қилиш.
в) Мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалар маорифини бошқаришни энг яхши тажрибасини ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштириш.
Ҳap бир раҳбар ўзи раҳбарлик қилаётган ўқув юртини ана шу 3 та шартга тулиқ риоя килиши керак.
Жамоатчилик ва шахсан масъуллик ақидаси, тўғри бошқариш ва раҳбарлик қилишнинг олий ақидаси ҳисобланади. Жамоатчилик ва иш юритиш тўғри раҳбарликнинг гаровидир. Жамоатчилик йўли билан ўқув юртини бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш, энг муҳими унга қарорларни ишлаб чиқаришда тўғри бошқарувни ташкил қилишнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Ижрони текшириш ақидаси. Бу бошқаришда энг муҳим ақидалардан бири ҳисобланади.
Бошқариш тизимида ташкилотчилик ишида ўз қарорларининг ижросини назорат қилиш ва текшириш муҳим аҳамиятга эгадир. Ижрони текширишдан асосий мақсад камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш, қарорларнинг бажарилишини таъминлаш ва ишни амалий ташкил қилишдан иборат. Тўғри йўлга қуйилган ижрони текшириш халқ таълими тизими вазифаларини мувоффақиятли ҳал қилишнинг муҳим шартидир. Қўйилган вазифаларни мувоффақиятли амалга оширишда синалган восита — ижрони текшириш, кишиларда қийинчиликларни енгишда, сабот, матонат, ташаббускорлик мувоффақиятга эришиш учун тарбиялайди.
Бошқаришнинг режали ақидаси бошқариш тизимидаги ақидаларнинг энг муҳими бўлиб ҳисобланади.
Халқ таълими ва мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларга раҳбарлик қилиш ҳамда унинг бошқаришнинг мазкур ақидаси умумий таълим мактабларида таълим - тарбия ишларини қайта кўриш ва янада такомиллаштиришда, катта аҳамият касб этмоқда.
Бошқаришнинг режалик ақидаси, халқ таълимига, юқори органларини қарорларини амалга оширишни ҳисобга олган ҳолда тузилиши лозим.
Бошқаришнинг самарадорлик ва тежамкорлик ақидаси раҳбарликда омилкорлик ва режалик ақидаси бўлиб, у бошқарув аппаратининг одилона тузилишини доимо самарадорлигини оширишни таъминлайди.
Мазкур ақиданинг асосий мақсади ва вазифаси молия ресурслари ҳамда вақт бюджетидан тўғри фойдаланишни таъмин этишдан иборатдир.
Муассасаларни бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш системасининг асосий йўналишларини қуйидагига манбалар билан белгилаш мумкин:
1. Миллий истиқлол ғояси асосидаги асарлар ва тасаввурлар.
2. Мустақилликдан кейинги ўзгаришлар ва қонун қоидалар.
3. Бошқариш ва раҳбарлик ишларидаги тажрибалар.
4. Миллий урф - одат, анъаналар, удумлар ва тарихий мерослар.
Do'stlaringiz bilan baham: |