8. Ишлаб чиқариш билан интеграция.
Ўқув - ишлаб чиқариш, ўқув – илмий бирлашмалар (марказлар, завод ва фабрикалар)нинг турлари ва қўшма фаолиятининг самарадорлиги.
Таълим йўналишлари бўйича истеъмолчилар бозорининг ўрганилганлиги (маркетинг хизмати).
9. Халқаро ҳамкорлик.
Ўқув юртининг таълим муаммолари бўйича ҳамкорликда иштироки. Хорижий давлатларнинг ўқув юртлари билан бевосита алоқалари. Илмий – педагогик кадрлар ва ўқувчилар билан ўзаро алмашув.
Кадрлар тайёрлаш соҳасига чет эл инвестицияларининг жалб қилиниши. Республикада ўтказилган халқаро конференцияларда ўқув юрти ўқитувчиларининг иштироки.
Тахлил қилинган кўрсаткичлар асосида ўқув юрти таълим йўналишларининг хамда битирувчиларининг давлат талабларига мослиги ёки мос эмаслиги ҳақида таклифлар.
Бизга маълумки, жамоа меҳнат жараёни асосан уч соҳани ўз ичига олади:
1. Иқтисодий соҳа.
2. Ижтимоий-сиёсий соҳа.
3. Маънавий соҳа.
Шунга мувофиқ тарзда бошқарув тизими ҳам уч соҳа асосида иш юритади. Улардан энг асосий соҳа иқтисодий бошқарув ҳисобланади.
У жамият ҳаёти ва тараққиётининг асосини ташкил қилади. ҳозирги шароитда ҳукуматнинг иқтисодиётини бошқаришга ниҳоятда кўп эътибор бериш тасодифий эмас. Республикамизнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ишлаб чиқариш олдига қуйилган вазифа ҳисобланади.
Иккинчи бошқарув тури бу ижтимоий — сиёсий соҳа ҳисобланади. Ижтимоий — сиёсий бошқариш кишиларнинг турли жамоалари (синфлар, ижтимоий гуруҳлар, миллатлар, элатлар ва ҳоказолар) ўртасидаги муносабатларни ҳам бошқариши ҳисобланади.
Ижтимоий сиёсий ҳaётни бошқаришда олдига қуйилган мақсад ижтимоий тафовутларни бартараф этиш, жамиятнинг ижтимоий бир хиллигига эришиш, давлат бошқарувини такомиллаштириб ижтимоий ўз - ўзини идора қилишга айлантиришдир.
Учинчи бошқариш тури бу маънавий бошқаришдир. У умумий таълим мактаблари, мактабгача тарбия, мактабда ва мактабдан ташқари ишлари, халқ таълим буғинлари, ҳунар техника билим юртлари, Ўрта махсус ва олий Ўқув юртлари, педагоглар малакасини ошириш институтларини бошқаришни уз зиммасига олади. Унда асосий тизим фан, адабиёт, санъат, маданият соҳалари ҳисобланади. Шунга кура халқ таълими тизимини бошқариш, жумладан умумий таълим мактабини бошқаришнинг ажралмас қисмидир.
Машҳур педагог, Европа мутафаккири А.С.Макаренко бошқарувчилик қилиш масалалари юзасидан анчагина амалий тажрибалар яратди ва назарий фикрлар баён қилди. Масалан: унинг «Педагогик тажрибамдан баъзи бир хулосалар», «Таълим-тарбия масалаларига қарашларим», «Таълим - тарбия процессларини ташкил этиш методикаси» деган асарлари шулар жумласидандир.
У қайд қиладики: «Ҳар қандай бошқарувчи жамоа билан мулокотда бўла оладиган ва аҳил, иттифоқ ҳаёт кечирадиган тизимни ташкил қила оладиган бўлиши лозим».
Педагогика фанининг ҳаp бир қисми бир - бири билан ўзаро маҳкам боғлик эканлигини назарий жиҳатдан яхши биламиз. Унинг назарий асослари ҳар бир қисмлар билан алоқадан сифатида тизимни давом этиришидир.
Хозирги бошқариш тизими назариясининг муассасалар ишларини бошқариш ва уларга раҳбарлик қилиш масалаларини илмий жиҳатдан текшириб ўрганилиши лозим бўлган масала қилиб куч олади ва шундай қилиб қуйиши зарур. Бундан ташқари, бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш назарияси таълим ва тарбия назариясининг ижобий тажрибасига таяниб, ўз навбатида, ёш авлодни тарбиялаш ва ўқитиш соҳасида янги йўл очиб бериши мумкин. Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалар ишини бошқариш бу халқ маориф органлари ва уларнинг вазифаларини, иш фаолиятини мазмунини ва мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларларга раҳбарлик қилиш системасини баён этади. Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалар ишига раҳбарлик қилиш бу яккабошчилик принципига асосланиб, бу вазифа мактаб директорига боғлик. Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассаса директори раҳбар сифатида бошқаришда бўлган ҳолда, ўз фаолиятида ўқитувчилар коллективига суянади.
Ўз зиммасидаги энг улкан ва давлат аҳамиятига эга бўлган биринчи вазифа умумий мажбурий таълим режани бажаришдир.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалар директорлари фан асосларини пухта билиб олишдан ташқари мактабнинг ҳамма ички ишларида давлат олдида жавобгар шахс ҳисобланади.
Республикамизда амалга оширилаётган ўзгаришлар жамиятимизни иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатлари қаторларидан ўрин олишда ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда. Айниқса таълим - тарбия тизимини ислоҳ қилишда унинг демократик давлатлари даражасига етказиш учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |