I кириш мавзу: Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг мазмун – моҳияти ва аҳамияти



Download 0,99 Mb.
bet26/58
Sana11.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#776061
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   58
Bog'liq
Педагогик менежмент

Бошқарув усуллари.
Мактаб ва Ўрта - маҳсус таълим муассасалар ичидаги бошқарувни тўғри ташкил этишда бошқарув усулларининг роли бениҳоят каттадир.
Бошқарув усуллари мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари ичидаги таълим - тарбиявий, молия хужалик, синфдан, мактабдан ташқари ишлар, мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларининг турли ҳамкорликдаги ишлари, муаллимлар жамоаси билан муносабатларининг турлари ҳисобланади.
Мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари ичидаги бошқарувни турлари ҳар бири бир - биридан фарқ қилинади.
А. Ҳар бир мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари ходимининг ҳуқуқ ва бурчларидан келиб чиқадиган фаолият.
Б. Моддий манфаатлардан келиб чиқадиган мотивлар.
В. Маънавий мотивлар.
Шунга кўра бошқаришнинг ҳар хил усулларини билиб олишимиз зарур.
1. Бошқаришнинг ташкилий - маъмурий усуллари.
2. Бошқаришнинг социал — психологик усуллари.
3. Бошқаришнинг хуқуқий усуллари.
4. Бошқаришнинг бевосита кўрсатма бериш усуллари.
5. Бошкаришда рағбатлантиришдан фойдаланиш усуллари.
6. Кадрларни маънавий жиҳатдан ривожлантириш усуллари.
7. Бошқаришда кузатиш усуллари.
8. Бошқаришда суҳбат усуллари.
9. Мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳужжатларини таҳлил қилиш усуллари.
Бошқаришнинг ташкилий — маъмурий усуллари мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларини бошқариш тизимида алоҳида ўринга эга.
(Мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларини бошқаришда ташкилий ишларни олиб бориш ҳақида маълумот бериш зарур).
Бошқаришнинг социал — психологик усуллари эса мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари ходимларига таъсир этиш усули ҳисобланади. У мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларининг муаллимлар жамоасини, улардаги психологик ҳолатларни шахсий хусусиятларни ўрганади. (Мактаб ва Ўрта - махсус таълим муассасалари ўқитувчиларининг ижтимоий ҳолатларини тахлил қилиш зарур).
Бошқаришнинг ҳуқуқий усуллари мактаб ва ўрта - махсус таълим муассасаларидаги барча ташкилий ишларни ҳуқуқий воситалар орқали, давлат йўлланмалари орқали бошқаришни билдиради. Яъни, ҳужжатлар, мезонлар, низомлар, кўрсатмалар юридик нуқтаи назардан ташкил қилинганлигини кўриб чиқади. (Масалан: ҳужжатлар таҳлил қилиш).
Бошқаришнинг бевосита кўрсатма бериш усуллари кўпроқ субъектнинг буйруқ, фармоиш, топшириқлар йўли билан бошқариш манбаига киради.
Булар мансабга доир инструктив методик кўрсатмаларни турли бошқариш туғрисида низомларни қонунлаштирилади.
Бошқаришда рағбатлантиришдан фойдаланиш усули ўқитувчи, тарбиячи ва техник ходимларни бирон усул билан рағбатлантиришни кўриб чиқади. Рағбатлантириш турларига жорий мукофотлаш, фахрий ёрлиқ, Республика халқ маорифи аълочиси, хизмат кўрсатган ўқитувчи ва бошқалар киради. (Рағбатлантириш турлари ҳақида тўлиқ маълумот бериш).
Педагог ходимларни маънавий жиҳатдан ривожлантириш усули бу, мехнатнинг маънавий омиллари, маънавий — сиёсий, ижодий ва бошқа омилларини ўз ичига олади. Маънавий — сиёсий омилларнинг негизи илмий дунёқараши, таълим ва жамият тараққиётини тушуниш ва қайта кўриш тантанасига ишонишдир. Шунинг учун мактаб ва ўрта - махсус таълим муассасалари ўқитувчиларини иш жараёнида ҳар бирини сиёсий, илмий, методик ва педагогик — психологик жиҳатдан савияларини текшириб, уларни ошириб бориш керак.
Бошқаришда кузатиш усули муайян бир педагогик жараён ҳисобланиб, ҳодисани аниқ мақсад асосида мунтазам равишда ўрганишдан иборат. Яъни, таълим — тарбия жараёнини бир муайян шароитини назарга олиб уларни такомиллаштиришдан иборатдир. (Мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларидаги кузатиш ишларидан мисоллар тушунтириб бориш керак).
Бошқаришда сухбат усули суҳбат усули орқали ўқитувчи, тарбиячи ва мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари ходимларини маълум бир педагогик ҳаракатини аниқлаш учун фойдаланиладиган усул ҳисобланади.
Ўқитувчилар, ўқувчилар, ота - оналар, синф раҳбарлар, устахона мудири ва ҳамма мактаб ва ўрта - махсус таълим муассасаларидаги ташкилотлар суҳбат орқали иш жараёнларини билим ва натижаларини текшириш зарур. (бир қанча суҳбатларни мисол сифатида келтириш керак).
Бошқаришда мактаб ва ўрта - махсус таълим муассасалари ҳужжатларини чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш масалаларига қаратилган.
Мактаб ва ўрта - махсус таълим муассасаларидаги: ўқув жадвали, мактаб ва ўрта - махсус таълим муассасалари ишларини ривожлантириш турлари, таълим — тарбияга тегишли ҳужжатлар, синфдан ва мактабдан ташқари ишларни ҳужжатларини таҳлил қилиб уларни тўғри йўлга қўйиш учун хизмат қилади.
Бошқарувнинг маъсулиятли ишларидан бири мактаб ва ўрта - махсус таълим муассасалари ишларини режалаштиришдир. У ўз ёрдамчилари ва ходимларининг актив иштирокида мактаб ва таълим муассасаларининг иш режасини тузиб олади. Қайси муассасаки иш режасиз иш юритса, унда таълим - тарбия иши ҳам ҳар томонлама талабга жавоб бермайдиган бўлиб қолади. Бу масалада кейинги мавзуларда аниқроқ тўхталиб ўтамиз.
Таълим муассасаларда бошқарувчи таълим - тарбия ҳақидаги қонуннинг бажарилишида, ўз ходимлари ва ўринбосарлари билан фаолият кўрсатиши мақсадга мувофиқдир.
Агар бошқарувчи умумий таълим иши билан астойдил шуғулланса, бу ишга бутун коллективини сафарбар қила олса, жамоатчиликнинг диққатини бу масалага торта олса, ота-оналар орасида педагогик ташвиқотларни кенг йўлга қўйилса, албатта катта натижаларга эриша олади. Янги ўқувчилар қабул қилиш кунигача муассаса доирасидаги аҳолини, ўқувчиларни қайси вақтларда келишларини инобатга олиб қўйса, ҳужжатларини расмийлаштириб кўрса янги ўқув йили иш фаолияти ютуқли бўлиши лозим.



Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish