I кириш мавзу: Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг мазмун – моҳияти ва аҳамияти



Download 0,99 Mb.
bet40/58
Sana11.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#776061
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   58
Bog'liq
Педагогик менежмент

ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР:
1. Бошқарувнинг педагогик жамоа билан ўзаро муносабатлари.
2. Ички бошқаруви тизимида жамоа бирлиги деб нимани тушунасиз?
3. Давлат ва нодавлат ўқув муассасаларни иш фаолияти ҳакида сизнинг фикрларингиз.
4. Ҳодимлар ўртасидаги иш тақсимоти масаласида фикр юритинг.
5. Бошқарувчиларнинг ҳуқуқий вазифалари ҳакида фикрингиз.


10. МАВЗУ: Ички бошқарувнинг асосий вазифалари


РЕЖА:
1. Муассаса бошқарувчиларининг вазифлари.
2. Педагогик кенгаш ва унинг вазифалари.
ТАЯНЧ СЎЗЛАР:
Бошқариш, вазифалар, педагогик, кенгаш, масалалар, муҳокама, раҳбарлик, режалаштириш фаолият, тажриба, методик, услуб, ташкилотчилик, манба, асос, тизим, шакл, холат.

АДАБИЁТЛАР:


1. И.А.Каримов «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли»Т-1992й.
2. М.Миркосимов «Педагогик тизимни бошқаришнинг назарий ва амалий асослари» Т-1995й
3. Алметов Н.Ш. «Педагогика» (саволлар ва жавоблар) АлматЎ-2001й.
4. Г.Д.Йулдошев «Ўқувчи маънавиятини шакллантириш» (директор кутубхонаси) Т-2001й.
5. М.Очилов «Муаллим қалб меъмори» Т-2001й.


1. Муассаса бошқарувчиларининг вазифлари.

Таълим муассасаларини бевосита бошқариш бу бошқарувчининг фаолиятига боғлиқ.


Ўқув-тарбия ишини ташкил қилиш ва унга раҳбарлик қилишда бошқариш органлари томонидан тайинланган ёки коллегиал кенгашида сайланган ва тегишли таълим бўлимида тасдиқдан ўтган шахслар эгаллайдилар. Директорни тайинлаш ёки сайлаш унинг ваколатлари ўрта умумтаълим мактаби ва ўрта махсус таълим муассасаларни намунали низомда аниқланади ва низомида белгиланади.
Юқоридаги фикрлардан айтишимиз мумкинки таълим муассасаларда бутун фаолиятга раҳбарлик қиладиган киши бу директор ҳисобланади. Бу вазифага энг яхши тажрибали ўқитувчилар орасидан унинг ташкилотчилигини ва маьлумотини ишбилармонлигини назарга олиб уч йил педагогик стажга эга бўлган ўқитувчини халқ маорифи томонидан тайинланади.
Директор ўқитувчилар ва ҳодимлар билан олиб бориладиган таълим-тарбия ишларининг ташкил этилиши ва сифати тўғрисида уларнинг соғлиги муассасанинг хўжалик-молия аҳволи учун давлат олдида жавобгар бўлади.
Мактаб ва ўрта махсус таълим муассаса директори педагоглар жамоасига раҳбарлик қилиш билан бирга ҳодимларни тўғри танлаш ва уларни жой-жойига қўйиб биргаликда тўғри иш олиб бориши керак. Мактаб ва ўрта махсус таълим муассаса директорининг асосий вазифалари шундан иборатки ички бошқаришда узига режалаб олиши мактабни ишини олдинга тортишида имкон беради.
1. Тизимни ташкил этишни ишлаб чикиши тадқиқот лойиҳалаш ишларини йўлга қўйиб иш тартибини белгилаш;
2. Амалий иш бажаришнинг белгиланган тартибга ва тизимга мувофиқ бажарилаётганини текшириш;
3. Иш меъёрининг бузилишига йул куймасликни ўз вақтида бартараф этилишини кузатиши ва шу сингари ишларни амалга ошириш лозим.
Демак мактаб ва ўрта махсус таълим муассаса иш фаолиятини самараси асосан тўрт босқичга ажратиб кўрсатишимиз мумкин.
Олинган аҳборот асосида қарорлар қабул қилиш;
Тегишли янги қарорларнинг асосий ғояларини, уларни ижро қилувчиларга тушунтириш;
Ўқув-тарбия жараёнинг хақиқий аҳволи тўғрисида доимий ишончли маълумотлар олиб туриши;
Фавқулотда юзага келган камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш.
Бошқарувчи ўз фаолиятида муайян асосий принципларга суянади. Унинг фаолияти энг мухим тамоиллардан бири миллий ғоя асосида ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялаш тўғрисидаги ғояларни ҳаётга тадбиқ этиш учун курашга тайёр туришдир.
Бошқарувчининг хизмат вазифаларига қуйидагилар киради:
Ўрта махсус таълим муассасалар коллективини бошқариш.
Кадрларни тўғри танлаш ва жой-жойига қўйишни таъминлаш.
Ўқитувчилар ва ҳодимларнинг ғоявий-назарий савияси, малакаси ва педагогик ижодиётини ошириш учун зарур шароитларни яратиш.
Ўқитишнинг ғоявий-сиёсий йўналтирилганлиги, ўқувчилар билимларининг сифати ва уларни маънавий-маърифий тарбиясини назорат қилиши.
Ўқувчилар ўз-ўзини бошқаришини фаоллаштириш, жамоат ва бошқа ташаббускор ташкилотлар ишига ёрдам бериш.
Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларни назорат қилиш.
Ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича ишларни ташкил қилиш.
Меҳнат қонунчилиги, мактабнинг ички иш тартиби ва низомига мувофиқ равишда ҳодимларнинг хизмат доирасини белгилаш.
Маҳаллий жамоат ташкилотлари ҳомийлар билан боғланишларни ўрнатиш.
Ота-оналар билан ишлашни ташкил қилиш.
Муассаса ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш.
Санитария-гигиена тартибини сақлаш, ўқув машғулотлари жараёнида ўқувчилар, ўқитувчилар ва ҳодимларнинг турли фаолият турларида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш.
Хизмат кўрсатиш ҳодимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш.
Ҳодимларни келишилган ҳолда рағбарлантириш.

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish