2. Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалар маъмурияти ва ҳодимлари ўртасидаги иш тақсимоти. Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалар ички бошқаруви тизимида маъмурият ҳодимларининг раҳбарлик фаолиятини тўғри ташкил этишнинг муҳим шарти ҳодимлар ўртасида ишни тўғри тақсимлашдир.
Мисол: мактаб ҳаётидан...
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалар директори ўз ўринбосарлари билан айниқса ўқув-тарбия ишлари бўйича директори ўринбосари билан келишиб ишлаши керак. Директор мактаб ва ўрта махсус таълим муассасанинг барча таълим-тарбия ишларини илмий бўлим мудирига ташлаб қўйиб, ўзи фақат маъмурий ҳужалик ишларига раҳбарлик қилиш билан мактаб ички ишларини хақиқий йўлга қўя олмайди.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалар раҳбарлари ўртасида вазифаларни тўғри ва аниқ тақсимлаш тўғри бошқаришни ташкил қилиш деган маънони билдиради.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларга раҳбарлик қилишда мактаб ва ўрта махсус таълим муассаса директори ва ўқув ишлари бўйича ўринбосарлар ўртасидаги иш бир-биридан фарқ қилиши керак. Кўп мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларнинг иш тажрибасига қараганда мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалар директорининг ички ишлари бўйича ўринбосарига боғланган бўлади. Бу ташкилий ишлар мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларда таълим-тарбия ишларни олдига боришига монелик қилади. Мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалар иш фаолиятини бошқа мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларга нисбатан юқорига кўтаришга таъсир кўрсатади. Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалар директор ва ўринбосарларининг иши конкрет равишда таксимланган бўлиши керак.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассаса директори қуйидаги ишларга раҳбарлик қилиши лозим:
Барча хўжалик, молия ишлари ва маъмурий ишларга;
Ўқув тарбия ишларига раҳбарлик қилиш;
Ўқувчиларни иссиқ овқат ва қишлоқ жойларида қатнов воситалари билан таъминлаш, санитария гигиена ишларини назорат қилиш;
Педагоглар кенгашида педагогларнинг директор хузурида ўтиладиган йиғилишларга ва мактаб метод бирлашма ишларига раҳбарлик қилиш;
Синф раҳбарларини ишларига ва мактаб метод бирлашма ишларига раҳбарлик қилиш;
Ўқитувчиларниниг синфда ва мактабдан ташкари ишларига раҳбарлик қилиш;
Ўқувчи ёшлар ташкилоти ишларига раҳбарлик қилиш;
Ота-оналар кенгаши ишларига, жамият ва ота-оналар ўртасида бўладиган муаммолар илмий- сиёсий тарғибот ишларига раҳбарлик қилади;
Имтиҳонларга умумий раҳбарлик қилиш: (билетларни текшириб тасдиқлаш) ҳужжатлар билан битирувчилар билан бевосита иш олиб бориш;
Ўқитувчиларнинг ғоявий- сиёсий ва маънавий билими, педагогик билими, касбий билимини такомиллаштиришни назорат қилиш;
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассаса фаолиятида ўрта умумий ва таянч таълимини амалга ошириш ишларига раҳбарлик қилади;
Бундан ташқари мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасанинг умумий иш режасини тузиш, халқ маорифи бўлимига ҳисобот бериш ишларига раҳбарлик қилади, муассасалар билан мактаб ишлари ҳакида маслаҳатлашиб ҳамкорлик қилади;
Ўринбосарлар ва ҳодимларнинг ишларига бевосита раҳбарлик қилади. Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалар бўйича статистика ишларини ҳамма вақт тўғри олиб бориш учун юридик нуктаи назарда муносабат қилади.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалар директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ишларини бошқариш керак:
Ўқув- тарбия ишларини йулга куйишда ташаббускор бўлади.
Ўқувчиларга мустахкам ва сифатли билим беришга бошқаради.
Ўқув дастурининг уз вактида бажарилишини назорат қилади.
Дарсларнинг сифатли ва самарали бўлишини назорат қилади.
Таълимни кабинетларда ташкил қилишда, ўқитувчиларга техника воситалар ва бошқа таълим лавозимини таъминлайди.
Метод бирлашма ва илмий тадкикот ишларини самарали ташкил қилиш ва ўтказиш.
Ўқув - тарбия ишлари бўйича ҳисобот тайёрлаш.
Мактабни ички ва ташки ташкилий ишларини назорат қилиш.
Талабаларнинг уйдаги вазифаси ва ташкилий таълим ишларини назорат қилиш.
Сиф раҳбарларининг таълимий ишлари ва тадбирларига катнашади ва амалий ёрдам беради.
Мазкур ишларни тўғри ва ҳозирги кун талаблари асосида бошқариб, ички назоратни яхши йўлга қўйилса бошқаришнинг самарали усули ва шакллари талаб даражасида амалга оширилади.