Ҳикоят. Нақл қилишларича подшо ўз аъёнлари билан овдан қайтаётганда йўлда келаётган бир болани кўриб қолади. Отидан тушиб болага салом беради. Вазир бундан таажубланиб “Шоҳим нега бундай қилдингиз,” – деганда у: “Бу устозимнинг набираси. Устозга ҳурмат туфайли унга салом бердим» - деган экан. Бу нақлда халқимизнинг устозга муаллимга бўлган ҳурмат – эхтироми ифодаланган. “Ҳар кимки ҳаётдан олмаса таълим, унга ўргатолмас хеч бир муаллим» “Ҳаёт устози халқ – муаллим” каби ҳикматлар жуда ўринли айтилган.
Ҳозирги замонда раҳбарнинг фазилати асосан унинг дадиллигидан, ташаббускорлигидан, билимдонлигидан, ҳалол ва ваъдасига вафодорлигидан маълум бўлади. Шу нуқтаи назардан ҳозирги директорлар ҳақиқий фазилат ва хусусиятларга эга бўлиши учун:
Кенг сиёсий билимга эга бўлиш.
Педагогик маҳоратга эга бўладиган.
Коллективнинг ишларини қила оладиган ва уларга нисбатан муомалада бўлиши.
Ота – оналар ва жамоатчилик ўртасида катта обрў эътиборга эга бўлиш.
Дунёқараши кенг, илмий – методик илмга эга бўлиш.
Ўз фанини яхши билиши.
Изланувчан омилкор бўлиш ва янгиликларга ижобий муносабатда бўлиш.
Муассасанинг ҳамма соҳаларини кенг ўрганган эканлиги.
Ишга виждонан муносабатда бўлиш.
Хўжалик масалаларни тўғри ҳал қиладиган.
Мактаб ва ўрта махсус таълим муасасаси ишини бошқариш принциплари асосида ташкил қилиш ва амалга ошириш.
Ўқув режаларини дастур асосида ишга қўйиш ва раҳбарлик қилиш ва бошқаларига катта эътибор бериши керак. Шуни алоҳида қайд қилиш керакки, мактаб бошқарув тизимини тўғри ташкил этишда раҳбарнинг обрў – эътибори ниҳоятда каттадир. Обрў – эътибор чуқур ижтимоий – иқтисодий ва тарихий илдизларга эга бўлган мислсиз хусусиятдир.
Обрў – эътибор нисбий хусусият бўлиб унинг қўлланилиш соҳаси ўзгариб туради ва ижтимоий ривожланишнинг турли босқичларга боғлиқ бўлади.
Мактаб ва Ўрта - махсус таълим муассаса жамоасидаги “психологик иқлим ” педагогик мехнатнинг унумдорлигига таъсир кўрсатувчи муҳим омиллардан биридир.
Бошқариш тизимида бошқарувчи раҳбар мактабдаги ҳамма ишларини ўқув – тарбия мавзусидан бошлаб то мактабдан ва синфдан ташқари ишларигача педагогик ва психологик нуқтаи назарда биладиган ва тахлил қиладиган бўлиши керак. Шуни назарда тутишмиз керакки, муассасада педагоглар меҳнати яхши ташкил этилса, таълим – тарбия самарадорлиги ҳам шу даражагача юксак бўлади. Ундан маълум бўлади хар бир раҳбар мактабда педагогик психологик ҳаётни бир маромда ушлаб турса, бу мактабда коллектив мутлақо пароканда бўлмайди.
Мактаб ва Ўрта - махсус таълим муасасаси ички бошқаруви тизимида педагоглар жамоасини ва унинг айрим аъзоларини моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш муҳим аҳамиятга эга. Моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимлари онгли меҳнат ўқувчининг шаклланишига таъсир кўрсатади.
Мактаб ва Ўрта - махсус таълим муасасаси ходимларининг бир - бири билан муносабати икки хил расмий ва норасмий усулда амалга ошади.
Расмий усул ўқитувчи ва тарбиячиларнинг педагогик жараён ва ижтимоий фаолиятидаги маъмурий жиҳатдан мустаҳкамланган расмий алоқаларни кўрсатиб боради ва у педагогларни лавозим бурчларидан келиб чиқиб ўзаро муносабатларга кўра белгиланади.
ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР:
Бошқариш тизими ва манбалари деганда нимани тушунасиз?
Ички бошкарув тизимида раҳбарлик услуби деганда нима биласиз?
Маданият ҳақида-чи?
Раҳбарнинг фазилати ва обрў – эътибори қандай бўлиши керак?
4. Раҳбарнинг шахсига таъсир этувчи омилларни аниқланг.