I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш


Технологик жараён вариантларининг иқтисодий самарадорлигини келтирилган ҳаражатлар бўйича баҳолаш



Download 9,2 Mb.
bet53/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

8.3. Технологик жараён вариантларининг иқтисодий самарадорлигини келтирилган ҳаражатлар бўйича баҳолаш

Кўп ҳолларда технологик жараён вариантларининг технологик таннарх ва ишлов бериш унумдорлиги бўйича иқтисодий самарадорлигини баҳолаш, айниқса, ушбу вариантларда технологик ва махсус жиҳозлар учун сарфланган ҳаражатлар бир-биридан унчалик фарқ қилмаса, етарли даражада объектив бўлади.


Лекин солиштираётган вариантларнинг бирортасига қимматбаҳо махсус ёки махсуслаштирилган жиҳозларни сотиб олиш кўзда тутилган бўлса, вариантларнинг иқтисодий самарадорлигини фақат технологик таннарх ва ишлов беришнинг иш ҳажми бўйича солиштириш етарли бўлмайди. Унумдорлиги юқори бўлган ва махсус жиҳозлар, кўп ҳолларда заготовкага ишлов беришнинг кам ҳаражатлилигини таъминлайди, шунинг учун таннарх ва иш ҳажми бўйича вариантларни солиштириш кўп капитал маблағ сарфланган вариант фойдасига ҳал қилиб қўйиши мумкин.
Технологик жараённи жиҳозлаш учун қўшимча ҳаражатларнинг мақсадга мувофиқлигини капитал маблағ сарфлашнинг иқтисодий жиҳатдан самарадорлик коэффициенти ёрдамида аниқлаш мумкин:
E қ (C1-C2) / (K2-K1), ( 8.5 )
бу ерда C1, C2 - биринчи ва иккинчи вариантлар учун заготовкаларни йиллик ишлаб чиқариш таннархи, ( сўмйил); K1, K2 - биринчи ва иккинчи технологик жараёнларнинг вариантларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган капитал сарфлар, сўм.
Капитал маблағлар сарфлашнинг иқтисодий самарадорлик коэффициенти Е бир сўм капитал маблағ сарфлаб, янги жиҳозларни қўллаш ҳисобига заготовка таннархини камайтириш туфайли йиллик иқтисод қилинганлигини ифодалайди.
Турли саноат тармоқларига янги техникани қўллашнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги аниқлаш учун иқтисодий самарадорликнинг меъёрий коэффициенти Ем белгиланган.
Ем - бу бир сўм қўшимча капитал маблағ сарфлаб маҳсулот таннархини камайтириш ҳисобига олинадиган йиллик фойданинг минимал қиймати.
Қўшимча капитал сарфларнинг иқтисодий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқлигини аниқлаш учун ҳисобланган иқтисодий самарадорлик коэффиценти Е меъёрий коэффицент Ем билан солиштириб кўрилади. Коэффициент Ем нинг қиймати тармоқлар бўйича маълумотномаларда келтирилган
E қ (C1-C2) / (K2-K1)  Ем (8.6)
Янги лойиҳаланаётган, катта капитал маблағ сарфлашни талаб қиладиган технологик жараёнларнинг турли хилдаги вариантларини ўзаро солиштириш учун келтирилган ҳаражатлар орқали ҳисоблаш мақсадга мувофиқ бўлади:
Зкел қ Схом q Қ Ем  К, (8.7)
бу ерда Зкел - йиллик ишлаб чиқариш учун келтирилган ҳаражатлар, сўм; Схом - битта заготовканинг таннархи, сўмдона; q - бир йилда ишлаб чиқариладиган заготовкалар сони, дона; К - ушбу вариантдаги технологик жараённи амалга ошириш учун капитал маблағлар сарфи, сўм; Схом q - йиллик ишлаб чиқариш таннархи; Ем  К - йиллик меъёрий тежамлилик.
Келтирилган ҳаражатлар Зкел солиштирилаётган ҳар бир (i) вариантлар учун аниқланади ва минимумга келтирилган ҳаражатга эга бўлган вариант Зкел.i энг яхши вариант бўлиб ҳисобланади. Бошқа ҳар қандай вариантларга нисбатан энг яхши вариантни қўллашнинг йиллик иқтисодий самарадорлиги ушбу вариантларнинг келтирилган ҳаражатлари айирмаси орқали аниқланади:
Эйил * Зкел. i  Зкел. min (8.8)

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish