Унумдорлик ва таннарх деганда нималарни тушунасиз?
Технологик жараёнлар вариантларининг самарадорлигини солиштириш қандай амалга оширилади?
Технологик операциянинг самарадорлигини солиштиришга мисол келтиринг.
Техник меъёрлаш нима?
Меҳнатни меъёрлашнинг аҳамияти нималарда намоён бўлади?
Тажрибавий-статистик меъёрлашнинг камчиликлари нималардан иборат?
Иш вақти таркибини ифодалаб беринг?
Бирор бир деталга механик ишлов бериш жараёни учун оператив иш вақтини аниқлаб беринг.
VIII боб. Технологик жараёнлар вариантларининг тежамлилигини ҳисоблаш усуллари
Технологик жараёнлар вариантларининг тежамлилигини ўзаро солиштириш, кўп ҳолларда, заготовкага ҳар бир вариант бўйича ишлов беришнинг таннархларини ўзаро солиштириш йўли билан амалга оширилади.
8.1. Бухгалтер усули
П
8.1-расм. Ишлов бериладиган заготовкаларнинг сонини ортиши билан таннарх С нинг ызгариши
артиядаги заготовкаларга ишлов беришнинг таннархини қуйидаги формула бўйича аниқланадиган усул кенг тарқалган
С=Аn+B, (8.1)
бу ерда С - бир партия заготовкалар таннархи; n - партиядаги ишлов берилган заготовкалар сони; А - жорий сарф-ҳаражатлар, яъни, ҳар бир алоҳида заготовкага ишлов бериш учун сарфланган ҳаражатлар; В - бир вақтли сарф-ҳаражатлар, яъни, партиядаги барча заготовкалар учун бир марта сарфланадиган ҳаражатлар.
У ҳолда битта заготовкага ишлов бериш таннархи қуйидаги формула ёрдамида аниқланади СхомқАҚ (8.2)
(8.2) формула бўйича ва 8.1-расмдаги эгри чизиққа асосан заготовкалар сонининг ортиб бориши билан уларнинг ишлов бериш таннархи гипербола эгри чизиғи бўйича камайиб боради, лекин таннархнинг камайиши ишлов бериладиган заготовкалар миқдори ортишининг маълум бир чегарасигача рўй беради. Партиядаги заготовкалар сонини унинг маълум бир n1 қийматигача орттириб борилганда ушбу сондаги заготовкаларга технологик жараённинг ушбу вариантида белгиланган муддатда ишлов беришга улгуриб бўлмайди. Шунинг учун бир вақтли ҳаражатларлар В ни орттириб, қўшимча бирликдаги дастгоҳларни жорий қилишга тўғри келади. У ҳолда таннархнинг ишлов бериладиган заготовкалар сонига боғлиқлик графиги поғонасимон характерга эга бўлади (8.2-расм).
Технологик вариантлариннг тежамлилигини солиштиришда берилган заготовкалар миқдори бўйича энг кам таннархга эга бўлган вариант энг яхши вариант сифатида қабул қилинади.
Масалан, n қ 0 дан n қ n1 гача (8.3-расм) заготовкалар партиясига ишлов беришнинг таннархи С1 бўлган биринчи вариант, n1 дан n2 гача заготовкалар партиясига ишлов беришнинг таннархи С2 бўлган иккинчи вариант ва заготовкалар партияси n3 дан катта бўлганида, унинг таннархи C3 бўлган учинчи вариант афзал ҳисобланади.
Бир вақтли ҳаражатлар В таркибига махсус дастгоҳлар, кесувчи асбоблар, мосламаларни сотиб олиш ва дастгоҳларни созлаш киради. А - жорий ҳаражатларга: заготовканинг нархи Схом; асосий ишчиларга тўланадиган иш ҳақи ва жиҳозларнинг амортизацияси ва таъмири, биноларни яхши ҳолатда ушлаб туриш учун сарфланадиган барча цех ҳаражатлари; кесувчи, ўлчов ва ёрдамчи асбоблар ва универсал мосламалар учун ҳаражатлар; электр энергия учун сарфланадиган ҳаражатлар; муҳандис-техник ходимлар, бошқарувчи ва хизмат кўрсатувчи шахслар, ёрдамчи ишчилар ҳамда цехдаги ёрдамчи ишчиларнинг (асбобсозлар гуруҳи, таъмирловчи ишчилар ва шу кабилар) иш хақи ҳам киради.
Цехнинг жорий ҳаражатлари таннархни калькуляция қилишда цехнинг асосий ишчилари иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида олинади:
А=Схом+С3(1+Р/100), (8.3)
бу ерда Схом- дастлабки заготовканинг нархи; Р-барча цех ҳаражатларининг йиғиндиси (асосий ишчиларнинг иш хақига нисбатан фоиз ҳисобида).
Цех маҳсулотининг таннархини бухгалтер усулида калькуляция қилишда устама (қўшимча) ҳаражатлар фоизи цех ишининг ҳисоботидан олинади. Устама ҳаражатлар ишлаб-чиқариш шароитига боғлиқ равишда (ишлаб чиқариш сериясига, цехнинг жиҳозланишига, ўлчамига, автоматлаштирилганлик даражасига, ташкилий тузилишига ва ҳоказо) 150 фоиздан 800 фоизгача ўзгаради.
Юқорида келтирилган ишлов бериш таннархини аниқлайдиган усул оддийдир, бироқ цех ҳаражатларини асосий ишчиларнинг иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида ифодалаш асосида қабул қилинган ушбу усул турли хил мураккабликдаги ва ўлчамдаги жиҳозларни ва универсал мосламаларни ишлатиш ва амортизацияси учун сарфланадиган ҳаражатларнинг фарқини ҳисобга олишга имкон бермайди. Бу усул билан маҳсулот таннархини ҳисоблашда юқори унумдорликка эга бўлган технологик жараёнлар, ҳаттоки, жуда ҳам мураккаб ва қимматбаҳо универсал ва технологик мосламалар қўлланган тақдирда ҳам энг тежамли бўлиб чиқади.
Технологик жараёнлар вариантларининг тежамлилиги бўйича солиштириш учун бухгалтер усули яроқсиздир. Бу усулдан мураккаблик даражаси ва ўлчами бўйича бир хил бўлган жиҳоз ва мосламаларда тайёрланадиган, цехнинг деярли бир хил маҳсулотларининг тахминий таннархини аниқлашга тўғри келган айрим ҳолатлардагина фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |