I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш



Download 9,2 Mb.
bet56/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

9.4. Марказлаштириш


Вал типидаги деталларда марказий тешиклар бир қатор операциялар: йўниш, резьба йўниш, жилвирлаш, шлицалар кесиш ва бошқаларда ҳамда тайёрланадиган деталларни тўғрилаш ва текширишда база бўлиб хизмат қилади (9.4-расм).
З

9.4-расм. Марказий тешиклар
аготовкаларни марказлаштириш вертикаль ва горизонталь - пармалаш, токарлик ва револьверли дастгоҳларда, серияли ва оммавий ишлаб чиқаришда эса бир ва икки томонлама махсус марказловчи дастгоҳларда ҳамда фрезерли-марказловчи дастгоҳларда амалга оширилади.
Заготовкаларни марказлаштириш иккита асбоб: кичик диаметрли цилиндрик пармалашда спиралли парма ва конуссимон сирт ҳосил қилиш учун зенковка ёрдамида (9.5-расм, а) амалга оширилади.
Заготовкаларни марказлаштириш кўпгина ҳолларда махсус қурама марказловчи пармалар ёрдамида амалга оширилади (9.5-расм, б, в).

9.5-расм. Марказлаш ва марказловчи пармалар
Марказлаштириш схемалари 9.6-расмда кўрсатилган.
Фрезерли-марказловчи дастгоҳларда (9.6-расм, а) аввал заготовканинг торец сиртлари бир пайтда иккала томонидан фрезаланади, шундан сўнг тешиклар қурама марказловчи парма ёрдамида тешилади.
Ҳозирги пайтда (9.6-расм, б) махсус асбоб каллагида стандарт қурама марказловчи парма билан биргаликда ўрнатилган бир ёки иккита кенг қаттиқ қотишмали кескич ёрдамида заготовканинг торецларига ишлов бериш ва марказлаштириш усули кўплаб қўлланилмоқда.
Каллак тутиб тургич (1) кесувчи кескични (8) ва фаска кескични (6), созловчи (7) ва маҳкамловчи (10) винтлардан ташкил топган. Стандарт марказловчи парма (9) алмашинувчи втулка (5) га ўрнатилган ва винт (12) ёрдамида маҳкамланган, втулка тутиб тургич (1) га винт (11) ёрдамида маҳкамланади
М
арказловчи парманинг кескичларига нисбатан жойлашишини латун тиқин (3) орқали винт (2) ёрдамида созланади.
Қирқувчи кескич қаттиқ қотишмали пластинка билан жиҳозланганлиги, марказловчи фреза тезкесар пўлатдан тайёрланганлиги учун каллакнинг бир хил айланишлар сонида ишлов бериладиган сирт диаметрларининг фарқига қарамасдан асбоблар кесишнинг оптимал тезлигига яқин тезликда ишлайди.
Бундай каллакни бир вақтнинг ўзида торецларни йўниш ва марказий тешикларни пармалаш учун қўллаш ишлов беришни соддалаштиради.
Токарлик дастгоҳида ишлашда (9.6-расм, в) асбоб каллаги (1) дастгоҳ шпинделига ўрнатилади ва айланма ҳаракатланади.
Заготовка (2) дастаки ёки пневматик ҳаракатланадиган, суппорт кареткасига ўрнатилган ва таянч (5) гача илгариланма ҳаракат қиладиган, маҳкамловчи-ўзи марказловчи мосламага маҳкамланади. Заготовкани узунлиги бўйича ўрнатиш учун созланадиган таянч (4) ишлатилади.
Токарлик дастгоҳида бошқача вариантда ишлов беришнинг ҳам имкони мавжуд (9.6-расм, г). Бундай ҳолда заготовка (3) шпиндель тешигидаги таянч (4) га тираб ўрнатилади, ўзи марказловчи патронда маҳкамланади ва айланма ҳаракат олади. Асбоб каллаги (2) дастгоҳнинг кескич тутгичида (1) махсус тутгич ёрдамида маҳкамланади. Бундай ишни горизонтал-фрезалаш дастгоҳида ҳам амалга оширилиши мумкин (9.6-расм, д).
Барча учта схемаларда аввал биринчи торецга, кейин заготовкани айлантириб олиб, иккинчи торецга ишлов берилади.
Юқори аниқликка ва эришиш нуқтаи назаридан энг яхши вариант содда конструкцияли агрегат типидаги икки томонлама махсус дастгоҳда ишлов бериш ҳисобланади (9.6-расм, е). Бундай дастгоҳ фрезерли-марказловчи дастгоҳга (9.6-расм, а) нисбатан тўртта шпиндель ўрнига иккита шпинделга эга ва заготовка учун горизонтал суриш талаб этилмайди.
Торецларни фрезалашда асосий вақт қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

бу ерда L- фрезалашнинг умумий узунлиги, мм, la - заготовканинг фрезаланадиган диаметри, мм, lк-кесиб олиш катталиги (2-5 мм); lz-кесиб чиқиш катталиги (2-3 мм); Sm- суриш, мм/мин; Sz-фрезанинг битта тишига тўғри келадиган суриш, мм; Z-фреза тишларининг сони; n-фрезанинг минутига айланишлар сони.



Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish