I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш



Download 9,2 Mb.
bet58/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

Кўп кескичли токарлик дастгоҳларида ишлов бериш. Токарлик ишлов беришда операцияларни концентрациялаш тамойилини бир пайтда бир неча сиртларга бир неча кескичлар ёрдамида кўп кескичли дастгоҳда ишлов бериш орқали амалга оширилади. Бундай ярим автомат дастгоҳлар серияли ва оммавий ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. Одатда, кўп кескичли дастгоҳлар иккита-олдинги ва кетинги суппортга эга. Олдинги суппорт кўндаланг ҳамда бўйлама ҳаракатга эга бўлиб, вал ва айланма жисмли бошқа деталларни бўйлама йўниш учун хизмат қилади. Кетинги суппорт фақат кўндаланг ҳаракатга эга бўлиб, торецни йўниш, ариқчалар кесиш, шаклдор йўниш учун хизмат қилади. Кўп ўринли суппортлар 2О тагача кескич билан қуролланиши мумкин. Марказлари орасидаги масофаси катта бўлган кўп кескичли дастгоҳлар иккита олдинги ва иккита кетинги суппортга эга бўлади. Суппортларнинг ҳаракати автоматлаштирилган: ишлов беришни якунлаб суппортлар бошланғич ҳолатига автоматик равишда қайтади. Дастгоҳ ҳам автоматик равишда ўчади, ишчи фақат заготовкани ўрнатади, уни дастгоҳдан бўшатади ва дастгоҳни юргизади.


Кўп кескичли дастгоҳларда деталларни марказларга, қисқичларга ёки патронларга ўрнатиб ишлов берилади.
Кўп кескичли дастгоҳларда асосий ва ёрдамчи вақтнинг қисқариши натижасида меҳнат ҳажми ва дастгоҳда бажариладиган ишлар ҳажми кескин камаяди.

10.1-расм. Вални йўнишнинг схемалари

10.1-расмда вални бир кескичли (а) ва кўп кескичли (б) токарлик дастгоҳларида йўниш кўрсатилган. Биринчи ҳолатда суппортнинг кескич билан йўлининг узунлиги l га тенг, иккинчи ҳолатда - кескичларнинг ҳар бири ўз участкасида бир вақтнинг ўзида ҳаракатланади, шунинг учун суппортнинг ва ҳар бир кескичнинг йўл узунлиги l / 3 га тенг бўлади, чунки суппортда 3 та кескич ўрнатилган.


Биринчи ҳолатда асосий вақт ;
иккинчи ҳолатда ,
бу ерда l - ишлов бериладиган сирт узунлиги, мм; n - шпинделнинг минутига айланишлари сони, мин; S - суриш, мм/айл.
Кўп кескичли йўнишни ҳар хил бўлган учта усулда амалга ошириш мумкин.
Биринчи усул - бўйлама суришли йўниш (10.2-расм, а). Бунда ҳар бир кескич маълум бир диаметрга ўрнатилган. Биринчи кескич (1) l1Қl2Қl3қL узунликдаги йўлни босиб ўтади, кескич (2) l2Қl3 йўлни, кескич (3) l3 масофани босиб ўтади.
Иккинчи усул - аввал қирқиб, кейин бўйлама суриш орқали йўниш (10.2-расм, б, в).
Бу усулда (1), (2) ва (3) кескичлар биринчи усулдаги каби валнинг кетидан заготовкага кетма-кет ишлов бермайди, балки заготовканинг турли нуқталаридан ишлов беришни бирданига бошлайди. Аввал суппорт кўндаланг йўналишида ҳаракатланади (махсус андоза ёки линейка ёрдамида), кескичлар керакли чуқурликни йўнади, кейин суппорт буйлама йўналишида ҳаракатланади. Валнинг ҳар бир поғонаси (l1 , l2 , l3) битта кескич ёрдамида йўнилади, бунинг натижасида суппорт энг узун поғона l1 узунлик бўйича ҳаракатланади. Бу усулни кескичларнинг бир маротаба ўтишида барча қўйимни кесиб олиш мумкин бўлган шароитда қўллаш мумкин.
Бу усулнинг бошқача кўриниши 10.2-расм, в да кўрсатилган; бунда суппортнинг юриш йўлини қисқартириш мақсадида узун поғона l1 икки ва ундан ортиқ кескичлар ёрдамида йўнилади. Агар ҳар бир поғонани узунлиги энг қисқа поғона узунлигига тахминан каррали бўлса ҳар бир кескичнинг юриш йўли шу энг қисқа поғона узунлигига тенг бўлади. 10.2-расм (а) да кўрсатилган схема буйича ҳар бир кескич l1қ l2қ l1/ 2 узунликка тенг йўлни босиб ўтади.
Учинчи усул - кўндаланг суриш орқали йўниш (10.2-расм, г). Бу усулда ҳар бир кескич ўзига тегишли поғонани кўндаланг суриш (Sкўн) орқали йўнади, бунда ҳар бир кескичнинг кенглиги ўзига тегишли поғонанинг кенглигига тенг бўлади. Бу усул чегараланган қўлланишга эга; уни валларнинг цилиндрик, конуссимон ва шаклдор калта бўйинларига ишлов беришда қўллаш мумкин.


Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish