I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш


Марказий тешикларни пармалашда асосий вақт қуйидаги формула ёрдамида аниқланади



Download 9,2 Mb.
bet57/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

Марказий тешикларни пармалашда асосий вақт қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

бу ерда L - пармалашнинг умумий узунлиги, мм; lт - марказий тешикнинг узунлиги, мм; lк - тешиккача парма билан орадаги масофа, мм.


Синов саволлари


1. Чивиқлар қандай тайёрлов операцияларидан ўтади?
2. Чивиқни тўғрилаш жараёни қандай амалга оширилади?
3. Чивиқни тўғрилаш учун асосий вақт қандай аниқланади?
4. Чивиқ қандай қилиб йўнилади?
5. Йўниш вақти қандай аниқланади?
6. Заготовкалар қандай усулларда қирқилади?
7. Вал типидаги деталлар қандай марказлаштирилади?
8. Марказлаштиришда асосий вақт қандай аниқланади?


Х боб. Деталлар (айланма жисмлар)нинг ташқи цилиндрсимон сиртларига ишлов бериш

10.1. Айланма жисмларга ишлов бериш

Айланма жисмлар. Айланма жисм шаклига эга бўлган деталларни уч синфга бўлиш мумкин: валлар, втулкалар ва дисклар.


"Валлар" синфига валлар, валиклар, ўқлар, бармоқлар, цапфалар ва шунга ўхшаш деталлар киради. Бундай деталлар цилиндрик, баъзида конуссимон ва бир неча торецли сиртларнинг ташқи айланма сиртларидан ҳосил бўлади.
"Втулкалар" синфига втулкалар, ичқўймалар, гилзалар ва шунга ўхшаш деталлар киради. Бундай деталлар ташқи ва ички цилиндрик сиртлари мавжудлиги билан характерланади.
"Диск" синфига дисклар, шкивлар, маховиклар, ҳалқалар, фланецлар ва шунга ўхшаш деталлар киради, яъни уларнинг диаметри узунлигидан бир неча баробар катта ва демак, торец сирти катта бўлади.
Кўпинча валлар прокатдан тайёрланади. Бу синфга кирадиган бошқа деталлар поковка, штамповка ва айрим ҳолларда қуйма усулида олинади. Прокат материаллар кичик ва катта (15О-2ОО мм) диаметрли валлар тайёрлашда қўлланилади.
Силлиқ валларнинг заготовкалари учун тайёр вал диаметрига яқин диаметрли чивиқ олинади (яъни механик ишлов бериш учун минимал рухсат этилган қўйим қолдирган ҳолда).
Поғонали валлар учун, айниқса оммавий ишлаб чиқаришда заготовкалар штамплаш йўли билан олингани мақсадга мувофиқ бўлади, чунки қиринди камроқ ҳосил бўлади.
Вал ва айланма жисм шаклига эга бўлган бошқа деталларнинг заготовкаларини йўнишнинг қуйидаги кўринишлари мавжуд: дастлабки йўниш, тоза йўниш, тоза аниқ ва юпқа йўниш.
Юқорида кўрсатилган деталларни турли дастгоҳларда: токарлик-винт қирқиш, токарлик-револьверли, кўпкескичли, токарлик-каруселли, бир ва кўп шпинделли токарлик ярим автомат ва автоматларда ишлов берилади.
Заготовка йўнишда қўйимнинг катта қисми олинади, ишлов бериш катта кесиш чуқурлигида суришнинг катта қийматида бажарилади.

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish