13. Биржадан ташқари валюта бозорида операцияларни амалга ошириш учун ваколатли банклар валюта маблағларининг асосий манбаларини санаб беринг.
“Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 3-бандига мувофиқ биржадан ташқари валюта бозорида операцияларни амалга ошириш учун қуйидагилар ваколатли банклар валюта маблағларининг асосий манбалари ҳисобланади:
а) ваколатли банкларнинг ўз ресурслари, шу жумладан тақсимланмаган фойда;
б) хўжалик юритувчи субъектлар томонидан марказлаштирилмаган экспортдан олинган хорижий валютадаги тушумнинг бир қисмини мажбурий сотишдан тушган маблағлар;
в) ваколатли банклар томонидан шартнома асосида ўз мижозларидан сотиб олинадиган бўш валюта маблағлари;
г) ваколатли банклар томонидан алмаштириш шохобчалари орқали ва банклараро битишувлар бўйича сотиб олинган маблағлар;
д) ваколатли банкларга жойлаштирилган бошқа жалб қилинган маблағлар.
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 июлдаги “Биржадан ташқари валюта бозори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 294-сон Қарорига кўра биржадан ташқари валюта бозорининг таркиби?
“Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 5-бандига мувофиқ биржадан ташқари валюта бозори қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Банклараро валюта бозори;
2. Бевосита банкларда содир этиладиган ваколатли банк билан унинг мижозлари ўртасидаги хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операциялари;
3. Нақд хорижий валюта билан алмаштириш шохобчалари орқали валюта-алмаштириш операциялари.
15. Банклараро савдо сессияларида ЎзРВБнинг функциялари ҳақида гапириб беринг.
“Ўзбекистон республика валюта биржасида банклараро савдо сессияларини ўтказиш қоидалари”нинг 5-бандига мувофиқ банклараро савдо сессияларида ЎзРВБнинг функциялари қуйидагилардир:
- биржа савдоларини ташкил этиш;
- савдоларда тузилган битимлар бўйича Ҳисоб-китоб касса марказида очилган махсус ҳисобрақамлар орқали клиринг ва ҳисоб-китобларни ўтказиш;
- савдолар якуни бўйича чет эл валюталарининг сўмга нисбатан жорий курсини белгилаш ва уни мунтазам равишда (ҳафтасига камида бир марта) ўз расмий веб- сайтида жойлаштириш;
Дилерларни савдоларни ўтказиш жойи ҳамда вақти, шунингдек ҳар бир биржа савдосининг якунлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш. Савдоларни ўтказиш вақти ва жойи билан боғлиқ барча ўзгаришлар ҳақида ЎзРВБ Дилерларни савдолар ўтказиладиган кундан камида уч иш куни олдин хабардор қилади;
тузилган биржа битимларининг бажарилишини таъминлаш учун шарт шароитлар яратиш;
ЎзРВБ ва Дилерлар пул маблағларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |