8. “Ваколатли банклар” ва уларнинг ҳуқуқлари?
Ўзбекистон Республикаси “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган банклар ваколатли банклардир.
Ваколатли банклар:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида очиқ валюта мавқеи лимити доирасида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича, шу жумладан ҳосила молиявий воситалар асосида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича бевосита ўзаро, ўз мижозлари билан ҳамда валюта биржалари орқали, шунингдек халқаро бозорларда операцияларни амалга оширишга;
Ўзбекистон Республикасининг банкларида ва чет эл банкларида вакиллик ҳисобварақларига ҳамда бошқа ҳисобварақларга эга бўлишга;
нақд чет эл валютасини ҳамда чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатларини жисмоний шахслардан сотиб олиш ва уларга сотиш операцияларини амалга ошириш учун айирбошлаш шохобчаларини очишга ҳақлидир. Ваколатли банклар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
9. Қайси ташкилотлар валютани назорат қилувчи органлар ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасида валютани назорат қилувчи органлардир.
10. Биржадан ташқари валюта бозорида қандай операциялар амалга оширилади?
“Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 2-бандига мувофиқ биржадан ташқари валюта бозорида қуйидаги операциялар амалга оширилади:
а) корхоналар ва ташкилотларнинг марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган экспортдан олинган валюта тушумини мажбурий сотиш;
б) ваколатли банклар томонидан ўз мижозларидан бўш валюта маблағларини шартнома асосида харид қилиш;
в) хорижий валютани товарлар ва хизматлар импорти учун харид қилиш;
г) хорижий кредитларга хизмат кўрсатиш учун хорижий валютани харид қилиш;
д) лизинг шартномалари бўйича лизинг тўловларини амалга ошириш (лизинг берувчилар маблағларини қайтариш) учун хорижий валютани харид қилиш;
е) хорижий мамлакатлардаги Ўзбекистон Республикаси элчихоналарига сарфланадиган харажатларни қоплаш, халқаро ташкилотларга бадаллар тўлаш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган бошқа жорий харажатлар учун хорижий валютани харид қилиш;
ж) хорижий инвесторларнинг фойдаси, дивидендлари ва бошқа даромадларини репатриация қилиш учун хорижий валютани харид қилиш;
з) хизмат сафари харажатларини тўлаш учун хорижий валютани харид қилиш;
и) ваколатли банклар томонидан банклараро савдо сессиясида маблағларни харид қилиш ва сотиш;
к) Бирлашган барқарорлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ операциялар;
л) нақд хорижий валютани алмаштириш шохобчалари орқали харид қилиш ва сотиш операциялари;
м) қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа операциялар.
Do'stlaringiz bilan baham: |