Мезолит
даври
қуроллари
Ўқ-ёй қуроли (камон ва пайконлар).
таёқ учига ўткир учли найзалар ўрнатилган
ирғитувчи найза қуроллари.
Ўқ-ёйдан фойдаланиш инсоният тараққиётида муҳим аҳамиятга эга
бўлиб, овчиликни инсонларнинг ҳаёт манбаига айлантирди, овдан
келадиган даромад ва заҳиралар кўпайиб борган. Ўқ-ёй қуроли одамнинг
29
ёлғиз ўзи ҳайвонларни овлаш, жамоадан ажралиб ҳаёт кечиришига
имконият яратади.
Одамлар ўсимликларнинг илдизларини истеъмол қилишдан
бошоқларни, мазали меваларни, истеъмол қилишга ўтадилар. Улар аста
секин ит, сигир, қўй, эчки каби ҳайвонларни қўлга ўргатиш, бошоқли
ўсимликлар уруғини ерга экиб ўстириш орқали дон олиш малакаларига ҳам
эга бўлиб борадилар.
Мезолит даврига оид мозорларнинг таҳлили одамларда диний
эътиқод шаклланаётганини, у дунёга ишонганини кўрсатади. Мачай
қабристонида жасад чалқанчасига ётқизилгани, устига қизил ранг сепилиб,
атрофига тош тақинчоқлар териб қўйилгани аниқланган. Кўҳитонг тоғидаги
Зараутсой қоясидан (ҳозирги Сурхондарё вилояти) топилган суратлар эса
тасвирий санъатнинг вужудга келганлигини кўрсатади. Қояда ёввойи
ҳайвонларни ов қилиш манзараси тасвирланган. Бу манзарада йирик шохли
ҳайвонлар подаси орқасидан овчилар ўз итлари билан кетаётгани, овчилар
эса ўқ-ёй билан, полохмон тошлар билан қуроллангани тасвирланган.
Бошқа бир қояда икки гуруҳ овчилар буқани ўраб олгани манзараси
тасвирланган. Зараутсой қояларидаги бу суратлар ўша давр
рассомларининг фикр доирасини, диний тасаввурларни тасвирий санъатда
қанчалик даражада акс эттирилганликлари ҳақида фикр юритишга асос
беради.
Неолит даврида қуроллар ишлаш техникасида туб ўзгариш -
инқилоб содир бўлди. Янги тош қуроллари орқали силлиқлаш, пардозлаш,
пармалаш усуллари ихтиро этилди. Тош қуроллари орасида тош болталар,
поналар, исканалар, тош тешалар пайдо бўлди. Неолит даври «тошболталар
асри» ҳам дейилади. Ҳунармандчиликнинг сопол буюмлар ясаш тармоғи
вужудга келади. Шунинг учун бу даврни «сопол асри» ҳам дейишади.
Неолит даврида одамлар ҳаётида чорвачилик ва деҳқончилик вужудга
келади ва хўжаликда асосий ўринни эгаллайди. Уруғ жамоалари эчки, қўй
ва қорамоллардан иборат қўра-қўра чорва молларига, дон-дун заҳираларига
эга бўладилар.
Неолит даврида ишлаб чиқарувчи хўжалик шаклланиб
бўлади. Бу инсоният эришган катта ютуқ бўлиб, одамлар табиатга
қарамликдан бутунлай қутиладилар. Уруғ жамоалари озуқа излаб кўчиб,
дайдиб юришдан ўтроқ ҳаёт кечиришга ўтадилар. Доимий яшайдиган
кулбалар, уйлар ясаш одамларнинг турмуш тарзига айланади, қишлоқлар
вужудга келади.
Неолит даврида одамлар ҳайвон терисидан тикилган кийимлар
ўрнига жун ва ўсимлик толасидан тўқилган матолардан тикилган кийимлар
киядиган бўладилар. Ҳунармандчиликда тўқимачилик, тикувчилик тармоғи
ҳам пайдо бўлади.
30
Do'stlaringiz bilan baham: |