жадаллашиш қонуни билан изоҳлаш мумкин бўлади.
2. Мамлакатимизда одамларнинг палеолит даври манзилгоҳлари.
Мамлакатимизнинг илк палеолит даври, геологларнинг ҳисобига
кўра, табиий-географик жиҳатдан ёзи иссиқ, қиши совуқ, ёғингарчилик кам
бўлган иқлим тартиби қарор топган даврга тўғри келади. Ана шу шароитга
мос илк одамлар, хайвонот олами ва ўсимликлар дунёси шаклланади. Бир
неча юз минг йиллар давомида табиий муҳит ҳам ўзгариб борди. Илк
палеолитнинг охирги босқичларида сайёрамизни музлик қоплаб иқлим
кескин совийди, тез-тез ёғингарчилик бўладиган бўлиб қолади. Ўлкамизда
чўл ва воҳа ландшафтлари шаклланиб, ўсимликлар ва ҳайвонлар дунёси
ўзгариб боради. Одамлар ҳам жисмоний, ҳам ақлий жиҳатдан
такомиллашади.
Ўзбекистон ҳудудида илк палеолит даври одамлари яшаган
манзилгоҳлар Фарғона водийсининг Сўх туманидаги Селунғур ғоридан ва
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри яқинидаги Кўлбулоқ маконидан
топилган ва ўрганилган.
Селунгур ғори 1958 йилда археолог А.П.Окладников, 1980 йилдан
бошлаб археолог олим Ў.Исломов томонидан ўрганилган. Тадқиқотлар
Селунгур манзилгоҳида одамлар палеолит даврининг барча босқичларида
25
яшаганлигини кўрсатади. Бу манзилгоҳдан аждодларимизнинг суяк
қолдиқлари, уларнинг тошдан ясалган меҳнат қуроллари ҳамда улар овлаб
тирикчилик қилган айиқ, қоплон, каркидон, сиртлон, оҳу ва бошқа
ҳайвонларнинг суяклари топилди. Олимлар Селунгур ғорида бундан 1,5
миллион йиллар илгари одамлар яшаган, деган хулосага келдилар1.
Селунгур тадқиқотларининг аҳамияти шундаки, у мамлакатимиз одамзод
илк бор пайдо бўлган минтақалардан бири эканлигини исботлаб берди.
Илк палеолит даври одамларининг манзилгоҳларидан яна бири
Тошкент вилояти Чотқол тоғининг жанубий-шарқий ёнбағридаги
Жарсойнинг қирғоғидаги Кўлбулоқ маконидир. 1963-1970 йилларда
археолог М.Р.Қосимов раҳбарлигидаги гуруҳ Кўлбулоқ маконида 10 дан
ортиқ қатламни ўрганди. 730-830 см. чуқурликда жойлашган икки қуйи
қатлам илк палеолит босқичига тўғри келади. Бу қатламлардан йирик, дағал
ишланган тош қуроллар ва ҳайвон суяклари топилади. Кўлбулоқ
маконининг юқорироқ қисмидан топиб ўрганилган бошқа маданий
қатламлар бу ерда одамлар палеолит даврининг ўрта ва сўнгги
босқичларида ҳам истиқомат қилганликларини исботлади.
Энг қадимги одамлар ҳозирги вақтдаги одамдан анчагина фарқ
қиларди. Улар икки оёқлаб, олдинга энгашган, қўлларини тиззасигача
осилтирган ҳолда юрганлар, қўллари оддий ишларни - бирон нарсани
ушлаш, уриш, ер ковлаш кабиларни бажаришга қодир бўлган. Қадимги
одамларнинг пешонаси тор, мияси кичик бўлган, ҳали гапира олмаган,
узук-юлуқ овозлар чиқариб ғазаб ва қўрқув, ёрдамга чақириш
аломатларини билдирганлар.
Илк палеолит одамлари ов қилиш, териб-термачилаб озуқа топиш
учун тошдан, суякдан, дарахт шохларидан турли меҳнат қуроллари
ясаганлар. Шу туфайли уларни «homo-habilis»- «билағон одам» дейилади.
Ўткир қиррали, ясси, тухумсимон тош
Do'stlaringiz bilan baham: |