Сўнгги палеолит охирида юз берган туб ўзгариш ибтидоий тўда
ўрнида уруғ жамоаларининг вужудга келишидан иборат бўлди. Қон-
қариндошликка асосланган уруғ жамоалари она уруғи доирасида
расмийлашди, у тарихда матриархат деб ном олди. Бир уруғдан тарқалган
одамлар жамоаси катта бир ғорда ёки бир неча кулбадан иборат жойда
биргаликда яшаган, биргаликда меҳнат қилган, меҳнат маҳсулотлари бутун
уруғ аъзоларининг умумий мулки ҳисобланган. Меҳнат қуроллари
тайёрлаш, овқат топиш, ёшларга ов қилишни ўргатиш ишларига уруғ
оқсоқоли раҳбарлик қилган. Уруғнинг энг тажрибали ва ҳурматли аъзоси
оқсоқол бўлган.
Одамлар тош ва суякка тасвир туширишни, аёллар учун турли безак
ва тақинчоқлар, аёлларнинг ҳайкалчаларини ясашни ўзлаштирганлар.
Ғорларнинг деворларига йирик ҳайвонларнинг ташқи кўринишини, ов
манзараларини тасвирловчи расмлар чизганлар. Ҳайвонлар ва овчиларнинг
1 Л.Ларте томонидан Франциянинг Дордонь департаментидаги Кро-Маньон ғоридан топилган, бундан 40-
12 минг йиллар аввал яшаган одамларга берилган ном.
28
ҳаракатларини намоён этувчи ўйин-рақслар вужудга келган. Шу тариқа,
тасвирий ва амалий санъат пайдо бўлади.
Сўнгги палеолит давридаёқ инсоннинг европоид, негроид,
монголоид каби ирқий турлари пайдо бўлади.Бу ирқлар одамлар
таъсирида вужудга келади. Европоидлар Европада, Негроидлар Африкада,
Монголоидлар Шимолий, Шарқий ва Жанубий Осиёда яшаганлар.
3. Мезолит ва Неолит даври манзилгоҳлари.
Улуғ музликнинг эриши, ернинг исий бошлаши, кўплаб дарё ва
кўлларнинг ҳосил бўлиши, яйловлар, тўқай ва ўрмонларнинг вужудга
келиши, янги ўсимлик ва ҳайвон турларининг шаклланиши натижасида
ўлкамизнинг барча воҳаларида одамларнинг яшаши учун қулай
имкониятлар вужудга келади. Буни археологлар томонидан топилган юзлаб
одамлар яшаган манзилгоҳлар ҳам кўрсатади.
1970-1980 йилларда Ў.Исломов бошчилигидаги археологлар гуруҳи
Фарғона вилояти Сўх яқинидаги Обишир сойининг унгурларида қидирув
ишлари олиб бориб, Обишир деб аталган маконларда
мезолит даври уруғ
жамоаларининг изларини топди. Бу гуруҳ 1967 йилда Тошкент шаҳрига
яқин бўлган Бўзсув сойининг икки тармоғи қўшилган жойида мезолит
даврига оид манзилгоҳни топади, бу ёдгорликнинг ёши милоддан аввалги
ўн минггинчи йилликларга тўғри келади. Бу манзилгоҳ Қўшилиш номи
билан аталади. Бу макондан тош қуроллари, мезолит даври жамоалари
қолдиқлари топилди. Сурхондарё вилоятидаги Кўҳитонгнинг Мачай сойи
қирғоғидаги ғорда олиб борилган тадқиқотлар натижасида бу ғорда
мезолит даври одамлари узоқ йиллар давомида яшаганлигидан далолат
берувчи маданий қатлам очилди. Мачай манзилгоҳидан одам скелетлари,
турли хил тош ва суяк қуроллари, ўчоқ ва кул қатламлари топилган.
Мачайликларнинг ов ҳайвонлари асосан тоғ архари ва жайронлар
бўлганлиги аниқланди. Мачайликлар шохли ва майда ҳайвонларни
хонакилаштиришни ўзлаштира бошлаганлари ҳам маълум бўлади.
Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидан топилган мезолит даврига
оид манзилгоҳларда олиб борилган тадқиқотлар одамларнинг майда, тез
ҳаракат қилувчи ҳайвонларни ҳам тута олганликларини кўрсатади.