Битирув (лойиҳа) ишининг назарий ва амалий аҳамияти: Ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиялар, олийгох шароитида талабани жисмонан тарбиялашда ўзига хос имкониятлар яратишда дастурамал вазифасини бажаради.
Битирув (лойиха) иши тузилмасининг тавсифи: Битирув иши кириш, 2 та боб, хулоса ва амалий тавсиялар ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, 72 бет компьютер матнидан иборат.
I БОБ. Волейбол ўйин техникасига ўргатиш технологияси. Ўйин техникаси ва унга ўргатишнинг умумий асослари - Волейбол ўз моҳияти, мазмуни ва хусусияти билан бошқа спорт ўйинларидан фарқ қилади. Волейбол ўйини нисбатан кичик бўлган, яъни ўртасидан тенг иккига бўлинган 18х9 метрли тўғри бурчакли тўртбурчак шаклидаги майдончада амалга оширилади. Замонавий волейбол турли ўйин малакалари ва тактик комбинацияларга ниҳоятда бой бўлиб, ўта катта шиддат ва тезликда ўтади. Бинобарин, волейболнинг юқорида зикр этилган ўзига хос хусусиятлари ўйинчилардан мукаммал такомиллашган техник махорат талаб қилади. Мусобақа ўйинларида техник махорат қанчалик кенг ва ташқи таъсирларга нисбатан мукаммал шаклланган бўлса, шунчалик ғалабани қўлга киритиш имкони кўп бўлади.
Ўйин техникаси – бу бир вақтнинг ўзида кетма-кет ва муайян мақсадли тартибда ижро этиладиган ихтисослашган ҳаракат ёки ҳаракатлар мажмуасидир. Ўйин техникаси – ҳаракатни аниқ, тез, енгил, вазиятга мувофиқ, кам куч сарф этиб юқори самарада бажаришга мўлжалланган бўлиши лозим. - Ўйин техникаси – бу бир вақтнинг ўзида кетма-кет ва муайян мақсадли тартибда ижро этиладиган ихтисослашган ҳаракат ёки ҳаракатлар мажмуасидир. Ўйин техникаси – ҳаракатни аниқ, тез, енгил, вазиятга мувофиқ, кам куч сарф этиб юқори самарада бажаришга мўлжалланган бўлиши лозим.
- “Техника” атамаси юнонча (tehnos) сўзидан олинган бўлиб, жуда кенг маънода фойдаланилади ва ўзбек тилида “санъат”, “маҳорат” тушунчасини англатади. Милоддан аввал 776 йилдан бошлаб ҳар 4 йилда Юнонистондаги Олимп тоғларининг этагида жойлашган Олимп қишлоғида Худо Зевс шарафига ўтказиладиган умум-юнон байрам мусобақалари иштирокчилари 2 ғилдиракли аравачада пойга, муштлашиш, бешкураш спорти бўйича ўз санъатларини (техникасини) намойиш этганлар. Қизиғи шундаки ҳар бир иштирокчи мусобақадан олдин ўз қадди-қоматини, мушакларини шаклланганлиги ва бошқа шу спортга оид ҳислатларни намойиш қилиши мазкур мусобақанинг шартларидан бири бўлган. Демак, муайян спорт тури билан шуғулланиш натижасида одамнинг қадди-қомати, мушаклари ва организмнинг жамиийки барча органлари шаклланади, бинобарин спортчининг техник маҳорати, санъатини такомиллашиши таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |