- Ҳужум зарбаси
- Ҳужум зарбаси – жамоанинг ҳужум ҳаракатини якунловчи самарали усул ҳисобланади. Бу ҳаракатлар тўрнинг юқори қисмидан баландда амалга оширилади. Чунки ундан пастроқда амалга оширилган ҳужум ҳаракатларининг самараси жуда пастдир.
- Ҳужум зарбалари йўналишига кўра қуйидагича фарқланади: тўғри йўналиш бўйича (бунда зарба берилган тўп йўналиши ҳужумчининг югуриб келиш йўналишига мос тушади) ва йўналишни ўзгартириб (бунда 18-расм зарба берилган тўп йўналиши ҳужумнинг югуриб келиш йўналишига мос тушмайди). Тўпнинг учиш тезлигига қараб ҳужум зарбалари қуйидагича фарқланади: зарба берувчи қўлни орқага нисбатан қисқа ҳаракатлантириш билан кучли (тезкор), кафтли (тезланишли) ва алдамчи (секин). Ҳужум зарбасини тўғри (тўрга тўғри турган ҳолда) ва ён томон билан (тўрга нисбатан) бажариш мумкин.
Сакраш фазасида ҳужумчи товондан оёқ учига томон катта қадам ташлаб ҳаракат қилади, охирги қадамда оёқлар жуфтланади қўллар орқа томонга ҳаракатлантирилади. Оёқлар тизза қисмида, гавда эса тос-сон бўғимида букилади. Кейин эса қўллар олдинга-юқорига силкитилади, оёқлар таянчдан узилади, гавда олдинга бир оз эгилиб, вертикал ҳолатга келтирилади. Зарба берувчи қўлнинг кафти бош орқасига ўтиб кетмаслигига ва тирсак елкадан бир оз юқорида бўлишига эътибор бериш лозим. - Сакраш фазасида ҳужумчи товондан оёқ учига томон катта қадам ташлаб ҳаракат қилади, охирги қадамда оёқлар жуфтланади қўллар орқа томонга ҳаракатлантирилади. Оёқлар тизза қисмида, гавда эса тос-сон бўғимида букилади. Кейин эса қўллар олдинга-юқорига силкитилади, оёқлар таянчдан узилади, гавда олдинга бир оз эгилиб, вертикал ҳолатга келтирилади. Зарба берувчи қўлнинг кафти бош орқасига ўтиб кетмаслигига ва тирсак елкадан бир оз юқорида бўлишига эътибор бериш лозим.
Тўпни қабул қилиш - Тўп ўйинга киритилганда, ҳужум зарбасидан сўнг ва тўсиқдан қайтганда амалга оширилади.Ҳозирги замон волейболида тўпни қабул қилишнинг қуйидаги усуллари ва вариантлари мавжуд: пастдан икки қўллаб (жуда кам ҳолларда бир қўл билан); юқоридан икки қўллаб; сон қисми билан ва орқага думалаб бир қўллаб пастдан; олдинга кўкрак-қорин қисмлари билан йиқилган ҳолда бир қўллаб пастдан.
- Ўйинга киритилган тўпни сифатли қабул қилиш ҳужум ҳаракатларининг қанчалик самарали бўлишини белгилайди.
- Ўйинга киритилган тўпни қабул қилишнинг энг кўп тарқалган ва самарали шакли бу тўпни икки қўллаб пастданқабул қилишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |