I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг турлари



Download 6,47 Mb.
bet90/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

93-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг турлари
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига қуйидагилар киради:
а) мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва руҳий касаллик мутахассисида даволаниш;
б) умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниш;
в) умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасининг соғлиқни тиклаш махсус бўлимида мажбурий даволаниш;
г) кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида ёки бўлинмасида мажбурий даволаниш.

1. Жиноят кодексининг шарҳланаётган моддасида тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг турлари кўрсатиб ўтилган.


2. Ушбу модда турлари эркин тартибда эмас, балки тизимли ва қатъий тартибда кўрсатиб ўтади. Бунда мазкур тартиб мажбурий чораларини қўллашнинг камроқ чекланган шароитлардан, даволанаётган шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини кўпроқ чеклайдиганларга ўтиш тамойилига асосланади. Шу билан, қонун Жиноят кодексининг 91-моддасида кўрсатилган мажбурий даволанишнинг мақсадларига эришиш учун энг зарур ва етарли турларидан камроқ чеклайдиганларини қўллашга йўналтиради.
Таъкидлаш жоизки, мазкур моддада кўрсатилган тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари турлари рўйхати қатъий бўлиб, кенгайтирилган ҳолда талқин қилиниши мумкин эмас. Шу муносабат билан, Жиноят кодекси 93-моддасида кўрсатилмаган қандайдир бошқа чораларни қўллаш, жиноят қонунининг бузилиши ҳисобланади ҳамда суд ажримнинг бекор бўлишига олиб келади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ЖПКсида кўрсатилган касал устидан ҳомийликнинг ўрнатилиши тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари ҳисобланмайди.
3.Суд тайинлайдиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларидан бири мажбурий амбулатория кузатувида ва малакали психиатрда даволашдир.
Одатда мажбурий амбулатория кузатуви айбдорнинг яшаш жойидаги поликлиникада психиатр ёки психоневролог томонидан амалга оширилади. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахс диспансер ҳисобида туриб, вақти-вақти билан тиббиёт кўригидан ўтиб туриш ва шифокорнинг барча топшириқларини бажариши шарт.
Қуйида санаб ўтилган тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари, шахснинг яқин қариндошлари билан алоқани узмаган ва улар билан муносабатни йўқотмаган ҳолда ўз ишини давом эттириши ҳамда атрофдаги эркин шахслар билан мулоқотда бўлиши мумкин. Мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва руҳий касаллик бўйича мутахассисда даволаниш чораси руҳий касаллиги кучайиб кетаётганлигини кўрсатувчи аломатлар бўлса-да, руҳий ҳолати вақтинча бузилган руҳий касалларга нисбатан бундай касалликларнинг қайтарилмаслиги ва янги ижтимоий хавфли қилмиш содир этмаслиги учун тайинланиши мумкин.
4. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг иккинчи тури (умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида ўтказиладиган даволаш) Жиноят кодексининг 94-моддаси “б” бандида кўрсатилган.
Касалхонада даволаниш деганда, фақат ихтисослаштирилган ташкилот (касалхона) тушунилмайди, балки барча (марказлар, институтлар, клиникалар, диспансерлар ва бошқалар) соғликни сақлаш идоралари, яъни руҳий даволаниш бўлинмалари тушунилади.
Умумий тартибдаги руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниш ижтимоий хавфлилиги руҳий ҳолати билан боғлиқ бўлган умумий асосларда даволаш талаб этиладиган руҳий касалликларга нисбатан тайинланиши мумкин. Яъни улар оддий психиатрия шифохонасида, бошқа ижтимоий хавфли жиноят содир этмаган касаллар билан биргаликда сақланадилар ва ўз хоҳишлари билан даволаш курсларидан ўтадилар. Бундай ҳолда бошқа руҳий касалларга нисбатан қўлланиладиган режим қўлланилади, мажбурий даволаниш белгиланган шахснинг ҳолатидан келиб чиқадиган қуйидаги чекловлар бундан мустасно: белгиланган даволанишнинг мажбурийлиги, фақат мажбурий даволанишни бекор қилиш тўғрисидаги суд ажрими асосида рухсат берилиши ва бошқалар. Мажбурий даволаниш мазкур турининг устунлиги шундаки, касалга нисбатан унинг руҳий бузилиши ва тури, ҳулқининг хусусияти, руҳий ва жисмоний ҳолати, хизмат кўрсатиш жойидан келиб чиқиб, турлича даволаш реалибитация чоралари қўлланилади.
5. Умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасининг соғлиқни тиклаш махсус бўлимида мажбурий даволанишнинг яна бир тури сифатида даволаш терапияси шароитларнинг янада қаттиқроқ чекланишлар билан ажралиб туради.
Мажбурлов чораларининг мазкур тури умумий таркибдаги руҳий касалхонаси миқёсида, лекин махсус белгиланган чегараларда соғлиқни тиклаш махсус бўлимида амалга оширилади. Мазкур бўлим ихтисослашган характерга эга, яъни суд томонидан мажбурлов чоралари белгиланган шахслар учун мўлжалланган. Махсус тартибли шифохоналарда, одатда, инсон ҳаётига тажовуз қилиши билан боғлиқ бўлмаган жиноятни содир этган, руҳий ҳолатига кўра. ўзи ва атрофидагиларга хавф туғдирмайдиган шахслар жойлаштирилади. Бироқ бундай шахслар мажбурий тартибда доимий даволанишга, шунингдек, доимий равишдаги кузатувга муҳтож бўлишади. Махсус бўлимнинг ихтисослашганлиги ўз ичига беморни қочишининг олдини олиш махсус чораларини, шунингдек ҳар бир беморнинг ўзига хос хусусиятини инобатга олган ҳолда даволаш ҳамда ижтимоий мослашишнинг махсус программаларини олади.Ушбу бўлимда шифокорнинг асосий ҳаракати бемордаги чорасизлик- яъни, даволанишнинг фойдасизлиги ҳиссини йўқотиш, даволанишнинг ижобий тугашига ишонч туғдириш мақсадига қаратилади. Фақатгина ушбу масалаларнинг ҳал қилиниши шахснинг руҳий бузулишини самарали даволашга, мажбурлов чораларни қўллаш мақсадига эришишга имкон беради. Даволаниш асосан психо-корректион чоралар ҳамда меҳнат реабилитацияси чоралари ёрдамида амалга оширилади.
Мазкур турдаги мажбурлов чоралари бемор устидан қаттиқ назорат шароитида амалга оширилади, бу нарсага қўриқчилар ва ушбу бўлимларда рухсат бериш тартибини яратиш ҳисобига ҳамда назорат функциясини амалга оширувчи тиббий персоналнинг яхши таъминлаганлиги ҳисобига эришилади.
6. Жиноят кодекси 93-моддаси "г" бандида кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида ёки бўлинмасида мажбурий даволаниш назарда тутилган. Кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида ёки бўлимда мажбурий даволаш ўта ижтимоий хавфли бўлган ёки ўз хулқига кўра умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонаси шароитида даволанишнинг имкони бўлмаган руҳий касалларга нисбатан тайинланиши мумкин. Кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида ёки бўлимда руҳий касаллар батамом ажратилган ҳолда сақланади ва қўриқланади. Бундай шифохонада ёки бўлинмада даволаниш мутахассислиги тор турли клиник ҳолатлар ёки ҳар бир бемор ўтиши керак бўлган даволанишнинг турли босқичлари билан мувофиқ келувчи тиббий даволаниш жараёнининг соҳалашуви билан ажралиб туради.
Руҳий касалликлар шифохонасида ёки бўлинмасида хавфсизликни таъминлаш ҳамда тиббий персонал ва беморларни қўриқлашнинг махсус чоралари кўрилади. Умумий тартибли руҳий касалликлар шифохоналарини қўриқлаш тиббий ходимлар томонидан, суд-психиатрия экспертизаси бўлинмалари ва кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохоналарида - ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади. Шунингдек, шифохона ёки бўлинма ичида, сайр пайтида, беморлар иштирокидаги турли тадбирлар ўтказишда беморлар ҳулқи устидан назоратни амалга оширадилар.Кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида асосан оғир ёки ўта оғир жиноят содир этган шахслар бўлишади.
7. Таъкидлаш жоизки, суд томонидан мажбурий даволанишнинг фақат битта тури белгиланиши мумкин, битта шахсга нисбатан даволанишнинг икки ёки ундан ортиқ тури белгиланиши қонун бузилиши ҳисобланади, ҳамда ажримнинг бекор бўлишига олиб келади. Агар суд ажримида даволанишнинг бирон-бир усули ёки воситаси кўрсатилган бўлса, ушбу ажрим бекор қилинади, чунки ушбу масалалар суд ваколатига кирмайди, балки Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган ташҳис қўйиш, даволаш ва соғлиқни тиклаш усуллари қўлланган ҳолда соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан мустақил равишда амалга оширилади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish