I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги чораларни қўллаш



Download 6,47 Mb.
bet93/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

96-модда. Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги чораларни қўллаш
Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан шахслар томонидан жиноят содир этилгани тақдирда, агар тиббий хулоса мавжуд бўлса, суд жазо тайинлаш билан бирга уларга тиббий йўсиндаги чораларни ҳам тайинлаши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жозога ҳукм қилинган бўлса, тиббий муассасаларда мажбурий даволаниши лозим.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар озодликдан маҳрум қилиш ёки қамоқ жазосига ҳукм қилинган бўлса, уларни даволаш жазони ўтаётган жойда амалга оширилади, жазони ўтаб бўлганидан кейин агарда даволашни давом эттиришга зарурат бўлса, умумий асосда тиббий муассасаларда даволанади.

1. Жиноят кодексининг ушбу моддаси алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан мажбурий даволанишни қўллаш масаласини тартибга солади. Мазкур шахсларга нисбатан мажбурлов чораларининг қўлланилиши ушбу шахсларга қўлланиладиган жиноий жазонинг самарасини оширишга, жиноятчилик сонининг камайишига, фуқароларни конституция ва қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашга кўмаклашади. Шунинг учун, суд алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандлик билан касалланган шахслар томонидан содир этилган жиноятларга баҳо беришда уларга нисбатан мажбурий даволанишни таъминлашнинг зарурияти ҳақидаги масалани ҳал қилиши лозим.


2. Мазкур модда қоидалари шахсларнинг чекланган доираси, яъни алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан мажбурий даволанишни қўллаш масаласини тартибга солади. Агар шахс алкогол ичимликларга ружу қўйган, меъёр ҳиссини йўқотган бўлса, яъни спиртли ичимликларни истеъмол қилиш миқдори устидан назоратни йўқотиб руҳий ва соматик бузилишлар пайдо бўлган бўлса ҳамда унда ижтимоий, аҳлоқий нормаларни бузиш аломатлари сезилса шахс алкоголизм касаллигига дучор бўлган деб топилади.
Гиёҳвандлик - бу шахснинг наркотик воситага нисбатан жисмоний-руҳий жиҳатдан қарамлилиги билан белгиланадиган касалликдир.
Токсиконмания- бу шахснинг психотроп моддалар ҳамда психоактив таъсири бўйича наркотик воситалар билан тенг бўлган, синтетик ёки табиий дори бўлмаган воситаларга жисмоний - руҳий жиҳатдан қарамлилиги билан белгиланадиган касалликдир.
3. Шуни назарда тутиш керакки, алкоголизм гиёҳвандлик ёки заҳарвандаликка чалинган шахсларга нисбатан мажбурий даволанишни қўллаш, ушбу модда қоидаларига асосан, шахснинг касаллиги сурункали характерга эга бўлса ҳамда унинг ўз ҳаракатларини англаши ва уларни бошқариши имкониятидан маҳрум этмаган ҳолларда йўл қўйилади. Акс ҳолда, мажбурий даволанишнинг қўлланилиши ноқонуний ҳисобланади. Аммо, агар шахснинг алкогол, гиёҳванд ёки психотроп моддалар ҳамда дори бўлмаган табиий синтетик ёки табиий моддаларни истеъмол қилиши ушбу шахсни ўз ҳаракат аҳамиятларини англаши ва уларни бошқариш имкониятидан маҳрум этса, ушбу шахсга нисбатан руҳий касалларга қўлланиладиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш лозим бўлади.
4. Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик касаллигига дучор бўлган шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашда, суд, Жиноят кодекси 92-моддасида кўрсатилган мажбурий даволанишни қўллашнинг умумий асосларидан ҳамда Жиноят кодекси 94-моддасида кўрсатилган у ёки бу мажбурий чоранинг ўзига хос шартларидан келиб чиқиши керак. Бунда, шуни назарда тутиш керакки, шахснинг руҳий ҳолати суд-наркология экспертизаси хулосаси билан тасдиқланади. Хулосада қуйидаги саволларга жавоблар кўрсатилиши керак;
* шахс сурункали алкоголик, гиёҳванд ёки заҳарвандлик касаллигига чалинганми;
* шахснинг алкогол, гиёҳвандлик ёки психотроп моддалар ҳамда синтетик ёки табиий дори бўлмаган воситаларга қарамлиги уни ақли норасоликка олиб келиши мумкинми;
* мажбурий даволанишни қўллашга шахсда бирон-бир ғайритабиий ҳолатларнинг мавжудлиги.
Тиббий комиссиянинг хулосаси суд учун исботлаш кучига эга бўлган ягона асос сифатида ҳисобланиши мумкин эмас. Тибий комиссиянинг хулосаси барча исботлаш воситалари каби суд томонидан кўриб чиқилади ва ҳуқуқий баҳоланади. Бироқ, суд-наркологик экспертизаси хулосасига қўшилиш ёки қўшилмаслиги масаласи суднинг ажримида албатта асослантирилиб ўтилиши лозим.
5. Шуни таъкидлаш керакки, мажбурий тиббий даволаш фақат доимий равишда такрорланадиган алкоголик, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик касаллигига чалинганларга нисбатан қўлланади. Жиноят қонунида бу мажбурлов чорасини қўллаш - жиноятни алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ёки заҳарвандлик моддалари истеъмол қилган ҳолда содир этганлик ҳолати билан боғланмайди. Алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахслар томонидан жиноят содир этилган тақдирда, агар тиббий хулоса мавжуд бўлса, суд жазо тайинлаш билан бирга содир этилиши мумкин бўлган жиноятнинг олдини олиш мақсадида даволаниш чораларини ҳам тайинланиши керак.
6. Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик касаллигига дучор бўлган шахсларга нисбатан мажбурий тиббий даволаниш қонунда кўрсатилганидек, жиноий жазо билан белгиланади. Бунда мажбурий даволанишни қўллаш масаласини ҳал қилишда суд уни алоҳида ажримда расмийлаштиради. Ушбу ҳолда айблов ҳукмида суд шахсга нисбатан мажбурий даволанишнинг зарурати тўғрисида кўрсатиб ўтади бироқ, унга доир масалалар алоҳида ажримда ҳал қилинади.
7. Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка дучор бўлган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасининг ҳар қандай тури қўлланилиши мумкин -бунга қонунда бирон-бир чеклов мавжуд эмас. Шу билан бирга ушбу шахсларнинг жиноят содир этишда айблилигини ҳамда уларга хос руҳий - жисмоний қарамлилик уларни ақли расолиқдан маҳрум этмаслигини инобатга олиб, ушбу шахсларга нисбатан мажбурий даволаниш руҳий касалликлар ҳамда жазони ўтаётган ақли расо шахслардан алоҳида қўлланилиши керак.
8. Таъкидлаш жоизки, алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик касаллигига чалинган шахсларни мажбурий даволаш, тайинланган жазони ижро этиш билан бирга амалга оширилиши сабабли. мазкур даволанишни ташкил этишнинг айрим ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Хусусан, шахс озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо чорасига ҳукм қилинган бўлса, у тиббий муассасада мажбурий даволаниши керак. Бундай ҳолда даволаниш амалдаги қонунчиликкка асосланган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг ихтисослаштирилган даволаш - профилактика муассасаларида умумий асосларда ташкил қилинади. Ушбу шахслар маҳкум ҳисобланилишини инобатга олиб, уларнинг даволаниши ушбу муассасаларда Жиноят кодекси 96-моддасидан ташқари бошқа таркибда даволанаётган шахслардан алоҳида амалга оширилиши керак. Агар алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан оғриган беморларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш озодикдан маҳрум қилиш ёки қамоқ жазоси билан бирга қўлланилган бўлса, даволаш жазони ўташ жойларида, жазо муддати тугагандан сўнг эса умумий асосларда тиббий муассасаларда амалга оширилади Жазони ўтаб бўлгандан сўнг уларга маҳкум сифатида қаралмайди, ушбу шахслар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг ихтисослаштирилган тиббий профилактик муассасаларида Жиноят кодексининг 96-моддасидагидан бошқа тартибда даволанаётган шахслар билан биргаликда даволанадилар. Агар айбдор озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган бўлса, тиббий муассасаларда мажбурий даволаниши лозим. Даволаниш неврология диспансерларида олиб борилади.
9. Шуни назарда тутиш керакки, қонун суд томонидан белгиланган мажбурий даволаш муддатини узайтириш тартибини кўрсатиб ўтмаган. Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликдан даволаниш курси ҳар йил узайтирилмасдан, лекин тўлиқ тузалгунига қадар давом эттирилади. Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик касалига қарши мажбурий даволанишга маҳкум этилган барча шахслар тезроқ даволанишдан манфаатдордирлар, чунки даволаниш шахснинг эркини муайян даражада чеклаш билан боғлиқ бўлади. Алкоголизм, гиёҳвандликдан мажбурий даволашнинг тўлиқ курси тугагач, жазони ижро этиш муассасаси, маъмурияти ҳамда соғликни сақлаш муассасаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ судга маҳкумнинг мажбурий даволанишини олиб ташлаш тўғрисида тақдимнома жўнатиши керак. Мажбурий даволаш чоралари мазкур даволашга зарурат қолмаганлиги тўғрисидаги тиббий хулоса асосида суд томонидан бекор қилинади. Бунинг учун даволаниш курсини ўтаганлик факти асос бўлмайди. Илгари тайинланган мажбурий даволаш турини ўзгартириш, Жиноят кодекси 95-моддаси қоидаларига асосан, умумий тартибда амалга оширилади. Бунда руҳий шифохонада бўлиш вақти жазо муддатини ҳисоблашда психиатрик стационарда бўлишнинг бир куни озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига тенг деган ҳисобдан келиб чиқилиш лозим. Психиатрик стационарнинг тури ушбу ҳолда аҳамиятга эга эмас.
Юқоридагиларга асосланиб шундай хулоса қилиш мумкинки, алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинган шахслар жиноят содир этганда, уларга нисбатан қўлланиладиган тиббий мажбурлов чоралари уларда спиртли ичимликлар ва киши руҳиятига таъсир этувчи турли моддалар истеъмол қилиш имкониятини ва хоҳишини йўқотишга қаратилган. Бу таъсир чораси алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка ва жиноятчиликка қарши кураш чораси бўлиб ҳисобланади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish