I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тайинлаш



Download 6,47 Mb.
bet91/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

94-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тайинлаш
Мажбурий амбулатория кузатуви ва руҳий касаллик мутахассисида даволаниш руҳий касаллиги зўрайиб кетаётганлигини кўрсатувчи аломатлар бўлмаган, шунингдек руҳий ҳолати вақтинча бузилган руҳий касалларга нисбатан, бундай касалликнинг қайтарилмаслиги ва янги ижтимоий хавфли қилмиш содир этмаслиги учун тайинланиши мумкин.
Умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниш ижтимоий хавфлилиги руҳий ҳолати билан боғлиқ бўлган, умумий асосларда даволаш талаб этиладиган руҳий касалларга нисбатан тайинланиши мумкин.
Ижтимоий хавфлилиги кўпроқ саломатликни тикловчи чораларни кўришни талаб қиладиган, уларни эса ихтиёрий тартибда ўтказиш мумкин бўлмаган руҳий касалларга нисбатан умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасининг соғликни тиклаш махсус бўлимида мажбурий даволаш тайинланиши мумкин.
Кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида ёки бўлимида мажбурий даволаш ўта ижтимоий хавфли бўлган ёки ўз ҳулқига кўра умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида даволаниш имкони бўлмаган руҳий касалларга нисбатан тайинланиши мумкин. Кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида ёки бўлимда руҳий касалликлар батамом ажратилган ҳолда сақланади ва қўриқланади.

1. Ушбу модда тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллашнинг махсус масалаларини тартибга солади.


Ушбу масалаларнинг махсус характери. мажбурий даволаниш муайян бир турининг ўзига хос хусусияти билан белгиланади, яъни уни ушбу моддада кўрсатилган шахсларнинг қатъий чегараланган гуруҳига нисбатан қўлланилишини талаб қилади.
Ушбу моддада кўрсатилган махсус асослар Жиноят кодексининг 92-моддасида кўрсатилган умумий шартлар билан бирга тиббий йўсиндаги мажбурий чораларнинг аниқ бир турини танлашда суд томонидан ҳисобга олиниши керак.
Бунда суд дастлаб, мажбурий даволанишни қўллаш шартлари мавжудлигини аниқлаши ва фақат уларнинг мавжудлигида мазкур модда қоидаларига асосан даволаниш турини танлаш масаласини ҳал қилиши лозим.
2. Ушбу модданинг биринчи қисми мажбурий амбулатория кузатуви ва мутахассис психиатрда даволанишни қўллаш шартларини белгилайди. Ушбу мажбурий чора, руҳий касаллиги зўрайиб кетаётганлигини кўрсатувчи аломатлар бўлмаган, шунингдек руҳий ҳолати вақтинча бузилган руҳий касалларга нисбатан, бундай касалликнинг қайтарилмаслиги ва янги ижтимоий хавфли қилмиш содир этилмаслиги учун тайинланади.
Касалликнинг кучайиши бемор соғлигининг умумий яхшиланиши даврида сурункали руҳий касаллик аломатларининг намоён бўлиши ҳисобланади. Касалликнинг кучайиши аломатлари ҳар бир руҳий бузилишга қараб турли хил бўлади ва суд психиатрик экспертизаси томонидан белгиланади. Таъкидлаш жоизки, мажбурий амбулатор кузатувида бўлиш ва руҳий касаллик мутахассисида даволаниш, касалликнинг кучайиши аломатлари аниқланмаган шахсларга ҳозир ва кейинчалик узоқ муддатда касаллик аломатлари пайдо бўлиш эҳтимолини камайтиради.
Вақтинчалик руҳий бузилиш - бу тез ўтиши ва соғайиши билан белгиланадиган руҳиятнинг касаллигидир, масалан, патологик мастлик, оғир руҳий ларзага келиш ва куюнишдан келиб чиққан руҳиятнинг бузилиши.
3. Шуни назарда тутиш керакки, мажбурий амбулатория шароитида даволаниш ва руҳий касаллик мутахассисида кузатувда бўлишни қўллаш, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашнинг умумий мақсадларидан ташқари махсус мақсадни ҳам кўзлайди, яъни бу касаллик такрорланишининг олдини олишга хизмат қилади. Касалликнинг такрорланиши деганда, характеридан қатъи назар сурункали ва вақтинча руҳий бузилиш касаллик симптомларининг такрорланишини тушуниш керак.
4. Мажбурий амбулатория шароитида даволаниш ва руҳий касалликлар мутахассиси кузатувида бўлишни қўллаш. фақат, шахс ўзининг руҳий ҳолатини тўғри баҳолай олганда, белгиланган режимга риоя қилганда белгиланган ҳулқ-атворга эга бўлганда ҳамда тиббий ходимларнинг доимий назоратини талаб қилмайдиган ҳоллардагина йўл қўйилиши мумкин. Ушбу даволаниш тури вақтинчалик руҳий бузилиш ҳолатида такрорланиши эҳтимоли кам бўлган ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларга нисбатан ҳамда илгари стационар психиатрия даволаниш курсини ўтаган ва касалликнинг зўрайиши аломати бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилганда самара беради. Охирги ҳолатда амбулатория даволаниш стационар психиатрия курсини ўтаган шахснинг ижтимоий мослашишини енгиллаштириш мақсадида белгиланади.
5. Умумий тартибдаги руҳий шифохонада мажбурий даволаниш тиббий йўсиндаги мажбурий чораларни бир тури сифатида "умумий асосларда даволанишни талаб қиладиган ижтимоий хавфли ҳолатдаги руҳий касалларга нисбатан" белгиланади.
Шахснинг ижтимоий хавфлилиги унинг руҳий кечинмалари билан белгиланади: алжираш, галлюцинация, гангираш ҳолати, эс-ҳуш ва хотиранинг бузилиши, ақл заифлиги ва ҳ.к.
Руҳий кечинмалардан ташқари ушбу шахсларда ижтимоий хавфли ҳулқ намоён бўлмайди. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, шахснинг ижтимоий хавфлилиги, бундай ҳолларда ўзига ва атрофдагиларга бевосита хавфи; ёрдамга муҳтожлиги яъни ўзини асосий ҳаётий эҳтиёжларини қондира олмаслиги; шахс психиатрик ёрдамсиз қолдирилганда руҳий ҳолатининг бузилиши оқибатида унинг соғлигига етказиладиган зарарда кўринади.
6 Умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниш қуйидаги беморларга белгиланиши лозим :
* руҳий ҳолатда ижтимоий хавфли қилмиш содир этган, психознинг такрорланиши эҳтимоли ёки ўз ҳаракатларига етарли баҳо бера олмайдиган шахсларга нисбатан;
* ақли заифлик ва турли кўринишдаги руҳий дефектлар билан касалланган, ташқи салбий ҳолатлар туфайли қилмиш содир этган шахсларга нисбатан.
Юқорида кўрсатилган руҳий касалларга нисбатан мазкур мажбурлов чорасини қўллаш фақат ушбу шахсларда соғликни сақлаш муассасаси режимини қўпол бузишга ва ижтимоий хавфли қилмиш содир этишга интилиши бўлмаган тақдирдагина қўлланилиши мумкин.
7. Умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасининг соғлиқни тиклаш махсус бўлимида мажбурий даволаниши "ихтиёрий тартибда реабилитация чоралари қўллашнинг иложи бўлмаган ҳолат билан боғлиқ ижтимоий хавфли ҳолатдаги руҳий касалларга" нисбатан белгиланади.
Мазкур мажбурлов чораси умумий тартибдаги руҳий шифохонага жойлаштириладиган шахсларга нисбатан ижтимоий хавфлилиги юқорироқ бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади. Хусусан, мазкур шахслар агрессив бўлмаган ижтимоий хавфли қилмиш содир этишга, даволаш муассасаси тартибини бузишга, умумий тартибдаги руҳий шифохона шароитида реабилитация чораларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи бошқа ҳаракатларни содир этишга мойил бўладилар. Бунда қонун реабилитация бўлимида мажбурий даволанишни, бундай даволанишни соғлиги талаб қиладиган шахсларгагина қўллаш мумкинлигини алоҳида таъкидлайди. Агар руҳий касал соғлиги ҳолати юзасидан комплекс тиббий чоралар қўлланилишига муҳтож бўлса, лекин унинг ҳаракатлари бунга йўл қўймаса, ушбу шахсга нисбатан кузатуви кучайтирилган стационар шароитда мажбурий даволаниш қўлланилиши керак.
8. Кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида ёки бўлинмасида мажбурий даволаш ижтимоий хавфлилик даражаси юқори бўлган ёки ўз хулқига кўра, умумий тартибли руҳий каслликлар шифохонаси шароитида даволашнинг имкони бўлмаган руҳий беморларга нисбатан тайинланади. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, руҳий шифохонада ёки доимий кузатувдаги бўлимга жўнатиш касалликнинг хусусиятларидан эмас, балки бемор руҳий бузилишнинг ижтимоий хавфлилигидан келиб чиқишини қайд этиши мумкин.
Бу шахсларнинг ҳаракати одатда, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этиши ҳамда аввалги мажбурлов чораларини қўлланилишига қарамасдан доимий равишда шундай қилмишларни содир этишда ифодаланади.
9. Кузатув кучайтирилган руҳий шифохонада ёки бўлимда мажбурий даволаниш шаклидаги тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш, бемор умумий тартибдаги руҳий шифохона тартиби талабларини унга нисбатан тиббий реабилитация чораларини қўллаш имкониятини бермайдиган даражада бузган тақдирда ҳам белгиланиши мумкин. Бунда унинг содир этган қилмиши оғирлиги аҳамиятга эга бўлмайди. Шу билан бирга, шунга эътибор бериш керакки, бундай чоранинг қўлланилиши реабилитация ва даволаш чораларини ўтказишнинг имкони йўқлиги билан ҳам белгиланади. Агар тартиб бузилиши фақат реабилитация чораларини ўтказишга тўсқинлик қилса, беморга нисбатан умумий тартибли руҳий шифохонанинг соғлиқни тиклаш махсус бўлимида мажбурий даволаниш ўтказилиши мумкин. Мазкур масаланинг бошқача ҳал қилиниши жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибнинг бузилиши сифатида қаралиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасининг бу турини қўллашда суд-психиатрик экспертизаси орқали аниқланган ҳолатларга асосланилади. Кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида бемор даволаш муассасидан қочиши ва такроран ижтимоий хавфли қилмиш содир этиши истисно этиладиган қатъий назорат остида даволанади.
10. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасининг у ёки бу турини қўллаш зарурияти касалликнинг хусусияти каби суд-психиатрик экспертизаси хулосасида аниқ кўрсатилиши керак. Бунда мажбурлов чорасининг аниқ бир турини қўллаш заруриятига асосланилади. Шу билан бирга экспертиза хулосаси аввалдан белгиланган исботлаш кучига эга бўлмайди ва суд томонидан ишнинг бошқа ҳолатлари билан биргаликда ҳуқуқий баҳоланиши лозим. Суд ишни бошқа ҳолатлари билан биргаликда кўриб чиқиб ижтимоий хавфлилик даражасини ёки бу мажбурлов чорасини бошқача баҳолаши тиббий таъсир чораси қўллаши ёки умуман қўлламаслиги мумкин. Суд ажрими ҳар бир ҳолат бўйича асослантирилган бўлиши керак.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish