I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet37/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

38-модда. Охирги зарурат
Охирги зарурат ҳолатида, яъни шахснинг ёки бошқа фуқароларнинг шахсига ёҳуд ҳуқуқларига, жамият ёки давлат манфаатларига таҳдид солувчи хавфни қайтариш учун қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказган ҳолда содир этилган қилмиш, башарти,шу хавфни ўша ҳолатда бошқа чоралар билан қайтаришни иложи бўлмаса ҳамда келтирилган зарар олди олинган зарарга қараганда камроқ бўлса жиноят деб топилмайди.
Шахснинг охирги зарурат ҳолатида содир этган қилмиши, башарти, охирги зарурат чегарасидан четга чиқилмаган бўлса қонуний деб топилади.
Агар бошқа воситалар орқали хавфнинг олдини олиш мумкин бўлса ёки келтирилган зарар олди олинган зарардан ошиб кетса, қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга бундай зарар етказиш охирги зарурат чегарасидан четга чиқиш деб топилади. Охирги зарурат ҳолатида содир этилган қилмишнинг қонунийлигини баҳолашда олди олиниши лозим бўлган хавфнинг хусусияти ва хавфлилик даражаси, шундай хавфнинг ҳақиқатдан мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ва юз бериш вақтининг яқинлиги, хавфни қайтарувчи шахснинг мавжуд имкониятлари вужудга келган руҳий ҳолати ва ишнинг бошқа ҳолатлари ҳисобга олинади.
Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш натижасида ҳуқуқлар ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказганлик учун жавобгарлик масаласи ушбу модда қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилинади.

1. Қилмишнинг жиноийлигини истисно этувчи ҳолатлардан бири бу охирги заруратдир. Бироқ, зарурий мудофаадан фарқли равишда, охирги зарурат ҳуқуққа хилоф тажовузнинг олдини олишга эмас, балки ҳуқуқий ҳимояланган манфаатлар тўқнашувида юзага келадиган келишмовчиликларни ҳал қилишга қаратилган ҳуқуқий механизмни шакллантиришга хизмат қилади. Шахс охирги зарурат ҳолатида турганида қуйидагилардан бирини танлаши лозим: хавф солаётган хатарнинг содир бўлишига йўл қўйиш ёки қонуний манфаатларга зарар етказиш орқали хатарнинг олдини олиш. Сўнгги ҳолатда шахс ҳаракатлари расмий жиҳатдан жиноятдан фарқ қилмаслиги мумкин, бироқ маълум шартлар асосида мазкур ҳолат ижтимоий фойдали ҳамда ҳуқуқка мос деб тан олинади.


Охирги заруратнинг ҳуқуқийлигини белгиловчи шартлар 2 гуруҳга бўлинади:
* таҳдид солаётган хавфга нисбатан ҳуқуқий шартлар.
* мудофаага нисбатан ҳуқуқий шартлар.
Охирги заруратнинг таҳдид солаётган хавфга нисбатан ҳуқуқий шартлари шундай ҳолатларга тавсиф берадики, бунда таҳдид солаётган хавф қонун билан қўриқланаётган ижтимоий муносабатларга (манфаатлар)га қаратилган бўлади. Охирги заруратнинг таҳдид солаётган хавфга нисбатан ҳуқуқий шартлари ҳақида гапирганда, унинг ижтимоий хавфлилиги, мавжудлиги ва ҳақиқийлиги позициясидан туриб тавсифланади.
3. Ижтимоий хавфлилик шундай ҳолатки, бунда бу ҳолат ўзининг хусусиятига кўра жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий аҳамиятли объектларга зарар етказиш имкониятига эга бўлади. Бундай объектлар сирасига Жиноят кодексида белгиланган охирги зарурат ҳолатида турган шахснинг ҳуқуқи бошқа фуқаролар, жамият ҳамда давлатнинг манфаатлари киради.
Ижтимоий хавфли охирги заруратни келтириб чиқарувчи ҳолатлар сифатида атроф-муҳитга, мулкка, бошқарув тартибига таҳдид солаётган хавф тан олинади.
4. Шуни инобатга олиш керакки, охирги заруратда ҳолатлар фақат ижтимоий хавфли бўлмоғи даркор, зарурий мудофаадан фарқли равишда ҳуқуққа хилоф белгиларнинг мавжуд бўлиши шарт эмас, яъни хавф манбаи бўлиб, нафақат бошқа шахсларга тажовуз қилиш, балки табиат кучлари таъсири (табиий офатлар, об-ҳаво шароитлари, зилзила, сув тошқини); одам организмининг физиологик ва патологик ўзгаришлари (оғриқ, зўриқиш); юқори хавф манбаи; ҳайвонлар ҳаракати; машина ҳамда механизмларнинг носозлиги ва бошқалар тушунилади. Бундан ташқари, хавф манбаи сифатида айбсиз ҳаракат ҳам тан олинади. Таҳдид солиши мумкин бўлган хавф манбаларининг тўлиқ рўйхатини мантиқан тасаввур қилиб бўлмайди.
5. Хавф манбаи шахснинг хулқ - атвори бўлган тақдирда тергов ва суд органлари содир этилган қилмишнинг субъектив томонига эътибор қаратишлари керак. Агар шахс қасддан ўзига ёки бошқа шахсларга ёхуд жамият манфаатларига нисбатан хавфли ҳолатни келтириб чиқариб, сўнг буни охирги зарурат ҳолатига йўйиб, қандайдир жиноий қилмиш содир этса, унинг ҳаракатларини, умумий асосларга кўра жиноят деб квалификация қилиниши керак. Бундай ҳаракатлар охирги заруратни қасддан келтириб чиқариш ҳисобланади. Агар шахснинг дастлабки хатти-ҳаракати қасддан содир этилиб, кейинчалик вужудга келган ижтимоий хавфли оқибатни бартараф этиш мақсадида яна бир ижтимоий хавфли қилмиш содир этса, унинг иккинчи (сўнгги) қилмиши охирги зарурат сифатида квалификация қилинади. Масалан, шахс бошқа бир шахсга оғир тан жароҳат етказиб, кейинчалик унинг ҳаётини қутқариб қолиш учун автомашинани олиб қочса, шахснинг кейинги қилмиши охирги зарурат, деб топилади ва жиноий жавобгарликка тортилмайди.
Агарда шахс томонидан содир этилган биринчи қилмиш эҳтиётсизлик орқасида ёки айбсиз ҳолда (қасдни қамраб олмаган бўлса) содир этилса, бунинг оқибатида келиб чиққан юқори зарар кам зарар (иккинчи қилмиш) орқали олди олинса, бундай ҳолат ҳар доим охирги зарурат деб квалификация қилинади. Биринчи қилмишга эса мустақил ҳуқуқий баҳо берилмоғи лозим.
6.Шуни таъкидлаш жоизки, охирги заруратнинг хавф манбаи бўлиб, фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг белгиланган ҳуқуқий ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ҳам тан олинади. Булар қаторига жиноятни истисно қилувчи ҳолатлар (зарурий мудофаа, жиноятчини ушлаш мисолида кўриш мумкин.), содир этилган ҳаракат (ҳаракатсизлик) киради. Хавф манбаи бўлиб албатта зарурий мудофаа, буйруқни бажариш ҳуқуқийлигининг чегарасидан чиқиб содир этилган қилмишлар ҳисобланади. Бундай ҳолатларга қарши охирги заруратни қўллаш мумкин.
7. Хавфнинг мавжудлиги деганда, қонун билан қўриқланаётган объектларга муқаррар зарар етказилиши мумкин бўлган хавфнинг вужудга келиши, зарар етказилаётганлигини ёхуд реал хавф мавжудлигини билдиради. хавфи мавжудлиги ёхуд зарар етказилаётганлиги тушунилади.
Олди олинган ёки ўтиб кетган хавф мавжуд деб қабул қилинмайди ва охирги зарурат деб ҳисобланмайди. Бундай ҳолларда зарар етказиш охирги зарурат ҳолатидаги қилмиш деб топилмай, умумий асосларда ҳуқуқий баҳо берилади.
8. Охирги заруратнинг хавфини белгиловчи зарурий шарт унинг ҳақиқийлигида намоён бўлади, яъни у объектив ва реал мавжуд бўлиши керак. Агар хавф ҳақиқий бўлмасдан, шахс унинг мавжудлиги ҳақида нотўғри тахмин қилган бўлса, шахснинг бундай қилмиши тахминий охирги зарурат деб баҳоланиб, жавобгарлик масаласи фактик хатога оид умумий қоидаларга кўра ҳал қилинади. Жавобгарлик масаласи эса фактик хатога қараб белгиланади.
Бунда шахс ҳаракатига қуйидагича қаралади:
* охирги зарурат сифатида, шахс ўз тасаввурининг хатолигини билмаса ва билиши ҳам мумкин бўлмаса;
* шахс ўзининг тахминлари хатолигини билмаган ва билиши мумкин бўлмаган ҳолларда, унинг ҳаракати шахс ўзи тахмини хатолигини билмаган бўлса, лекин ишнинг ҳолати бўйича билиши лозим ва мумкин бўлса эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят сифатида баҳоланади.
9. Таҳдид солаётган хавфнинг олдини олишга қаратилган қилмишнинг ҳуқуқийлигини шарҳланаётган моддада мустаҳкамланган назарий ва амалий жиҳатдан ишлаб чиқилган мезонлар билан мос бўлиши керак. Мазкур мезонлар қуйидагиларда акс этади, масалан, қилмишнинг ижтимоий фойдалилиги, мажбур бўлганлик туфайли содир этилиши, бошқа шахсларга етказилиши мумкин бўлган зарарни бартараф этишга қаратилганлиги, охирги заруратнинг қонунда белгиланган доирадан четга чиқмаслиги ва ҳоказо. Кўрсатиб ўтилган шартларга қилмиш мос келган ҳоллардагина у охирги зарурат сифатида квалификация қилиниши мумкин бўлади.
10. Охирги заруратдаги қилмиш қонун билан қўриқланадиган объектларга зарар етказиш хавфининг олдини олишга қаратилган бўлади, яъни у ижтимоий фойдали манфаатларга хизмат қилади. Шу ўринда таъкидлаш керакки, жиноят қонуни ҳар қандай қилмишни ҳуқуқий манфаатларни ҳимоя қилишга қаратилган ижтимоий фойдали ҳаракат деб топмайди. Қонун билан қўриқланадиган бошқа манфаатларга зарар етказмасдан хавфни бартараф этиш имкони мавжудлиги охирги заруратнинг ҳақиқийлигини истисно этади. Агар шахс бундай имконият мавжудлигини билмаган ва билиши мумкин ҳам бўлмаса, унинг қилмиши охирги зарурат, деб баҳоланиши мумкин.

11. Қилмишнинг мажбурийлиги деганда вужудга келган вазиятда қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказиш хавфни бартараф этишнинг охирги ягона усули эканлиги тушунилади. Бошқача қилиб айтганда, жиноят қонуни билан қўриқланаётган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказилиши хавфи мавжуд бўлган ҳолатда шахс зарарни ҳуқуқий чоралар билан олдини олишга ҳаракат қилиши керак. Фақатгина таҳдид солаётган хавфни бошқа усуллар билан тўхтатиб бўлмаса, бир манфаат йўлида бошқаси қурбон қилинади, негаки хавфнинг олдини олишнинг бошқа усуллари мавжуд эмас ёки етарлича бўлмайди. Шундай қилиб, шахс энг аввало, ҳуқуқ билан ҳимояланган манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга ҳаракат қилиши керак, бунинг иложи бўлмасагина унинг камчиликни ташкил қилувчи қисмига зарар етказиши мумкин. Масаланинг бундай ечим топиши охирги заруратда тенг асосларда жиноят қонуни билан қўриқланаётган объектлар тўқнашаши билан изоҳланиши мумкин.


12. Хавфнинг бошқа қўриқланаётган манфаатга зарар етказмасдан олдини олиш имкони борлиги қилмишнинг ҳуқуқийлигини инкор этади, бундан мазкур институтнинг зарурий мудофаадан фарқловчи аниқ тафовути кўринади: зарурий мудофаада бошқа имконият мавжуд бўлса ҳам зарар етказилиши мумкин. Бундай ҳолатда содир этилган қилмиш умумий асосларда квалификация қилинади. Суд ва тергов органлари бу вазиятда қилмишнинг субъектив томон ҳаракатларига эътибор беришлари керак, яъни агарда шахс иш ҳолатларига кўра зарар етказмасдан хавфнинг олдини олиш мумкинлигини англаса ёки англаши мумкин бўлсаю, лекин бундай қилмаса унинг ҳаракатлари қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасидан жиноят содир этилган деб топилади. Бу ҳолатда шахс зарар етказмасдан туриб хавфни бартараф этиш мумкинлигини иш ҳолатига кўра англамаса ва англаши ҳам мумкин бўлмаса, охирги зарурат қоидаларига кўра квалификация қилинади.
13. Шуни инобатга олиш керакки, охирги заруратда қилмишни мажбурий амалга ошириш бундай ҳолатларда унинг ягоналигини кўрсатмайди, яъни айнан махсус қилмиш охирги бўлиб кўриниши талаб қилинмайди. қилмишнинг мажбурийлиги зарар етказиш усулида эмас, балки унинг фақат зарар етказишда мажбурийлигидир.
14. Охирги зарурат ҳолати белгиларига тўғри келадиган қилмиш содир этилганда, фақат учинчи шахслар ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказиши керак.. Учинчи шахс деганда охирги зарурат бўйича бартараф этилган хавф билан алоқадор бўлмаган шахслар, жамият ва давлат манфаатлари тушунилади.
Шарҳланаётган моддадаги у ёки бу шахс, жамият ёки давлатни учинчи шахс сифатида талқин қилиш учун келиб чиққан хавфга нисбатан объектив ҳамда субъектив элемент боғлиқлигини аниқлаш талаб қилинади. Жумладан, объектив элемент шахснинг жамият ёки давлатнинг муайян фаолияти охирги зарурат билан олди олинадиган хатарни келтириб чиқаришига таъсир кўрсатмаслиги кераклиги талабини қўяди. "Учинчи шахслар"нинг ҳуқуқ ва эркинликларига зарар етказишнинг субъектив томони деб, охирги зарурат ҳолатида ҳаракатланаётган шахснинг олди олинаётган хавфга учинчи шахсларнинг дахли йўқлигини ва уларга зарар етказиш хоҳиши борлигини англаши тушунилади.
15. Алоҳида эътиборга олиш керакки, қонунда кўрсатилган тартибда жиноий жавобгарликка тортилмайдиган вояга етмаганлар, ақли норасо ёки бошқа шахслар томонидан содир қилинган ноқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимояланиш зарурий мудофаа сифатида кўриб чиқилади.
16. Охирги заруратни қўллашда зарар етказишнинг мувофиқлиги деганда шу тушуниладики, бунда мазкур зарар олди олинаётган хавфга мос бўлиши керак.
Мажбуран бартараф қилинган хавф қонуний деб топилиш учун етказилган зарар олди олинган зарарга қараганда камроқ бўлиши талаб қилинади. Бундай талаб қўйилишига сабаб, охирги заруратда зарар тажовузчининг ўзига эмас, қонун билан қўриқланаётган бошқа ҳуқуқ ва манфаатларга етказилади.
17. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, қонун, етказилган зарар миқдори кам аҳамиятли бўлиши талабини қўяди.
Қонун етказилган зарарнинг аҳамияти қанчалик кам бўлишини чегараламайди. Шунинг учун, ҳуқуқий деб нафақат кам зарар етказиш тушунилади, балки ўз аҳамияти жиҳатидан олди олинаётган зарарга яқин бўлиши керак.
18. Етказилган ва олди олинган зарарнинг мослиги зарар етказилган ва ҳимоя қилинган ҳуқуқ ва манфаатлар мувофиқлигини билдиради.. Зарарнинг турли кўринишларида намоён бўладиган сифат ва миқдор кўрсаткичларни белгилайдиган асос мавжуд эмас. Қайси манфаат қимматлирок, қайси зарар камроқлиги масаласи ишнинг конкрет ҳолатларига қараб ҳар бир воқеанинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳал қилинади. Бунда қуйидагилар инобатга олинади:
* бузилган манфаатнинг муҳимлиги;
* олди олинган зарар миқдори;
* таҳдид солаётган хавфнинг характери;
* хавфнинг олди олинмаганда қандай оқибатлар юзага келиши мумкинлиги ва бошқалар.
Тергов органлари ва суд етказилган ҳамда олди олинган зарарнинг сифат-миқдор мувофиқлиги принципидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги ҳолларда иш юритишлари лозим:
* олди олинган хавфга қараганда етказилган зарар бошқача характерга эга бўлса. Бундай вазиятда тергов ва суд органлари етказилган зарар бартараф этилган хавфдан кўра кўп бўлса, бундай ҳолларда етказилган зарарнинг бартараф этилган хавфдан кўра камроқ бўлишига эътибор беришлари шарт (масалан, шахснинг ҳаёти ва соғлигини ҳимоя қилиш мақсадида мулкий зарар етказилиши);
* сифат жиҳатдан ўхшаш, яъни айнан бир хил ижтимоий муносабатларга қарши қаратилган зарар етказилса (масалан, оғир тан жароҳати етказилишини бартараф этиш мақсадида шахсга енгил тан жароҳати етказилиши); Сифат жиҳатдан бир хил зарар етказилиши деганда етказилган ва бартараф этилган зарар бир хил манфаатларга йўналтирилганлиги тушунилади.
* бартараф этилган хавфнинг хусусияти ва даражаси жиҳатдан фарқ қилувчи зарар етказилишига, яъни Жиноят қонуни билан қўриқланадиган бир неча оьъектларни (сақлаб қолиш) ҳимоя қилиш мақсадида кичик миқдордаги объектларга зарар етказиш.
Етказилган зарарнинг олди олинган зарарга нисбатан аҳамиятини белгилашда ишнинг муайян ҳолатларидан келиб чиқилади: зарар етказиш хавфи бўлган объектнинг ўзига хос хусусиятлари таҳдид солаётган зарарнинг реал миқдори ва бошқалар. Шу усуллар билан аҳамиятли бир ёки айрим манфаат миқдор жиҳатдан устун турувчи аҳамиятсиз манфаатга зарар етказиш масаласи ҳал қилинади (масалан, хусусий мулкни бегона мулкка, оммавий тартибга, бошқарув тартибига зарар етказиш орқали ҳимоялаш).
19. Белгилаб ўтиш жоизки, охирги заруратда зарар етказишнинг тўғрилигини белгилайдиган қонуний талаб нисбатан кам зарар етказиш ҳисобланади. Шундай қилиб, бир хил зарар етказиш ёки ундан юқори турувчи зарар етказиш мувофиқлик шартини бузади. Мазкур шарт шахсга зарар етказишнинг аҳамияти кам усулидан фойдаланиш мажбуриятини юкламайди. Шунинг учун, агар шахсда хавфни бартараф эта оладиган аҳамияти камроқ усуллар мавжуд бўлса, у мазкур усуллардан бирини танлаб ҳаракатланиши мумкин ва унинг ҳаракатлари охирги зарурат сифатида баҳоланади.
20. Шахснинг қилмишни охирги зарурат чегарасидан четга чиқмасдан содир этишини охирги заруратнинг ҳуқуқийлиги шартларидан биридир. Охирги зарурат чегарасидан чиқиш ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларга хавф бошқача йўл билан олди олиниши ёки етказилган зарар олди олинганидан муҳимроқ бўлганида зарар етказиш ҳисобланади.
Белгилаб ўтиш керакки, охирги зарурат чегарасидан чиқиш учун қуйидаги шартларнинг бири мавжуд бўлсамлиги керак:
* қилмишнинг мажбурийлиги;
* етказилган зарарнинг мутаносиблиги. Уларнинг уйғунлиги бу ҳолатда талаб қилинмайди.
Охирги зарурат чегарасидан чиқиш фақат шундай заруратни амалга оширганда мавжуд бўлиши мумкин. Шунинг учун, тергов органлари ва суд қилмишни охирги зарурат чегарасидан четга чиқиш сифатида баҳолаш учун аввал охирги заруратнинг мавжудлигини белгилашлари зарур.
21. Тергов ва суд органлари қилмишни зарурат чегарасидан чиқиш деб квалификация қилиш учун шахс қилмишининг субъектив томонини ҳам инобатга олиш зарур..
Бунда шуни инобатга олиш керакки, кучли руҳий ҳаяжонланишда шахс ўзининг қилмишини ҳар доим ҳам тўғри баҳолай олмаслиги мумкин. Шу сабабдан, тергов ва суд органлари охирги зарурат чегарасидан чиқиш ҳолатини белгилашда ҳар бир хатти-ҳаракатни алоҳида эътиборга олишлари зарур.
22. Охирги зарурат чегарасидан четга чиқиш ҳолатида қилмишнинг мажбурийлиги шартининг мавжуд бўлмаслиги, айбнинг қасд ёки эҳтиётсизлик шакли билан характерланади, яъни шахс ҳаракатга қараб хавфни зарар етказмасдан олдини олиш имконияти мавжуд эканлигини англаши лозим. Бундай ҳолда, содир этилган қилмиш охирги зарурат чегарасидан четга чиқиб, жиноят қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этилган деб квалификация қилиниши лозим.
23. Агарда охирги зарурат чегарасидан четга чиқиш олди олиниши керак бўлган хавфдан юқори зарар етказганда намоён бўлса, охирги зарурат чегарасидан четга чиқиш учун жавобгарлик фақат қилмиш айбнинг эҳтиётсизлик шакли амалга оширилганида келиб чиқади. Бошқача қилиб айтганда, айбдор хавфнинг олдини олишда тенг юқори зарар етказаётганлигини англамайди, лекин иш ҳолатига қараб англаши лозим бўлади. Шу ҳолатда келтирилаётган зарарда айбнинг қасд шакли мавжуд бўлса (масалан, жабрланувчининг унга оғир тан жароҳатини етказмаслиги учун қасддан одам ўлдириш) қилмиш қасд мавжуд бўлган жиноят деб талқин қилинади, бунда охирги зарурат чегарасидан чиқиш ҳолати бўлмайди.
24. Охирги зарурат чегарасидан четга чиқишда шахс қилмиши субъектив томонининг мақсади ижтимоий фойдали аҳамиятга эга бўлиб, камроқ зарар етказиш воситасида кўп миқдордаги зарарни бартараф этишни билдиради. Охирги заруратни ҳуқуқийлигини белгилайдиган мазкур умумий шарт, қилмишнинг охирги зарурат чегарасидан четга чиқиш деб баҳолашда алоҳида аҳамият касб этади.
25. Жиноят кодекси охирги зарурат чегарасидан четга чиқиб содир этилган жиноятнинг махсус таркибига эга эмас, шунинг учун бундай қилмиш қасд ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятнинг мувофиқ моддаси билан квалификация қилинади ва қонун уни жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат сифатида эътиборда тутади..
26. Охирги заруратни амалга ошириш барча шахсларнинг субъектив ҳуқуқидир. Бу борада қонунда ҳеч қандай чеклов мавжуд эмас. Ҳар бир шахс ўз кучи билан манфаатларни ҳимоя қилишдек субъектив ҳуқуқидан фойдаланиши шунингдек ундан воз кечиши ҳам мумкин. Шу билан бирга, хавфни бартараф этиш маълум бир шахсларнинг хизмат мажбурияти ҳисобланади Масалан, милиция, миллий хавфсизлик хизмати, ёнғинга қарши кураш хизмати ходимлари. Бундай шахсларга улар ўзларининг хизмат ёки профессионал вазифаларни бажараётганларида охирги зарурат қоидалари қўлланилмайди, яъни улар охирги зарурат сабаби билан хавфнинг олдини олишдан четлана олмайдилар. Бироқ, хавф олдини олишда милиция, миллий хавфсизлик хизмати, ёнғин хизмат ходимлари, учинчи шахслар ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказилиши мумкин бўлган вазиятларга тушишлари мумкин (масалан, сув пуркагични ўтказиш мақсадида автомашина ойнасини синдириш). Бундай ҳолда, уларнинг ҳаракатлари шарҳланаётган моддага мувофиқ баҳоланади.
27. Шуни инобатга олиш керакки, охирги зарурат чегарасидан четга чиқиш субъекти бўлиб, содир этилган жиноят учун белгиланган жиноят учун жавобгарлик ёшига тўлган ақли расо жисмоний шахслар ҳисобланади
28. Шарҳланаётган модданинг бешинчи қисмига мувофиқ, жисмоний ёки руҳий зўрлик натжасида ҳуқуқлар ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказганлик учун жавобгарлик масаласи суд томонидан охирги зарурат ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилинади.
Жисмоний мажбурлаш деганда бошқа шахсга зўравонлик характерга эга бўлган жисмоний чора қўллаш ҳаракати тушунилади, яъни бунда шахс эркинлиги унинг хоҳишига боғлиқ бўлмаган ҳолда тўсиқ қўйилади. Жисмоний мажбурлаш зўравонлик характери меъёри соғлиққа турли даражада шикаст етказади. Кучли таъсир қилувчи ва наркотик воситаларни қўллашда, изоляцияда намоён бўлади - меъёрнинг конкрет характери квалификацияга таъсир қилмайди.
Руҳий мажбурлаш деганда бошқа шахсга руҳий зўрлик ўтказиш (ҳаётга, соғлиқка, мулкка ёки бошқа ҳуқуқга манфаатларга зарар етказиш билан қўрқитиш). Шу билан бирга, руҳиятга тўғри таъсир қиладиган (турли руҳий моддалар, гипноздан фойдаланиш) тушунилади. Шахснинг ҳаракат эркинлигини чегаралайдиган, иродасини букадиган конкрет ҳолатларга фойдаланиладиган жиноятни квалификация қилишда инобатга олинмайди.Хусусан, шахснинг ўзи ҳаракатларини танлаш эркинлиги бутунлай чекланган ёки бундай чекланганлик нисбий хусусиятга эга бўлиши мумкин.
29. Шуни таъкидламок керакки, жисмоний ҳамда руҳий мажбурлашнинг зарурий белгиси унинг мажбурлаш амалга оширилаётган шахс эркига ва иродасига қарши амалга оширилишида намоён бўлади. Акс ҳолда, мажбурлаш ҳолати бўлмайди (масалан, магазин қоровули ўғирлик шериги бўлиб, унга гумон тушмаслиги учун уни боғлаб қўйишларини сўраши).
Шу билан бирга, шахсга нисбатан фақат ҳуқуқга хилоф ҳолатларни амалга ошириш мажбурлаш деб тан олинади. Қонун талаб қилган чораларни қўллаш эса мажбурлаш ҳисобланилмайди (масалан, қамоқка олиш, ҳуқуққа хилоф ҳаракат устидан шикоят қилиш). Бундай ҳолларда мажбурланаётган шахснинг учинчи шахслар ҳуқуқ ва манфаатларига қарши қаратилган қилмишлари қасд ёки эҳтиётсизлик мавжуд жиноят сифатида квалификация қилиниши керак.
30. Жисмоний ёки руҳий зўрлик учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказувчи мажбурлов остидаги шахснинг эркин хулқ-атворига турли хил таъсир кўрсатиши мумкин. (масалан. шахс ўз ҳаракатларини танлаш эркинлигидан маҳрум бўлади ёки бундай чеклов қисмли характерга эга бўлади). Юқоридагиларни инобатга олиб шуни айтиш лозимки, мажбурлаш деганда, шахснинг ўз хоҳишига қарши бирон-бир қилмишни содир этишга мажбур этиш мақсадида қилинадиган барча руҳий ёки жисмоний таъсир тушунилиши лозим.
Шахс фаолиятининг турли хусусиятдалиги уларни ҳар хил ҳуқуқий баҳолашга олиб келади, хусусан, агар:
* шахс ўзининг хатти-ҳаракатини бошқара олмаган (тўлиқ изоляция ёки гипноз остида бўлиш) ҳолларда мажбурланувчи шахс қўл остидаги жиноят қуроли бўлиб, у ўз ҳаракатларини танлаш имкониятидан маҳрум бўлади ва шу сабабли у жиноий жавобгарликка тортилмайди.
* шахс ўз хатти - ҳаракатини бошқариш имкониятига эга бўлади (масалан, зарар етказиш хавфи мавжуд бўганда) . Мазкур ҳолатда мажбурланган шахснинг қилмиши охирги зарурат бўйича баҳоланиши лозим. Агар шахснинг қилмиши охирги заруратнинг ҳуқуқий шартларига мос келмаса ёки унинг чегарасидан четга чиққан бўлса, мажбурланган шахснинг хатти-ҳаракати мустақил таркибли жиноят сифатида квалификация қилиниши лозим. Бундай вазиятда шахснинг мажбурлов остида содир этган қилмиши жиноий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат сифатида кўрилиши керак.
31. Суд - тергов амалиётида у ёки бу қилмишни ўхшаш институтлар ҳисобланган охирги зарурат ёки зарурий мудофаа деб квалификация қилиш масаласида айрим бир қийинчиликлар мавжуд. Бу борада қилмишни тўғри квалификация қилиш жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатлари олдида турган вазифаларни бажариш, зарар етказган қилмиш ҳуқуқийлиги чегарасини белгилаш ҳамда шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун муҳимдир. Шунингдек, қилмишни тўғри квалификация қила олиш, биринчидан, жиноий жавобгарликка тортилувчи шахснинг ҳуқуқий мақомини белгилаш; иккинчидан, Жиноят кодекси олдида турган вазифаларни бажарилишини таъминлаш; учинчидан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар обрў - эътибори ва нуфузини кўтариш учун муҳимдир. Шу сабабли суд ва дастлабки тергов органлари охирги зарурат ва зарурий мудофаанинг фарқларига алоҳида аҳамият қаратишлари лозим. Бу фарқлар қуйидагиларда намоён бўлади.
* зарурий мудофаа шахс қонун муҳофазасидаги манфаатларга қарши қаратилган ҳуқуққа хилоф тажовуздан ҳимоя қилишда ифодланади. Охирги заруратда эса хавф манбаи бўлиб, нафақат шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши, балки енгиб бўлмас куч натижасида юзага келган ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин.
* зарурий мудофаада зарар фақат тажовузчига етказилади, охирги заруратда эса зарар учинчи шахсга етказилади, яъни охирги зарурат бўйича бартараф этилган хавф билан алоқадор бўлмаган шахслар, жамият ва давлат манфаатлари ҳисобланади.
* етказилган ва бартараф этиладиган зарарнинг ўзаро муносабатига кўра, яъни зарурий мудофаада етказилган зарар бартараф этилган зарар билан тенг ёки ундан кўпроқ бўлиши мумкин, охирги заруратда эса кўпроқ зарарни бартараф этиш мақсадида камроқ зарар етказиш ҳисобланади. Охирги заруратда етказилган зарар олди олинган зарарга қараганда камроқ бўлиши назарда тутилади.
* зарурий мудофаада ҳимоя фақат фаол ҳаракат орқали ифодаланса, охирги заруратда хавфни бартараф этиш ҳаракатсизлик билан ҳам яъни ҳаракат ёки ҳаракатсизлик билан амалга оширилади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish