I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Буйрук ёки бошқа вазифани ижро этиш



Download 6,47 Mb.
bet39/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

40-модда. Буйрук ёки бошқа вазифани ижро этиш
Шахснинг буйруқ ёки бошқа фармойишни, шунингдек мансаб вазифаларини қонунан бажариши туфайли зарар етказилган бўлса, жиноят деб топилмайди.
Жиноийлиги олдиндан аён бўлган буйруқ ёки бошқа фармойишни бажариб, жиноят содир этган шахс, умумий асосларда жавобгарликка тортилади.
Ғайриқонуний равишда берилган буйруқ ёки фармойишни ёҳуд мансаб вазифасини бажармаган ёки бузган шахс жавобгарликка тортилмайди. Шахснинг амалда содир этган қилмишида бошқа бир жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлсагина, у жавобгарликка тортилади.

1. Кодекснинг шарҳланаётган моддасида Ўзбекистон жиноий - ҳуқуқий амалиётида биринчи маротаба қуйидаги ҳолат қонуний шаклда қайд этилди. Бу ҳолатга биноан, буйруқ ёки бошқа фармойишни, шунингдек, мансаб вазифаларини қонуний бажариши туфайли зарар етказилган бўлса, жиноят деб топилмайди. Бугунги кунда мазкур шартлар асосида амалга ошириладиган ҳатти-ҳаракатларни баҳолаш қонунчилик даражасида ҳал этилган.


2. Мазкур шартларга асосланиб амалга ошириладиган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тегишли ҳуқуқий шартлар мавжуд бўлгандагина қонуний деб тавсифланиши мумкин. Буйруқ ёки бошқа фармойишларни ижро этиш ҳуқуқийлик шартларига мос келган тақдирда қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолат деб топилади.
3. Буйруқ, фармойиш ёки хизмат мажбуриятларининг қонунийлигини акс эттирувчи биринчи белгилардан бири бу расман мувофиқ келишидир. Буйруқ ваколатли шахснинг ижро этиш мажбурияти юкланган шахсга берган маълум бир ҳаракат (ҳаракатсизлик) ни бажариш ҳақидаги қонун ва қонун ости актларга асосланган талабидир.Айнан шу таъриф буйруқни бошқа таъсир чоралари - илтимос, ишонтириш, мажбурловдан ажратиб туради. Буйруқлар билан бирга “тавсиялар”, “фармойишлар” ва “фармонлар” ҳам берилиши мумкин. Булар масалаларни ҳал қилиш, уларни қабул қилиш ваколатига эга бўлган шахснинг ҳуқуқий мақоми бўйича ўзаро фарқланади. Бу актларнинг асосий умумий жиҳати - уларнинг ижро этиш мажбурияти юкланган шахс томонидан бажарилишидир.
Қонун томонидан буйруқ ёки бошқа фармойишларнинг шакли аниқ белгиланмаган бўлиб, улар ёзма, оғзаки ёки намойишкорона (конклюдент) шаклда бўлиши, шунингдек, техник алоқа воситалари орқали юборилиши мумкин. Лекин айрим ҳолларда буйруқнинг фақат ёзма шаклда бўлиши талаб қилинади. Бундай талабларга риоя этилмаслиги унинг ҳақиқий эмас, деб топилишига сабаб бўлади.
5. Буйрук ёки бошқа фармойишлардан фарқли равишда хизмат мажбуриятлари мансаб ваколатига қараб, ходимлардан бажарилиши талаб қилинадиган функционал мажбуриятлар доирасини ўзида акс эттиради. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, хизмат мажбуриятлари иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат шартномасида белгиланган ёзма шартномасида бўлиши керак. Акс ҳолда улар ғайриқонуний деб ҳисобланиши мумкин.
6. Буйруқ, фармойиш ва бошқа бошқарув актлари қонунийлигининг муҳим шарти бу унинг қонун талбларига мос келишидир. Буйруқ, фармойиш ёки бошқа хизмат мажбуриятлари Жиноят кодекси талабларига зид бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик орқали бажарилиши керак. Акс ҳолда бундай ҳаракат ёки ҳаракатсизлик мустақил жиноят сифатида квалификация қилинади.
7. Қабул қилинган бошқарув акти ўз функционал мажбуриятлари доирасида қабул қилинган бўлиши керак.Буйруқ ёки бошқа фармойишлар, агар улар бошлиқнинг ваколати доирасидан чиқилмаган бўлса, ижро этилиши мажбурийдир.
8. Буйрук ва бошқа фармойишларни ижро этишда Жиноят кодекси билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга маълум даражада зарар етказилиши субъектнинг истаги билан қамраб олинмаган бўлиши керак. Агар бажарувчи етказилган зарарни ғайриҳуқуқий эканлигини англаса, бундай ҳолларда содир этилган ғайриҳуқуқий қилмиш хизмат юзасидан қарам бўлган вазиятда содир этилган деб топилади. Умуман олганда буйруқ, фармойиш ва бошқарув актлари белгиланган қонун талабларига мос ҳолда тузилиши керак. Буйруқ, фармойиш ёки бошқа хизмат мажбуриятлари Жиноят кодексидаги талабларга зид бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик орқали бажарилиши керак.
9. Буйруқ, фармойиш ёки бошқа бошқарув актларини ижро этиш ҳуқуқийлик шартларига мос келган тақдирда қилмишни жиноийлигини истисно қилувчи ҳолат дб топилиши мумкин. Буйруқ, фармойиш ва бошқа хизмат мажбуриятлари жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларида келтирилиб ўтилган талабларга зид бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик орқали бажарилиши керак.Акс ҳолда бунжай ҳаракат ёки ҳаракатсизлик мутақил жиноят сифатида квалификация қилиниши лозим. Масалан, ташкилот ходимларининг унга қўйиладиган солиқларни энг кўп суратда қисқартиришга бўлган интилишлари ҳақидаги фармойиш ваколатли шахс томонидан берилса, бу солиқларни тўлашдан қочаётган қайси бир ходим ушбу шарҳланаётган модда қоидаларига мувофиқ берилган фармойишнинг таъсир кучи билан ўзи содир этган қилмиши учун жиноий жавобгарликни истисно қилади деган маънони бермайди.
10. Бажарувчи томонидан Жиноят кодекси билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга етказилган зарар учун ўша буйруқ ёки бошқа фармойишни берган шахс жавобгарликка тортилади, бундай ҳолларда бажарувчи жиноятни содир этишнинг қуроли сифатида хизмат қилиб ёки бошқа фармойишларни ижро этган қилмиши учун жавобгарликка тортилмайди, лекин ушбу буйруқ ёки фармойишнинг қонунга зид бўлганлигини олдиндан маълум бўлиши бундан мустасно.
11.Буйрук ёки фармойишнинг жиноийлигини олдиндан билиши, бажарувчи фармойишларининг ғайриқонуний эканлигини объектив томондан англаган ёки англамаган бўлиши мумкин бўлмаган ҳолатларда намоён бўлишида ифодаланади.
Ижрочи буйруқнинг жиноийлигини олдиндан била туриб уни бажарса, бундай ҳолат иштирокчилик сифатида баҳоланиб, буйруқ берувчи ташкилотчи, уни ижро этувчи эса бажарувчи шахс деб топилади.
Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида жиноийлиги олдиндан аён бўлган буйруқ ёки бошқа фармойишни бажариб, жиноят содир этган шахс умумий асосларда жавобгарликка тортилиши ҳақида баён қилинган. Бундай ҳолларда жиноий буйруқ ёки бошқа фармойишни бажаришдан олдин уни бажараётган шахс унинг жиноийлигини билиши ва била туриб жиноий буйруқ ёки бошқа фармойишни бажариши лозим.
12. Шуни назарда тутиш лозимки, олдиндан жиноийлиги аён бўлган маълум буйрук ёки фармойишни ижро этиш умумий асосда баҳоланиши лозимлиги ҳақидаги қонун олдиндан жиноийлиги маълум мансаб вазифаларини ижро этишда жиноят содир этган шахсларни жавобгарликдан озод қилмайди. Қонуннинг бундай талқин этилиши юридик тил хусусиятларига боғлиқ бўлиб, содир этилган қилмишнинг баҳоланишига таъсир қилмайди, шу сабабдан олдиндан жиноийлиги маълум мансаб вазифаларини ижро этишда жиноят содир этган шахслар умумий асосларда жавобгарликка тортилиши лозим бўлади. Бу масаланинг ўзгача ечими алоҳида категориядаги шахсларга асоссиз равишда жавобгарликдан қутулиб қолиш имконини беради, бу эса ўз навбатида Жиноят кодексининг одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига зид келади.
13. Шахс буйруқни, фармойишни ёки мансаб бурчларини, башарти, улар шахсга нотўғри берилган бўлса, ижро этгани ёки бузгани учун жавобгарликка тортилмайди. Агар унинг қилмиши бошқа жиноят таркиби белгиларини ўзида ифодалаган бўлса, жавобгарликка тортилади. Шахс буйруқни, фармойишни ёки мансаб бурчларини, башарти, улар шахсга нотўғри берилган бўлса, ижро этгани ёки бузгани учун жавобгарликка тортилмайди. Ғайриҳуқуқий ёки жиноийлиги маълум бўлган буйруқ, фармойиш ёки бошқа хизмат мажбуриятларини бажармаслик ёки бузиш, агар бундай қилмиш қонунда жиноят, деб белгиланган бўлса ҳам, жиноий жвобгарликни истисно қилади. Айни пайтда, суд ва тергов органлари содир этилган ҳаракатда бошқа жиноят таркиби мавжуд ёки мавжкд эмаслигини аниқлашлари лозим, чунки агар у аниқланса, шахс жиноят учун жавобгарликка тортилади
14. Шуни кўрсатиш лозимки, шарҳланаётган модда фақат ички ишлар, қуролли кучлар, миллий хавфсизлик хизмати, прокуратура органлари ёки бошқа давлат муассасаларида хизмат қилувчи шахсларга тегишли эмас. Корхона, ташкилотнинг ишчи - хизматчиси буйруқ ёки фармойишни ижро этиш йўлида жиноят содир этган шахс (бажарувчи) ҳам жиноий жавобгарликка тортилмайди.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish